Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Геологик тузилиш бўлимида аниқланган муҳандис геологик элементлар 
ГОСТ 25100 талабларига кўра ва уларнинг лойиҳаланаётган объект билан 
геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида ётиш шароитига кўра: қалинлиги, 
минерал ва литологик таркиби, структура-текстурали хусусиятлари, ер юзаси 
бўйлаб ва чуқурлик бўйича ўзгарувчанлиги келтирилиши керак. 
Гидрогеологик шароит бўлимида қуйидагилар ёритилиши керак:
- лойиҳаланаётган объект билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир 
доирасидаги гидрогеологик шароит, ер ости сувларининг манбалари, уларнинг 
пайдо бўлиш ва ер юзига чиқиш ҳудудлари, уларни чегараловчи шароитлар, ер 
ости сувлари режими, ер ости сувлари кўтарилишини баҳолаш ва зарурат 
туғилганда, гидрогеологик шароит ўзгаришини башорат қилиш ва изланишлар 
вазифаларига кўра гидрогеологик ҳисоблашлар натижалари;


ШНҚ 1.02.09-15 47-бет 
- лойиҳаланаётган объект ва геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида 
сувли горизонтлар мавжудлиги ва уларнинг ётиш шароитлари тўғрисида маълу-
мотлар;
- сувли горизонтларнинг тарқалганлиги ва уларнинг гидравлик хусусият-
лари;
- сув сиғдирувчи ва сув ўтказмас қатламлар, ҳамда аэрация зонасидаги 
грунтлар таркиби, уларнинг фильтрация хусусиятлари, ер юзи бўйлаб ва 
чуқурлик бўйича ўзгарувчанлиги; 
- ер ости сувларининг кимёвий таркиби, уларнинг бетонларга нисбатан 
тажовузкорлиги ва металларга нисбатан коррозион фаоллиги; 
- ер ости сувларининг бошқа сувли горизонтлар сувлари ва ер устидаги 
сувлар билан гидравлик ўзаро боғлиқлиги, техноген омиллар ва босимларнинг 
гидрогеологик шароит ўзгаришига, шу жумладан сувли горизонтларнинг 
камайиши ва ифлосланишига таъсири; 
- объектлар қурилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида гидрогеологик 
шароитлар ўзгаришининг башорати; 
- лойиҳаланаётган бино ва иншоотларни ер ости сувларининг хавфли таъ-
сиридан ҳимоя қилиш бўйича ва зарур бўлса, ер ости сувлари режимини 
кузатишни ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича таклифлар. 
Гидрокимёвий тадқиқотлар натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилиши 
керак: 
- ўрганилаётган ҳудуднинг гидрокимёвий шароитларини, иншоотлар қури-
лиши ва ундан фойдаланиш даврларида бу шароитларнинг ўзгариш эҳтимолини 
белгилаб, баҳолаш; 
- гидрокимёвий шароитларнинг, уларнинг ўзгариш эҳтимолини ҳам ҳисоб-
га олиб, лойиҳаланаётган иншоотларга таъсирини баҳолаш ва иншоотларни ер 
ости сувларининг хавфли таъсиридан ўз вақтида ҳимоялаш бўйича чора-
тадбирларни қўллаш учун таклифлар; 
- иншоотлардан фойдаланиш даврида, зарурат туғилганда, ер ости сувла-
рининг кимёвий таркиби ўзгаришини кузатиш учун доимий ишлаб турувчи 
кузатув пунктлари тармоқларини тузиш бўйича таклифлар.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling