Шахс хакида тушунчаси
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Фазони идрок қилишФазонинг идрок қилиниши кишининг ўзини қуршаб турган муҳитни чамалашининг муқаррар шартларидан бўлиб, унинг ушбу муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракатида катта роль ўйнайди. У объектив равишда мавжуд бўлган фазонинг аксини ифода этади ва объектларнинг шакли, цажми ва ўзаро биргаликда жойлашуви, улар сатҳи, олислиги ва йўналишларининг идрок этилишини ўз ичига олади. Кишининг муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракати унинг учун хос бўлган координатор системаси билан биргаликда киши гавдасининг ўзини ҳам қамраб олади. Сезувчан одамнинг ўзи фазода муайян урин эгаллайдиган ва маълум бир фазовий белгилари (ўлчами, шакли, гавданинг учала ўлчови, ҳаракатларнинг фазодаги йўналиши) мавжуд бўлган моддий гавда ҳам демакдир. Нарсаларнинг шаклини, ўлчамини, бир-бирларига нисбатан эгаллаган ўрнини, у ёқдан-бу ёққа кўчишини аниқлаш ва айни пайтда хусусий гавданинг теварак-атрофдаги нарсаларга нисбатан ҳолатини таҳлил қилиш организмнинг ҳаракатланувчи фаолияти жараёнида юз беради ва фазодаги таҳлил деб аталувчи аналитик-синтетик фаолиятнинг алоҳида юксак даражада намоён бўлишидан иборатдир. Шу нарса аниқландики, фазодаги таҳлилнинг турли хилдаги шакллари анализаторлар комплекс фаолиятштнг негизида вужудга келади, уларнинг бирортаси ҳам муҳитнинг фазовий омилларини таҳлил қилишда асосий роль ўйнамайди. Фазони чамалашда ҳаракат анализатора алоҳида роль ўйнайди. Турли хилдаги анализаторлар ана шу анализатор воситасида ўзаро биргаликда ҳаракат қила бошлайди. Фазони чамалашнинг махсус қуроллари қаторига анализаторлар фаолиятида ҳар шкала ярим шарлар ўртасидаги нерв боғланиш-ларини: бинокуляр кўришни, бинаураль эшитишни, терининг бимануаль туюишни, дириник ҳид билишни ва шу кабиларни киритиш лозим. Нарсаларнинг маконий хусусиятларини акс эттиришда функционал симметрия муҳим роль ўйнайди. У барча жуфт анализаторларга хос бўлган хусусиятдир. Функционал асимметрия шундан иборатки, анализаторнннг томокларидан бири маълум бир жиҳатдан етакчилик килади, уступ бўлзди. Анализаторларнинг томонлари ўртасидаги муносабатлар уларнинг устунлик қилиши жиҳатидан олганда ҳаракатчан ва бир хил эмаслиги аникланди. Жумладан, ўткирлигига кура устунлик қиладиган кўз кўриш майдони ўлчами жиҳатидан стакчн бўла олмаслиги мумкин ва ҳоказо. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling