Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Ҳаракат оқимида
ғилдиракли тракторлар сони, % Ҳаракат жадаллиги, авт/соат 200 400 600 800 қўшимча тасма узунлиги, км 3 гача 3-5 5-10 10-15 - - - 1,0-2,0 - - 1,2-2,0 1,5-2,5 - 1,0-2,0 1,5-2,5 2,0-3,0 1,0-2,0 1,5-2,5 2,0-3,0 2,0-3,0 Узунлиги 1,0-2,0 км бўлган қўшимча тасмларни ҳар 8-10 км да, 1,5-2,0 км узунликдагиси ҳар 6-8 км да ва 2,0-3,0 км узунликдагиси ҳар 4-6 км да ер юзаси тузилиши ва вазиятга қараб танланган жойларга қурилади. Турли йўналишлар- даги қўшимча тасмалар шахмат усулида жойлаштирилиб тегишли белги чизиқлар чизилади. Қўшимча тасманинг бутун узунлигида йўл ёқасининг кенглиги 1 м қилиб белгиланади. Қўшимча тасманинг кўндаланг нишабликлар ва йўл тўшамасининг тузил- маси асосий йўлдагидек белгиланиши лозим. 16-бет ШНҚ 2.05.02-07 4.9. I-III тоифали автомобиль йўлларида ғилдиракли тракторлар ва бошқа секин ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ўтказиш учун йўлнинг асосий йўналиши қатнов қисми ташқарисида маҳаллий ҳаракатланиш йўллари кўзда тутилиши зарур. Қишлок хўжалиги корхоналари ва хўжаликлари хизматидаги трактор ва трактор поездларининг техник - иқтисодий самарадорлиги исботланган тақдир- дагина маҳаллий ҳаракатланиш йўллари алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳала- ниши керак. Маҳаллий ҳаракатланиш йўллари ёз шамолининг устувор йўналишини ҳисобга олиб кўрсатилган тоифали йўллар ёқаси бўйлаб одатда шамолга тес- кари томонда мазкур йўлларга яқин жойлаштирилиши керак. Маҳаллий ҳаракатланиш йўлларини лойиҳалаш меъёрлари ҚМҚ 2.05.11-95 талаблари асосида амалга оширилиши лозим. 4.10. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қабул қилиш пунктлари ҳаракат жадаллиги 300 авт/соатдан юкори бўлган II-III тоифали йўлларга яқин жой- лашганида қабул пунктларининг йўлга нисбатан жойлашиши ва ҳаракат жадал- лигига қараб бундай жойларда трактор поездлари ва бошқа транспорт воситала- рининг тўхташи учун 10-жадвалга асосан кенглиги 2,0-3,0 м бўлган махсус қўшимча тасмалар қурилиши лозим. Қўшимча тасмаларнинг III тури юкнинг катта қисми бир йўналишда ташилган вазиятда қабул қилиниб, айланиб олиш жойларида 4 та тиркамали трактор поездлари учун 10 м ни ташкил қиладиган энг кичик йўл кенглиги таъминлаши керак. Қўшимча тасмалардаги кўндаланг нишаблик ва йўл тўшамасининг тузилмаси асосий йўлдагидек белгиланиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling