Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet22/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат


ИДРОК ХАКИДА ТУШУНЧА


Нарсалар ёки ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир цилиш жараёнида киши онгида акс этишига идрок деб айтилади. Идрок этиш жараёнида алоҳида ҳолдаги сезгиларнинг тартибга солиниши ҳамда нарсалар ва воқеа-ҳодисаларнинг яхлит образларига бирлашуви юз беради.
Қўзғатувчининг алоҳида хусусиятлари акс этадиган сезгилардан фарқли ўлароқ идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради. Бунда идрок алоҳида сезгилар йиғиндисидан иборат тарзда эмас, балки хиссий билишнинг ўзига хос хусусиятлари билан сифат жиҳатидан юқори босқичи сифатида тасаввур қилинади. Идрокнинг анча муҳим хусусиятлари предметлилик, яхлитлилик, структуралилик, бархарорлик ва англанилганликдан иборатди.
Идрокнинг предметлилиги , яхлитлиги ва структуралилиги
Идрокнинг предметлилиги объект ивлаштириш ходисаси деб аталмиш ҳодисада, яъни ташки дунёдан олинадиган ахборотнинг ўша дунёга жансублигида ифода этилади. Бу хилдаги мансублик бўлмаса, идрок кишининг амалий фаолиятида ўзининг мул жал олдириш ва йўналтиришдан иборат вазифасини бажара олмайди. Идрокнинг предметлилиги туғма хислатга кирмайди; субъектга оламнинг предметлилигини кашф этиш конини тугдирадиган муайян ҳаракатлар системаси мавжуддир. Бу борада туйиш ва ҳаракат сезгилари ҳал қилувчи роль ўйнайди. И. М. Сеченов предметлилик нарсанинг ўзи билан алоқа боғланишини таъмин этадиган жараёнлар негизида, оқибат натижада ҳамиша ташқаридан ҳаракатлантирувчи жараёнлар негизида шаклланишини такидлаган эди. Ҳаракатлар иштирок этмаган тақдирда бизнинг идрокимиз ҳам предметлилик белгисига, яъни ташқи дунё объектларига мансубликка эга бўла олмасди.
Б. Г. Ананьев (1907—1972) бемор кишида кўриш анализатора сезгирлигининг ва оддий фарқ ажратиш сезгиларининг чала қисмлари сақланиб қолган ҳрлда нарсаларни кўриш идрокининг бузилиш ҳодисаларини баён қилиб берган эди. Бу беморда контузия оқибатида бош мия жароҳатланган бўл, кўз соққалари батамом ҳаракатсизлиги кузатилган эди. Бемор кўринадиган бутун бўшлиқни субъектиа тарзда ё батамом нурли оқим каби, ё ёруғлик нури ўтаётган туман каби сезарди. Кўриш сезгисини тиклашнинг биринчи босқичида батамом бўшлиқдан тарқоц ва тутуруқсиз, ўз ёруғлиги ва ҳажмига кура турлича доглар фарқлана бошлади. Беморнинг кўриши сезгилар даражасида сақланиб қолган бўлса ҳам, у бирон-бир объектни нарса сифатида на оғзаки ва на ёзма шаклда ифода этолмади ва унинг хусусиятларини айтиб бера олмади. Уч ой давомида саломатлигини тиклаш юзасидан олиб борилган муолажадан кейингина беморнинг кўзлари фақат сезадиган эмас, балки идрок қиладиган ҳам бўлиб қолди.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling