Шахар нормалари ва қоидалари


Техник нормалаштириш тизимида қабул қилинган ва тегишли таърифларга


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/19
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1148246
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20

Техник нормалаштириш тизимида қабул қилинган ва тегишли таърифларга 
эга атамалар 
1. Норматив ҳужжат – маълум бир фаолият турларига ёки унинг 
натижаларига алоқадор ва истеъмолчиларнинг кенг доирасига тааллуқли бўлган 
қоидалар, умумий тамойиллар ва тавсифларни ўрнатувчи ҳужжат. 
2. Шаҳарсозлик норма ва қоидалари – шаҳарсозлик йўналишидаги 
ваколатли давлат идораси томонидан қабул қилинган ва асосан мажбурий 
талабларни мужассамлаштирган, қурилиш соҳасидаги техник жиҳатларни 
тартибга солишга қаратилган норматив ҳужжат. 
3. Идоравий қурилиш нормалари (ИҚН) – шаҳарсозлик фаолияти 
йўналишида, соҳанинг бир муассасаси даражасида қабул қилинувчи норматив 
ҳужжат. 
4. Норма – қониқтирилиши зарур бўлган миқдор ва сифат мезонларини 
ўрнатувчи ҳолат. 
5. Қоида - бажариш учун мўлжалланган ҳаракатни ифодаловчи ҳолат. 
6. Мажбурий ҳолат – қонун бўйича қўллаш мажбурий бўлган ҳолат
(норма ва қоидалар). 
7. Тавсиявий ҳолат – мажбурий тавсифга эга бўлмаган фикр ва қўрсатмадан 
иборат ҳолат (норма ва қоидалар). 
8. Шаҳарсозлик фаолияти объектлари – Ўзбекистон Республикаси ҳудуди
ва Республика ҳудудий қисмлари, яшаш ҳудудлари ва уларнинг қисмлари, аҳоли 
кўчишининг умумдавлат ва ҳудудий тизимлари, ер майдонлари, бино
ва иншоотлар, ҳудудий-саноат, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, дам 
олиш ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларга тегишли 
бўлган муҳофазага олинган ҳудудлар, сув акваториялари, муҳандислик
ва транспорт коммуникациялар, яшаш ҳудудлари ва улар оралиғида жойлашган 
реклама ва маълумот объектлари (қурилмалари).
9. Қурилиш иншооти – Ташувчи, тўсувчи ёки қўшма қурилмалардан иборат, 
ишлаб чиқариш жараёнлари учун мўлжалланган, турли анжом, маҳсулот, асбоб-
ускуна каби объектларни сақлаш функцияси бўлган, одамларнинг муваққат 
фаолият кўрсатишига ҳамда юк, хомашё ва ишлаб чиқариш маҳсулотларининг 
ҳаракатланишига имконият яратадиган ҳажми катта, ясси ёҳуд чизиқли қурилиш 
тизими. 
10. Бино – Инсонлар яшаши ёки муваққат фаолият юритиши ёҳуд 
функционалидан келиб чиққан ҳолда, турли ишлаб чиқариш жараёнлари учун 
мўлжалланган ташувчи, тўсувчи ёки қўшма қурилмалардан иборат ёпиқ ҳажмни 
ташкил этувчи қурилиш тизими. 


28 
В ИЛОВА 
Мажбурий 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling