Шахар нормалари ва қоидалари


 Норматив ҳужжатларни янгилаш тартиблари


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1148246
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
shnk-1.01.01-20

7.2 Норматив ҳужжатларни янгилаш тартиблари 
7.2.1 Норматив ҳужжатни тасдиқловчи орган уни ишлаб чиққан ташкилот 
билан мунтазам равишда, камида 5 йилда бир маротаба амалдаги норматив 


24 
ҳужжатни унинг илмий-техник даражасини аниқлаш учун текшириши ва зарур 
бўлган ҳолларда уларни янгилаш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим. 
Норматив ҳужжат тасдиқлангандан кейин бир ўтгач унинг биринчи 
янгиланишини ўтказиш мумкин. 
7.2.2 Амалдаги норматив ҳужжатларни янгилаш, ушбу ҳужжатларни 
бутунлай қайта кўриб чиқиш ёки уларга айрим ўзгартиришлар киритиш йўли билан 
амалга оширилади. 
7.2.3 Амалдаги норматив ҳужжатларни янгилаш учун тугалланган илмий-
тадқиқот, 
тажриба-констукторлик 
ва 
экспериментал 
ишларининг, 
турли 
объектларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича мамлакатимиз
ва хорижда тўпланган тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш, норматив 
ҳужжатларни қўллаш ва уларга риоя қилиш устидан ўрнатилган назоратнинг барча 
умум тан олинган натижалари асос бўлиши мумкин. 
7.2.4 Норматив ҳужжатларга киритиладиган ўзгартириш-ларни ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш мазкур ШНҚ билан янги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади. 
7.2.5 Норматив ҳужжатга киритиладиган ҳар бир ўзгартиришга тартиб 
рақами берилади. 
7.2.6 Норматив ҳужжатга киритилган ўзгартириш-ларнинг тасдиқланиши 
китобда қайд қилинади (I илова). 
Ўзгартиришга доир девон ҳужжатларни рақамлаштирилгандан сўнг
(J илова), сақлаш учун архивга топширилиши ва норматив ҳужжат девонига қўйиб 
қўйилиши лозим. 
7.3 Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар зиммасига юклатиладиган 
жавобгарлик 
7.3.1. Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар ва уларни 
тасдиқлаган органлар қуйидагилар учун жавобгардирлар: 
норматив ҳужжатлар талабларининг фан ва техника тараққиёти энг янги 
ютуқларига мувофиқлиги; 
норматив ҳужжатларда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан 
фойдаланиш бўйича рационал ечимларни тадбиқ этишга, меҳнат ва маиший 
турмуш шароитларини яхшилашга, атроф-муҳит муҳофазасига, табиий
ва энергетик ресурслардан самарали (рационал) фойдаланишга йўналтирилган 
талабларнинг акс эттирилиши; 
норматив ҳужжатларга киритилган талабларнинг тўғрилиги, уларнинг техник
ва иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги; 
норматив ҳужжатларнинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги, 
формулалар, матнли, рақамли ва график материаллар ҳамда атамаларнинг 
тўғрилиги; 


25 
зарур бўлган ҳолларда амалдаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар 
киритиш тўғрисида ўз вақтида асосли таклиф киритиш учун. 
7.3.2 Янги техника ва илғор технологияларни тадбиқ этишда хорижий 
нормативларни қўллаш ҳамда амалдаги норматив ҳужжатларнинг талабларидан 
чекинишни назарда тутувчи лойиҳавий ечимларни қабул қилишда лойиҳа-изланиш 
ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси 
Қурилиш 
вазирлиги 
билан 
келишилган 
ҳолда 
буюртмачи 
томонидан 
тасдиқланадиган махсус техник шартлар асосида бошқа нормалар қабул 
қилиниши мумкин.
7.3.3 ШНҚ ва ИНҚ бўйича расмий шарҳлар ёки изоҳларни уларни қабул 
қилган органлар ҳамда уларни ишлаб чиққан ташкилотлар беришади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling