Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet12/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Диққатнинг тузилиши


Диққат турлича сифат кўринишлари билан таърифланади. Диққатнинг бу кўринишларини диққатнинг сифати ёки диққатнинг хусусиятлари деб аталади. Диққатнинг барқарорлиги, кўчиши, тақсимланиши ва кўлами шулар жумласига киради. Диққатнинг ҳар хил сифатлари бир-бирларига борлангандир. Диққат асосий хусусиятларининг ўзаро боглиқлиги туфайли ҳосил бўлган мураккаб функционал структура билан белгиланади.
Диқҳатнннг барқарорлиги
Барқарорлик диққатнинг замон ичидаги таърифидир. У жадал дщқатни сақлаб туришнинг давомлилиги билан белгиланади. Фаолиятнинг нисбатан узоқ вақт мобайнида юксак унумлилиги барқарорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Шундай қилиб, диққатнинг барқарорлиги унинг давомлилиги билан ҳам, у юз берган бутун вақт мобайнида қаратилганлиги даражаси билан ҳам белгиланади.
Диққатнинг барқарорлиги диққат қаратиладиган объектларнинг хусусиятларига ва диққати йўналтирилган шахснинг фаоллигига боглиқ бўлади. Диққат жалб қилинадиган объектларнинг ўзгарувчанлиги, ҳаракатчанлиги диққатни узоқ вақт мобайнида жалб этишнинг муҳим шартларидир. Агар объектнинг ўзи ўзгармайдиган бўлса ва агар уни турли жиҳатдан ўрганиб бўлмаса, у ҳолда бундай объектларга узоқ вақт мобайнида диққатни жалб қилиб туриш ўта мушкулдир. Барча бир хиллик диққатни сусайтириб қўяди.
Объект мураккаблаша борган сари диққатнинг барқарорлиги орта боради. Мураккаб объектлар фаол фикрлаш фаолиятини тақозо этади. Диққатни жалб этишнинг давомлилиги ҳам ана шунга боғлиқдир. Лекин бу мураккаблик мақбул даражада бўлиши керак, акс ҳолда диққатнинг жалб этилиши кишини тез толиқтириб қўйиши ва унинг диққати сусайиб қолиши мумкин. Фаолиятга қизиқиш қанчалик кучли бўлса, кишини ўзига қанчалик куп жалб этса, диққатнинг қаратилиши ҳам шунча узоқ ва жадал давом этади. Киши бажарилаётган ишнинг муҳимлигини, аҳамиятини англаб етган тақдирда диққат ғоят барқарор бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам билишга оид барқарор қизиқишларни шакллантириш — ўқувчиларнинг таълимдаги синчковликларини оширишнинг, ўқув жараёни муваффақиятлилигининг муҳим шартларидан биридир.
Диққатнинг барқарорлигини сақлашда шахснинг фаоллиги катта аҳамиятга эгадир. Фаоллик объектлар билан юз берадиган ташқи ифодага эга бўлган амалий ҳаракатларда намоён бўлиши мумкин. Диққат жалб этиладиган объектларнинг анча тўлароқ акс эттирилишини тақозо қиладиган турли хилдаги перцептив ва тафаккурга оид вазифаларни ҳал этиш билан боглиқ ички фаоллик ҳам муҳим роль ўйнайди. Объектларнинг ҳар томонлама ўрганилишини, уларда янги хусусиятлар ва белгиларнинг алоҳида .кўрсатиб берилишини, улар мазмунининг баён қилинишини, боғланишларининг аниқланишини тақозо этадиган вазифалар қўйилиши ва уларнинг ҳал этилиши— диққатнинг узоқ вақт давомида тўпланишини сақлашнинг муҳим шартидир. К. С. Станиславский актёрнинг саҳнавий диққати ҳақидаги масалани талқин қила туриб, шуни қайд этган эди: «Объектга жалб этилган диққат-эътибор у билан адабиий эҳтиёжни бирон нарса қил Диққатни объектга янада кўпроқ жалб этади. Шундай қилиб диққат ҳаракатга қўшилиб ва у билан ўзаро чатишиб, объект билан мустаҳкам богланиш ҳосил қилади».
Диққатнинг барқарорлиги унинг статиклиги дегани эмас. Диққатнннг барқарорлиги унинг ҳаракатчанлик хусусиятлари билан узвий борлиқдир.

Диққатнинг ҳаракатчанлик хусусиятларидан бири унинг ўзгарувчанлиги (флуктуацияси)дир. Ўзгарувчанлик деганда диққатнинг жадаллиги даражаси вақти-вақти билан беихтиёр равишда қисқа муддатли ўзгариб туриши, — унинг вақти-вақти билан беихтиёр равишда кучайиб ёки сустлашиб кетиши тушунилади. Жумладан, соатнинг жуда ҳам оҳиста, зўрға эшитилиб турган чиқиллашига қулоқ соларканмиз, биз товушни гоҳ сезамиз, гоҳ уни сезмай қоламиз. Бу алмашинув сакраш тарзда, қисқа вақт ичида содир бўлади.
Диққатнинг ўзгариб туриши иккилинувчи тасвир деб аталмиш тасвирларни идрок этишда осонгина кузатилади. Агар бир нсча минут давомида кесик пирамида (10-расм)нинг тасвирига тикилиб қаралса, унинг устки томони бамисоли олдинга сурилиб чиққансимон, гоҳо бизга қараб тургандай, гоҳида эса биздан узоқлашиб кетаётгандай бўлиб туюлади. Диққатнинг вақти-вақти билан тез-тез қисқа муддатли ўзгариши асосан аранг пайқаладиган, жуда содда ибтидоий ва ҳаракатсиз объектларни сует идрок этиш жараёнида аниқланди (Н. Н. Ланге ва бошқаларнинг тадқиқотлари). Бундай ҳолларда диққатнинг тўла қаратилганлик вақти 2—3 секунддан ошмайди (купи билан 12 секундга тенг бўлади), кейин тахминан худди шундай да-воилилик билан унинг сусайиши содир бўлади. Шубҳасиз, диққатнинг барқарор қаратилганлиги доирасида унинг анча-гина, қисқа муддатли ўзгариши субъектив равишда кўпинча сезилмай қолади ва фаолиятнинг кўпгина турлари юз бериши ва самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Ҳозирги пайтда ўтказилаётган инженерлик психологиясига оид тадқиқотларнинг маълумотларига мувофиқ диққатнинг ўз-ўзидан рўй берадиган флуктуациясини сенсор системалари «ўтказиш қобилияти»нинг йўналтириб борилишини таъминлайдиган ўзини ўзи бошқариши билан боғлиқ ўзгариш жараёни деб ҳисоблаш мумкин.
Диққатнинг қаратилганлиги узоқ давом этадиган иш мобайнидаги барқарорликнинг ўзгаришида ҳам намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар диққатнинг қаратилганлик босқичлари деб ҳисобланади. Булар — ишга илк бор киришиш, диққатнинг қаратилганлигига эришиш ва сўнгра ундаги кичик ўзгаришларнинг иродавий куч-ғайратлар эвазига бартараф этилиши, чарчоқ кучайган пайтда диққатни қаратишнинг ва ишлаш қобилиятининг сусайишидир. Диққатнинг қаратиш босқичларига эгалиги ҳақидаги маълумотлар меҳнат психологияси сохасида ўтказилган тадқиқотларда олингандир. Диққатнинг барқарорлигидаги бундай ўзгаришлар ўқувчиларнинг дарс давомидаги диққатида ҳам намоён бўлади: дарснинг бошланишида диққатни бирор нарсага қаратишнинг қийишшги ва етарлича барқарорлигига эришилмаслик, сўнгра диққатнинг мумкин қадар узоқ вақт қаратилиши ва дарснинг тугалланишига яқин қолганда чарчаганлик оқибатида диққатнинг бир оз сусайиши кузатилади. Диққатнинг қаратилишига хос бўлган бу хусусият-ларни педагогик иш тажрибасида ҳисобга олиш зарур.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling