Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Гидрогеологик тадқиқотлар
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
10.10. Гидрогеологик тадқиқотлар.
Муҳандислик геология изланишларида гидрогеологик тадқиқотларни қуйидаги ҳолларда бажариш керак: лойиҳаланаётган объект ва геологик муҳит ўзаро таъсири доирасида ер ости сувлари тарқалган бўлса ёки улар шаклланиши мумкин бўлса; объектдан фойдаланиш жараёнида сувли горизонтларнинг ифлосланиш ёки камайиш эҳтимоли бўлса; ер ости сувлари кўтарилиши башорат қилинган бўлса ёки ер ости сувлари грунтлар хусусиятларининг ўзгаришига, ҳамда физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг (карст, суффозия, сурилмалар ва б.) ривожланишининг фаоллашувига жиддий таъсир кўрсатган ҳолларда бажариш керак. Грунтларнинг ва сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини аниқлаш усулларини уларнинг фойдаланиш шароитидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳалаш босқичларини, лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг характери ва масъуллик даражасини, гидрогеологик шароитларнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. Тажриба-фильтрация ишлари гидрогеологик параметрлар ва кўрсаткичларни олиш, дренажларни, сув сатҳини пасайтирувчи системаларни, фильтрацияга қарши пардаларни, қурилиш хандақларига, коллекторлар, туннелларга сувнинг қуйилиб келишини, сув омборлари ва сув йиғгичлардан сувнинг сизиб (сирқиб) чиқиб кетишини ҳисоблаш, ҳамда гидрогеологик шароитлар ўзгаришининг башоратини тузиш учун бажарилиши керак. Ўта юқори даражадаги мураккаб объектларни лойиҳалашда, изланишлар дастурида асосланган тақдирда, моделлаш, махсус гидрогеологик ишлар ва тадқиқотларни, илмий ва (ёки) ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, амалга ошириш керак, шу жумладан: ШНҚ 1.02.09-15 77-бет мураккаб гидрогеологик шароитларда ер ости сувларининг сатҳи ва кимёвий таркиби ўзгариш қонуниятларини аниқлаш учун тажриба- эксплуатация откачкалари; сув сатҳини пасайтириш лойиҳасини ишлаб чиқишни асослаш учун тажриба- ишлаб чиқариш сув сатҳини пасайтиришлар (доимий ёки муваққат); дренаж тажриба участкасини қуриш ва синовдан ўтказиш; аэрация зонасида ер ости сувларининг туз ва намни бир жойдан иккинчи жойга ташиш жараёнини, мавсумий музлашни ўрганиш; ер ости сувларининг сув ва туз балансларини ўрганиш ва б. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling