Шахс хакида тушунчаси


Хотиранинг биохимик назариялари


Download 182.41 Kb.
bet31/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Хотиранинг биохимик назариялари
Шундай қилиб, ҳозирги босқичда хотиранинг механизмларини ўрганишнинг нейрофизиологик даражаси биохимик тадқиқотлар даражасига тобора яқинлашиб ва кўпинча тўғридан-тўғри қўшилиб кетмоқда. Бу ҳол ушбу даражаларнинг туташган жойида олиб борилаётган кўплаб тадқиқотларда ўз тасдиғини топди. Ана шу тадқиқотлар асосида, жумладан, эсда олиб қолиш жараёнининг икки босқичли характерга эгалиги ҳақида гипотеза пайдо бўлди. Бу гипотезанинг моҳияти қуйидагилардан иборатдир. Биринчи босқичда (қўзғатувчининг бевосита таъсиридан сўнг) хияда ҳужайраларда асл ҳолига қайтувчи физиологик ўзгаришларни келтириб чиқарадиган қисқа муддатли электрохимик реакция юз беради. Иккинчи босқич биринчи босқич негизида юзага келиб, аслида у янги оқсил моддалар (протеинлар) нинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган биохимик реакциядан иборатдир. Биринчи босқич секундлар ёки минутлар мобайнида давом этади ва уни қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг Физиологик механизми деб ҳисоблайдилар. Ҳужайраларда қайарилмайдиган ўзгаришларга олиб келадиган иккинчи босқич узоқ муддатли хотиранинг механизми ҳисобланади.
Агар тажриба ўтказилаётган ҳайвонга бирон янги парсани ургатилган бўлса, ундан кейин қисқа муддатли электрохимик Реакцияни у биохимик реакцияга айлана бошлаганига қадар ирданига тўхтатиб қўйилса, ҳайвон нимани ўргатилганини ига тушира олмайди.
Бир тажрибада каламушни полдан салгина баланд супачага чиқариб қўйилди. Жонивор шу захотиёқ полга сакраб тушаверди. Бироқ бир гал краётган чоғида Электр разряди таъсиридан оғриқ сезгач, каламуш тажрибадан ҳатто 24 соат ўтгандан кейин ҳам сакраб тушмаган ва уни сулачадан олиб қўйишларини кутиб ўтираверган. Бошқа бир каламушда оғриқ сезиш биланок дарҳол қисқа муддатли эсда олиб қолиш реакцияси тўхтатиб қўйилган эди. Бу каламуш эртасигаёқ ўзшш гўё ҳеч нарса содир бўлмагандек тутаверди.
Маълумки, вақтинча хушдан кетиб қолиш одамларда хам бевосита ҳодиса юз бергунга қадар содир бўлган нарсаларнинг унутиб қўйилишига олиб келади.
Ҳали тегишли биохимик ўзгаришлар бошлангунга қадар қисқа муддатли электрохимик реакция оқибатида мустахкамланиб улгурмаган таъсиротнинг излари ўчиб кетади, деб ўйлаш мумкин.
Хотиранинг кимёвий назарияси тарафдорлари ташқи қўзғатувчилар таъсири остида нерв ҳужайраларида рўй берадиган ўзига хос кимёвий ўзгаришларнинг изларини мустаҳкамлаш, эсда сақлаб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари механизмларининг негизини ташкил этади. Бу ўринда нейронлариинг оқсил молекулаларини ва, энг аввало, нуклеин кислотаси деб аталадиган кислоталарнинг молекулаларини ҳар хил тарзда қайта гуруҳлаш назарда тутилади. Дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) генетик, ирсий хотиранинг, рибонуклеин кислота (РНК) эса онтогенетик, индивидуал хотиранинг асоси хисобланади. Швециялик биохимик Хиден ўтказган тажриба-ларда шу нарса аён бўлдики, нерв ҳужайрасининг қўзғатилиши унинг таркибида РНК кўпайишига олиб келади ва унга таниш қўзғатувчиларнинг такрорий таъсир кўрсатишидан тебраниш кобилияти борлиги хақида хабар қилувчи узоқ давом этадиган биохимик излар қолдиради.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling