Шахс хакида тушунчаси
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Укув жараёнида диккат
Мактаб ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда диққатнинг барча турларига хос хусусиятларни хисобга олиш зарур. Уқув жараёнида ихтиёрсиз диққат муҳим роль ўйнайди. Ихтиёрсиз диққатнинг бошланғич синфлардаги роли айниқса каттадир. Негаки, кичик ёшдаги ўкувчиларда диққатни ихтиёрий равишда бирор нарсага қаратиш қобилияти сует ривожланган бўлади. Лекин ҳатто қуйи синфларда ҳам ўқув-тарбия жараёнини диққатнинг фақат ана шу турига асосланган ҳолда олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳали К. Д. Ушинский қайд этиб кетганидек, «ўз дарсингизни мароқли ўтказар экансиз, болаларни зериктириб қўпишдан қўрқмаслигингиз мумкин, лекин шуни эсда тутингки, машғулотда хамма нарса ҳам мароқли бўлавермаслиги мумкин, аксинча муқаррар зерикарли нарсалар ҳам бўлади ва шундай бўлиши ҳам керак. Болани уни қизиқтирган ишнигина эмас, балки қизиқтирмайдиган ишни хам бажаришга — завқ-шавқ олиш мақсадида ўз бурчини адо этишга ўргатинг. Мактаб иш тажрибасида шунинг учун хам ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатни бирга қўшиб олиб бориш ва ихтиёрсиз диққатга таянган ҳолда ихтиёрий диққатни тарбиялаш зарур. Диққатни иродавий куч-ғайратлар ёрдами билан доимо бир маромда сақлаб туриш ўта зўрикишни талаб қилади ва кишини жуда ҳам толиқтириб қўяди. Уқитиш жараёнида ихтиёрийдан сўнгги диққатнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги худди шу ҳолат билан белгиланади. Даставвал у ихтиёрий диққат сифатида пайдо бўлиши муносабати билан фаолиятнинг, ишга «тортиш» жараёнининг илк босқичларини пухта ташкил этиш шарт. Ихтиёрийдан сўнгги диққатга хос бўлган қизикиш шахснинг фаоллигига боғлиқдир. Бундай фаолликнинг шаклланиши эса фаолиятда ижодкорлик аломатларининг гавдаланганлигига боғлиқ бўлади. Мактаб тажрибасида бупга таълимпипг проблемали лиги, ижодий топшириқлардап фойдаланиш ва ҳоказолар ёрдам беради. Бутун ўқитиш жараёнини тўгри ва пухта уюштириш ўқувчи диққатини шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Диққат таълимнинг муваффақиятлилиги шартларидан бири бўлган и ҳолда унинг шаклланиши хам ушбу жараённинг ўзида юз беради. Уқув фаолияти айниқса ихтиёрий диққатни тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир. Мактаб ёши унинг фаол шаклланиши даври бўлиб хисобланади. Уқувчиларнинг дарс пайтидаги диққати дарснинг тузилиш хусусиятлари билан белгиланади, ўрганилаётган материалнинг мазмунига ҳам, унинг ўқитувчи томонидан баён қилинишига хам боғлиқ бўлади. Мазмуни бо ва ўзлаштирилиши жиҳатидан осон матервалнинг жонли, ёр қин, жўшқин ва айни чоғда изчил, мантиқан уйғун тарзда баён этилиши ўқувчиларнинг дарсдаги диққати барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling