Шахс хакида тушунчаси


Идрокнинг англанган булиши


Download 182.41 Kb.
bet25/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Идрокнинг англанган булиши
Гарчанд идрок қўзғатувчининг рецепторларга бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлса хам, перцептив образлар ҳамиша муайян маъноли ахамиятга эга бўлади. Кишининг идроки унинг тафаккури билан ,нарсанинг моҳиятини тушуниб етиши билан чамбарчас богикдир. Нарсани онгли идрок этиш — унга фикран ном бериш, яъни идрок этилган нарсани нарсаларнинг муайян гурухига синфга киритиш, уни сўз воситасида умумлаштириш демакдир. Ҳатто ўзимизга нотаниш нарсани кўрганимизда ҳам унинг бизга таниш объектлар билан ўхшашлик жиҳатларини пайқаб олишга, уни қандайдир тоифага киритишга уринамиз.Идрок шунчаки сезги аъзоларига таъсир киладиган қўзғатувларнинг оддий йиғиндиси билан белгиланманди, балки мавджуд маълумотларни яхшилаб талқин қилиш, изоҳлаб бериш йулларини жадал излаш бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олганда гоҳ шакл, гоҳ фон (икки қиёфа ва ваза) навбатма-навбат идрок этиладиган (12-расм), «икки мазмунли» деб аталмиш расмлар диққатга сазозордир. Бу расмларда идрок қилинган объектнинг алоҳида кўрсатилиши унинг ангаб етилиши ва номланиши билан боғлиқдир.

Фикримизга якун ясарканмиз, идрок фаол жараён эканлиги ҳақида хулоса чиқариши-миз мумкин. Идрок этиш жараёнида киши нарсанинг айнан ўзига ўхшаш образини яратиш учун кўплаб перцептив ҳаракатлар қилади. Идрокнинг фаоллиги энг аввало идрок этиш жараёнида (пайпаслаб сезиш пайтида кўлларнинг ҳаракати, кўз билан кўриш орқали идрок этиш да кўзларнинг ҳаракати ва бошқаларда) анализаторларнинг эффектор (ҳаракатлантирувчи қисмлари) иштирок қилишидан иборатдир. Бундан ташқари кўз билан кўриш мумкин бўлган ҳолатда кўринади, яъни шам тепага қараб алангаланиб ёниб турга ҳолда идрок қилинади.
Идрокнинг физиологияси
Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараёндир.Павлов идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисалар рецепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, муваққат нерв бошланишлари ташкил этишини кўрсатиб берган эди.Ташки оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс қўзгатувчилар сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобик бўлмалари ўзигида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб тахлили ва синтези амалга оширилади. «...Шартли қўзғатувчилар сифатидаги омиллар узлуксиз ва ранг-баранг тарзда ўзгариб турадиган табиат билан уйғунлашган ҳолда гоҳо организм учун ўта майда қисмлар тарзидаги ярим шарлар бўлиб ажралиб туришар (таҳлил этилар), гоҳо кўплаб турли-туман комплексларга қўшилиб кетишар (синтез қилинар) эди» Таҳлил идрок этиш объектининг фон ажратилишини таъмин этади. Таҳлил асосида идрок объектининг барча хусусиятлари яхлит образга умумлаштирилади.
Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак даражадаги таҳлил қилиш-умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. Таҳлил килмасдан туриб идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. Жумладан, нотаниш ҳорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оёқ товушлар оқими тарзида идрок этилади. Нутқнинг англанилган ҳолда идрок этилиши, яъни у тушунилиши учун нутқни алоҳида ибораларга, моҳият-эътибори билан сўзларга ажратиш шарт. Айни пайтда нутқни идрок этиш жараёнида тахлил билан баб-баравар тарзда синтез ҳам қилинади, шу туфайли биз алоҳида тарқоқ товушларни эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок этамиз. Муваққат нерв богланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини ташкил этади.
Идрокинг негизи нерв боғланишларининг иккита туридан — битта анализатор доирасида ҳосил бўладиган борланишлардан ва анализаторлараро боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга битта модалликдаги комплекс қўзғатувчи таъсир этганда кузатилади. Эшитиш анализаторларига таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос бирикмасидан иборат куй ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу комплекснинг ҳаммаси битта мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади. Бунда нерв боғланишлари фақат қўзгатувчиларнинг ўзларида эмас, балки уларнинг вақтга, фазога ва ҳоказоларға татбиқан муносабатида пайдо бўлади (бу муносабатда бўладиган рефлекс деб юритилади). Натижада катта ярим шарлар қобиғида бирикиш жараёни, мураккаб синтез юз беради.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling