Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назорат


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/19
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1148246
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20

7.4 Норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назорат 
7.4.1 Норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниш устидан доимий 
назоратни лойиҳалаштириш, муҳандислик изланиш ишлари ва қурилиш ишларини 
олиб борувчи ҳамда конструкциялар, буюмлар ва материалларни ишлаб 
чиқарувчи ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар таъминлайдилар. 
7.4.2 Норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниш бўйича назорат 
Қурилиш вазирлиги, норматив ҳужжатни тасдиқлаган идоралар томонидан амалга 
оширилади. 
Норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши бўйича назорат 
қуйидагича амалга оширилади: 
шаҳарсозлик (лойиҳа) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш йўли орқали; 
қурилиш соҳасида назорат олиб бориш орқали.
7.5 Норматив ҳужжатларни нашр қилиш ва улар тўғрисидаги ахборот 
7.5.1 Норматив ҳужжатларни нашр қилиш ва қайта нашр қилишга уни 
тасдиқлаган орган ҳақлидир. 
7.5.2 Тасдиқланган норматив ҳужжатларни, заруратга қараб, тўплам 
сифатида нашр қилиш мумкин, бундай ҳолларда:
тўплам учун умумий муқова қилинади, норматив ҳужжатлар эса, тўпламга 
муқовасиз ҳолда киритилади, уларнинг муқовалари титул варақлари билан 
алмаштирилади; 
тўплам муқовасига унга кирган барча норматив ҳужжатларнинг белгилари 
жойлаштирилади; 
тўплам бошида унинг мундарижаси жойлаштирилади; 
тўплам бетларининг тагига шу бетларнинг рақамлари қўйилади. 
7.5.3 Норматив ҳужжатни қайта нашр қилишда унинг тасдиқланган барча 
ўзгаришлари инобатга олиниши лозим. Ўзгаришлари билан қайта нашр қилинган 


26 
норматив 
ҳужжат 
белгиси 
(шифри)га 
юлдузча 
қўшиб 
қўйилади,
масалан: ШНҚ 2.08.01- 94*. 
7.5.4 
Тасдиқланган 
норматив 
ҳужжатлар 
ва 
уларга 
киритилган 
ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш вазирлигининг расмий веб-
сайтига жойлаштирилади. 


27 
А ИЛОВА
Мажбурий 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling