Шахс хакида тушунчаси


Шахснинг йўналтирилганлиги


Download 182.41 Kb.
bet7/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Шахснинг йўналтирилганлиги
Агар биз киши нима учун фаоллашиб қолаётгани ҳакидаги масалани ҳал этаётиб, нимагадир ёки кимгадир зарурат мавжудлиги холатини ифодалайдиган эҳгиёжнинг фаолликка олиб борадиган моҳиятини таҳлил қилар эканмиз, у ҳолда бундай фаоллик нималар эвазига юз беришини аниқлаш учун унинг йўналиши нима билан белгиланишини, бу фаоллик қаёққа ва нимага қаратилганлигини таҳлил қилиб чиқамиз.
Масалан, ўқувчи олий ўкув юртига кириб ўқишни давом эттиришни орзу қилади. Лекин бу (кўпчилик ўқувчилар учуы умумнй бўлган) эхтиёжпннг ўзи унинг сабаблари ҳақида, яъни ўқувчининг нима учун у ёки бу ҳаракатни (масалан, олий ўкув юртига обрўсизланиб қолмаслик ё ота-онасини ранжит туюлиши мумкин, лекин психологик жиҳатдан улар ҳар хил бўлади, негаки уларнинг сабаблари турличадир. Шубҳасиз, шахснинг бундан кейин профессионал камолатга эришиш мотивларининг аҳамияти ҳам келажакда турлича бўлади: бир хил студентлар учун ўқиш ўз шахсини теранлаштириш, билим ва малакаларни эгаллаш йўлидаги босқич бўлиб ҳисобланса, бошқалари учун эса ўқиш истаги шунчаки, ўткинчи майл бўлгани важидан бирон бир сезиларли из қолдирмасдан ўтиб кетади.
Шахснинг фаолиятини йўналтириб турадиган ва мавжуд вазиятларга нисбатан боглик бўлмаган барқарор мотивлар мажмуи киши шахсининг йўналтирилганлиги деб аталади.
Электр пайвандчи касбини эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган юқори синф ўқувчиси бу мақсадга юксак даражада мойиллик билдирган ҳолда бундай мойилликни ҳар қандай ва хатто бунинг рўёбга чиқарилиши учуй ноқулай шароитларда (масалан, ота-оналари фарзандишшг мўътабар тасаввурларга мос келадиган бошқа касбни эгаллаши керак, деб ҳисоблаб, мутаасиблик қилишган пайтларда) ҳам сақлаб қолади.
Уқувчининг хулқ-атворини яхлит ҳолда қараб чикқан ва унинг психологиясини таҳлил этган ҳолда унинг барқарор майлларини аниқлаш лозим. Фақат шундай қилган тақдирда ўспириннинг муайян ҳатти-ҳаракатни тасодифан ёки қонуний тарзда қилгани ҳақида хулоса чиқариш, унинг такрорланиш эҳтимолини олдиндан кура билиш, шахснинг хислатларидан бири пайдо бўлишининг олдини олиш ва бошқаларининг ривождднишини рағбатлантириш мумкин бўлади. Мотивлар оз ё куп даражада англанган бўлиши ёки умуман англанилмаган бўлиши хам мумкин.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling