Шахс хакида тушунчаси


Хотиранинг психологик назариялари


Download 182.41 Kb.
bet30/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Хотиранинг психологик назариялари
Хотира механизмларини ўрганишнинг психологик даражаси хронологик жиҳатдан бошқаларидан устунроқ бўлиб, фанда жуда куп турли хилдаги йўналишлар ва назарияларнинг илгари сурилганлиги билан маълумдир. Бу назарияларни улар хотира жараёнларининг шакллантирилишида субъектнинг фаоллиги қандай роль ўйнашига ва бундай фаолликнинг моҳиятига қандай ёндашувига боғлиқ ҳолда таснифлаш ва баҳолаш мумкин. Е ўз ҳолича объект («материал»), ёхуд субъект ва объектнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати мазмунидан қатъи назар, яъни индивиднинг фаолиятига қиёс бўлмаган ҳолдаги (субъект) онгнинг «соф» фаоллиги хотира ҳақидаги кўпгина психологик назарияларнинг диққат марказида бўлади. Кўриб чиқилаётган концепцияларнинг муқаррар бир ёқламалиги ана шундандир.
Назарияларнинг биринчи гуруҳи ассоциатив йўналиш деб аталмиш йўналишни ташкил этади. Унинг марказий тушунчаси — ассоциация тушунчаси — алоқа қилишни, богланишни англатади ва барча психик ўзгаришларнинг муқаррар принципи вазифасини бажаради. Бу принцип қуйидагилардан иборатдир: агар муайян психик ҳосилалар онгда бир вақтнинг ўзида ёки бевосита бирин-кетин пайдо бўлса, у ҳолда бу ҳосилалар ўртасида ассоциатив алоқа таркиб топади ва бу алоқанинг бирон-бир қисми такроран пайдо бўлиши онгда унинг барча элементлари муқаррар равишда гавдаланишига олиб келади.
Шундай қилиб, ассоциационизм ҳар иккала тасаввур ўртасида алоқа боғланлши учун уларнинг онгда айни бир вактда пайдо бўлишини зарур ва етарлича асос деб ҳисоблайди. Шу сабабдан ассоционистлар олдига ёдлаб қолиш механизмларини тобора чуқурроқ ўрганишни умуман вазифа қилиб қўйилмаган эди ва улар «айни бир вақтдаги таассуротларнинг пайдо бўлиши учун зарур ташқи шарт-шароитларга таъриф бериш билан чекланишди. Бундай шарт-шароитларнинг бутун ранг-баранглигини қуйидаги учта туркумга ажратиш мумкин: а) тегишли объектларнинг фазо ва вақтдаги турдошлиги; б) уларнинг ўхшашлиги; в) уларнинг фарқланиши ёки қарама-қаршилиги.


Хотиранинг физиологии назариялари
Хотиранинг механизмлари ҳақидаги физиологик назариялар И. П. Павловнинг олий нерв фаолияти қонуниятлари ҳақидаги таълимотининг энг муҳим қоидалари билан чамбарчас боғлиқдир. Муваққат шартли боғланишларнинг ҳосил бўлиши ҳақидағи таълимот — бу субъектнинг индивидуал тажрибаси таркиб топнши механизмлари ҳақидаги таълимот, яъни аслида «физиологик даражада эсда олиб қолиш» назариясидир. Чиндан ҳам, шартли рефлеке янғи мазмун билан илгари ўзлаштириб мустаҳкамланган мазмун ўртасида ҳосил қилинадиган боғланиш акти сифатида эсда олиб қолиш жараёнининг физиологик негизини ташкил этади.
Бу ҳодисанинг сабабий боғлиқлигини тушунтириш учун мустаҳкамлаш тушунчаси жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Мустаҳкамлаш дегани (соф маънода оладиган бўлсак) — бу индивиднинг бевосита мақсадга эришиш борасидаги харакатларидан бошқа нарса эмас. Бошқа бир ҳолда эса мустаҳкамлаш ҳаракатга ундайдиган ёки уни (масалан, салбий мустаҳкамланган тақдирда) тўғрилайдиган омил бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, мустаҳкамлаш янги ҳосил бўлган боғланишнинг ҳаракат максади билан мос келишини англатади, «боғланиш мақсадга эришилиши билан мос келган заҳотиёқ, у сақланиб ва мустаҳкамланиб қолади» (И. П. Павлов). Бу боғланишнинг жами таърифлари ва, энг аввало унинг мустаҳкамлик даражаси, мустахамлашнинғ мазкур харакатнинг ҳаётий (биологик) жихатдан мақсадга мувофиқлиги мезони сифатидаги хусусияти билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатни амалга оширишда мустаҳкамлашнинг тўғриловчилик функциям субъектнинг фаоллигини йўналтириб туришда, рефлектор ҳалқасини туташтиришда мустаҳкамлашнинг ролини кўрсатиб берган Я. К. Анохиннинг илмий ишларида айниқса тўла-тўкис очиб берилгандир.
Шундай қилиб, ҳаракат мақсадининг психологик тушунчасига нисбатан олинган мустаҳкамлашнинг физиологик тушунчаси эсда олиб қолиш жараёни механизмлари таҳлилининг физиологик ва психологик жиҳатлари бирга қўшилиб кетишини англатади. Тушунчаларни шу тарзда қўшиш (синтез қилиш) уларнинг ҳар бирини бойитган ҳолда хотира ўзининг асосий ҳаётий функциясига кура ўтмишга эмас, балки келажакка қаратилгани ҳақида фикр юритиш имконини беради: ўтмишда; «бўлган» нарсаларни эсда олиб қолишни келажакда «бўладиган» нарсалар учун қўлланиб бўлмаган тақдирда уларни эсда олиб қолишдан бирон-бир маъно чиқмаган бўларди. Муваффақиятли ҳаракатларнинг натижаларини мустаҳкамлаш келажакдаги мақсадларга эришишда уларнинг фойдалилигини тахминий тарзда олдиндан айтиб бериш демакдир.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling