Шахс хакида тушунчаси
Шахснинг тузилишидаги биологик ва ижтимоий омиллар
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Шахснинг тузилишидаги биологик ва ижтимоий омиллар
Инсон шахси тузилишида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг ўзаро нисбати масаласи ҳозирги замон психологиясидаги энг мураккаб ва мунозарали масалалардан биридир. Номарксистик психологияда шахсда иккита омил — биологик ва ижтимоий омиллар таъскри остида шаклланган иккита асосий кичик структура борлигини алоҳида таъкидлайдиган назария сезиларли урин эгаллайди. Инсон шахсининг ўзи «эндопсихик» ва «экзопсихик» тузилишга бўлинади, деган фикр ҳам илгари сурилди. Шахс тузилишининг кичик структураси сифатидаги «эндопсихика» бамисоли кишининг нерв-психик тузилишига ўхшаш бўлган инсон шахсининг ички механизми каби психик қисмлар ва функцияларнинг ўзаро ички боғлиқлигини ифода этади. «Экзопсихика»нинг ташқи муҳитга муносабати билан, яъни шахс қандай бўлмасин, барибир муносабатга киришиши мумкин бўлган ва шахсга карама-қарши турадиган тузилишларнинг барчасига нисбатан муносабати билан белгиланади. «Эндопсихика» мойиллик, хотира, тафаккур ва ҳаёл хусусиятлари, иродавий зўр бериш, ташқи таъсирларга берилувчанлик каби бошқа хислатларни, «экзопсихика» эса киши муносабатлари системасини ва унинг тажрибасини, яъни қизиқишларини, мойилликларини, идеалларини, уступ даражадаги ҳис-туйғуларини, шаклланган билимлари ва бошқа белгиларини ўз ичига олади. Табиий асосдаги «эндопсихика», ижтимоий омил билан белгиланадиган «экзопсихика»га қарама-қарши ўлароқ, биологик жиҳат билан боғликдир. Шахснинг серомиллиги тўғрисида чет элларда мавжуд бўлган замонавий назарияларда шахснинг тузилишини пировард натижада яна ўша асосий ҳисобланмиш биологик ва ижтимоий негизларга боғлиқ қилиб қўйилади. Икки омилнинг юқорида баён қилинган концепциясига нисбатан қандай ёндашиш керак? Тарихий жараённинг айни бир вақтда ҳам маҳсули, ҳам субъекта бўлган инсон шахси ижтимоий тузилиш билан ёнма-ён жойлашган ва тенг ҳуқуққа эга бўлган биологик тузилишни сақлаб қола олмасди. Индивид ривожланишинииг табиий шарт-шароитлари, унинг жисмий тузилиши, нерв ва ички секреция безлари системаси, жисмоний тузилишидаги афзалликлари ва нуқсонлари унинг индивидуал-психологик фазилатлари шаклланишига қатъий таъсир кўрсатади. Лекин биологик хусусият киши шахсининг таркибига сингиб, ижтимоий омилга айланиб қолади ва кейинчалик ижтимоий шаклда (психологик жиҳатдан) мавжуд бўлади. Жумладан, мия патологияси индивидда, унинг тузилишида унинг биологик жихатлар билан боғлиқ, лекин шахсий белгилари ҳисобланмиш индивидуал психологик ҳислатларни келтириб чиқаради. Улар ижтимоий сабабиятларга (детерминацияга) кура шахснинг конкрет фазилатларига айланиб қолиши ҳам, айланмаслиги ҳам мумкин. Табиий, таркибий фазилатлар ва ҳислатлар шахс тузилишида унинг қисмлари билан ижтимоий жиҳатдан боғланган тарзда юзага чикади. Инсон шахсининг индивидуаллигида унинг табиий, биологик тузилиши ўзининг изини қолдиради, албатта. Гап шахснинг тузилишида биологик ва ижтимоий омилларни ҳисобга олиш керакми, ё йўқлиги ҳақида эмас (уларни эътиборга олиш шарт, албатта), балки улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни қандай тушуниш гераклиги ҳакидадир. Иккита омил назарияси ижтимоий ва биологик омилларни, муҳит ва биологик тузилишни, «экзопсихика»ни беихтиёр равишда бир-бирига қарама-қарши қўяди. Ҳақиқатда эса бундай ташқи, ўзидан-ўзи бўладиган қарама-қарши койиш самарасиздир ва шахснинг тузилишини англаб олиш учун ҳеч бир наф келтирмайди. Лекин шахснинг шаклланиши ва тузилишидаги табиийлик ва ижтимоийлик масаласига бошқача ёндашиш хам мумкин. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling