Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet35/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Эсда олиб қолиш


Эсда олиб қолишни хотиранинг янги материални илгари ўзлаштирилган материал билан боғлаш орқали эсда сақлаб қолиниишга олиб келадиган жараён сифатида таърифлаш мумкин. Бу индивид тажрибасини янги билимлар ва хулқ-атвор шакллари билан бойитишнинг зарур шартидир. Эсда олиб қолиш ҳамиша танланган бўлади: сезги аъзоларимизга таъсир қиладиган барча нарсалар ҳам хотирамизда сақланиб қолавермайди.
Эсда олиб қолиш ва ҳаракат
Экспериментларда шу нарса исботланганки, ҳар қанлай эсда олиб қолиш, шу жумладан, ихтиёрсиз эсда олиб қолиш ҳам, субъектнинг объект билан ҳаракатининт қонуний маҳсулидир.
Бир тажрибада синалувчиларга карточкаларда тасвирланган нарсаларни таснифлаш таклиф қилинди. Ҳар бир карточкада нарсалардан ташқари сонлар ҳам тасвирланган эди. Тажрнба ўтказилиб бўлгач, синалувчилардан карточкаларда нималарни кўрганликларини эсга туширишларини сўрашди. Бу ҳолда нарсаларнинг эсда сақланиб колганлиги аён бўлди. Сонларга келганда эса баъзи синалувчилар уларни умуман кўрмаганликларини тасдиқлашди. Бошқа бир тажрибада карточкаларни уларда тасвирланган сонлар тартибига кура ёйиб қўйиш керак эди. Бу ҳолда ҳаммаси аксинча бўлди: сонлар яхши эслаб қолинди ва расмлар қарийб пайқалмади.
Шундай қилиб, киши нима билан ҳаракат қилган бўлса, шу нарса эсда сақлаб қолинади. Амалий иш ҳаракатларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилган тажрибаларда ҳам ана шу қонуният аниқланади.
Баён этилган фактлар шуни ишонарли тарзда исботлайдики, воқеалар (расм ва сонлар) нинг шунчаки оддий ёндошлиги эсда олиб қолишнинг бир хил аҳамиятга эга натижаларини ўзича таъмин эта олмайди. Ҳамма гап кишининг материални нима қилишига боғлиқдир. Уз-ўзидан равшанки, фаолиятнинг айнан бир хил ташқи шарт-шароитлари ҳар хил одамларда зсда олиб қолишнинг мутлақ бир хилдаги натижаларига олиб келмайди, негаки, бу шарт-шароитлар ҳамиша кишининг ўтмишдаги тажрибаси, унинг индивидуал хусусиятлари орқали янгича акс этади. Аммо бу, эсда олиб қолишнинг фаолиятга боғлиқлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, кишининг ҳар қандай ҳаракатини умуман унинг шахсиятидан ажратилмаган тарзда, яъни шахснинг майллари, мақсадлари ва уларга эришиш усуллари хусусиятларига боғлиқ деб ҳисоблаш кераклигини англатади.
Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling