Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet24/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Апперцепция
Идрок фақат қўзғалишга эмас, балки идрок этаётган субъектнинг ўзига ҳам боғлиқдир. Адоҳида ҳолида кўз хам, кулоқ ҳам идрок этмайди, балки конкрет тирик киши идрок этади ва идрокда ҳамиша идрок этувчи киши шахсининг хислатлари, унинг идрок этилаётган нарсаларга муносабати, кишининг эҳтиёжлари, қизиқишлари, интилишлари, истаклари ва ҳис-туйғулари у ёки бу тарзда акс этади. Идрокнинг киши психик тети мазмунига, унинз шах сига хос хусусиятларга боғлиқлиги апперцепция нами болап юритилади.
Куп сонли маълумотлар шуни кўрсатадики, субъект томонидан идрок этнладиган манзара бир лахзалик сезгиларнинг шунчаки оддий йиғиндиси эмас у кўпинча муайян пайтда ҳатто кўзнинг тўрпардаларида йўқ бўлган, лекин киши гўё олдинги тажриба асосида кўриб тургандек туюладиган қисмларни хам ўзида мужассамлаштирган бўлади.
Идрок ахборотни гипотезаларни илгари суриш ва текищриб кўриш учун ишлатадиган фаол жараён ҳисобланади. Бу гипотезаларнинг хусусиятлари олдинги тажрибаси мазмуни билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, синалувчиларга тўғри ва эгри чизиқларнинг ихтиёрий бирикмасидан иборат нотаниш қадди-қомат кўрсатилганда идрок этишнинг биринчи босқичидаёқ идрок қилинаётган объект, ни солиштириб кўриш мумкин бўлган андазалар қидирила бошланади. Идрок этиш жараёнида объектнинг у ёки бу категория мансублиги ҳақидаги гипотеза илгари сурилади ва текширилади.
Шундай қилиб, бирон нарсани идрок этаётганда бундан олдинги идрокнинг излари ҳам фаоллашади. Шунинг учун айнан бир нарсанинг ҳар хил одамлар томонидан турлича идрок этилиши ва тасвирлаб берилиши табиийдир.
Идрок этиш жараёнига шахснинг бундан олдинги тажрнбасн таъсир кўрсатиши эксперимент чоғида тасдиқ бўлдн. Эксперимент чоғида сияалувчиларнинг кўзойнакларига тўрпардалардаги тасвирни тик йўналишда 180° га ўзгартириб гоборадиган призмалар ўрнатилган эди. Тажриба ўтказилаётган биринчи кунларда синалувчилар атрофдаги барча нарсаларни тўнкарилган холатда кўришган эди. Табиий жиҳатдан тўнкарилган ҳолда кўрсатнб бўлмайдиган нарсаларгина бундан мустасно эди.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling