Шахс хакида тушунчаси


Шахснинг фаоллиги ва унинг ҳаётий позицияси


Download 182.41 Kb.
bet6/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Шахснинг фаоллиги ва унинг ҳаётий позицияси
Кишининг теварак-атрофда муносабат, биргаликдаги фаолият ва ижодий иш жараёнида намоён бўладиган ижтимоий ахамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёкати шахснинг фаоллиги сифатида тушунилади. Шахс фаоллигининг анча умумий тарздаги, бирикма ҳолидаги таърифи унинг гоявий принципиаллигида, ўз нуктаи назарини изчил ҳимоя кила боришида, сўзи билан ишининг бирлигида ифодаланадиган фаол ҳаётий позициясини билдиради. Жамиятда фаол ҳаётий позиция ижтимоий бурчга нисбатан онгли муносабатда бўлишни, гражданликни, жамоачиликни, фаолиятга нисбатан ижодий муносабатда бўлишни, илмий дунёқарашга таянадиган эътиқодни, ижтимоий-ахлоқий қоидаларнинг бузилишига муросасизликни тақозо этади.
Ижтимоий фойдали фаолиятда меъёридан ортикча деб аталмиш фаоллик кишиларга хос фаол ҳаётий позицияда туришнинг энг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Меъёридан ортиқча фаоллик — шахс фаоллигининг ҳали биринчи коммунистик шанбалик учун ва кейинчалик меҳнат зарбдорлари учун, стахановчилик ҳаракати, коммунистик меҳнат бригадалари ва шу кабиларга хос ҳолда намоён бўлишининг социалистик жамиятда рўй берадиган туридир. Меъёридан ортицча фаоллик муайян шахс учун катъиян мажбурий бўлмаган, лекин социалистик жамиятнинг олий мақсадларига ва кадриятларига мос келадиган фаолият кўрсатилишини тақозо этади. Ҳеч ним ишчига меҳнат ҳуқуқи тартиб-қоидаларига биноан ўзининг кунлик топшириғидан ошириб юбориш, келгуси йил ҳисобига ишлаш, фақат ўз нормасини эмас, балки шасхда ўзи билан бирга ишлаган ва ватанни ҳимоя қилиш чогида мардларча ҳалок бўлган ўртогининг нормасини ҳам бажариш, ўз жамғармаларини Тинчлик фондига, ёдгорлик ўрнатиш учун ҳадя қилиш каби талабларни қўймайди. Буларнинг хаммаси меъёридан ортиқча фаоллик туфайли юз беради. Шахс меъёридан ортиқча фаоллик кўрсатган ҳолда ўзининг ижтимоий орзу-истаклари сари олга қадам ташлайди. Шу аснода педагог меъёридан ортиқча фаолликни унинг хўжакўрсин учун намойиш қилинадиган туридан фарқлай билиши керак. Ўзи учун мажбурий бўлган, яъни қоида тарзидаги фаолият ўқишда, меҳнат тайёргарлиги ва ҳоказода старли даражада фаоллик кўрсатмасдан, баъзи ҳолларда хамманинг кўз ўнгида «меъёридан ортиқча» фаоллиги ҳакида тасаввур ҳосил қилиш учун урииади. Жумладан, у дсворий газета чикаришни ўз зиммасига олаётиб, эҳтимол, бу билан ўзининг бутун коллективга маълум бўлиб қолаётган фаолиятсизлигини яширишга уринган бўлиши хам мумкин. Меъёридан ортикча фаоллик меъёридаги (норматив) фаолликдан холи ва ундан ташқарида юз бериши мумкин эмас.
Шахснинг мослашувчанликка хам, хулқ-атворнинг салбий (ноконформлилиги) турига хам зид бўлган жамоа тарзида ўзини-ўзи белгилаши ҳам унинг фаол ҳаётий позициясидан далолат беради. Ёш йигит ва қизларда фаол хаётий позицияни шакллантириш ахлоқий тарбиянинг энг мухим вазифаларидан биридир.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling