Шахс хакида тушунчаси
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
Сезувчанлик ва машқлар
Сезги аъзолари биргина қўшимча қўзгатувчилик қўлланиш йўли билангина эмас, балки машқлар қилиш йўли билан ҳам сенсибиллашуви мумкин. Сезги аъзоларини машқ қилдириш ва уларни такомиллаштириш имкониятлари жуда ҳам каттадир. Сезги аъзолари сезувчанлигининг ошишига олиб борадиган икки сохани ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) сенсор нуцсонлар (курлик, карилик) нинг ўрнини тўлдириш заруратидан стихияли тарзда келиб чиқадиган сенсибилизация ва 2) субъект фаолияти туфайли касбига хос талаблардан келиб чиқадиган сенсибилизация. Кўриш ёки эшитиш сезгисининг йўқотилганлиги маълум даражада сезувчанликнинг бошка турларини ривожлантириш ҳисобига тўлдирилади. Кўзи ожиз ва қулоғи кар О. Скороходова гапираётган хамсуҳбатининг томогига қўлини яқин келтириб, уни овозидан таниши ва нима ҳақда гапираетганини билиши мумкин. Кўзи ожиз ва қулоғи кар Элен Келлер деган аёлнинг ҳидни сезувчанлиги шу қадар юксак даражада ривожланган эдики, у кўпгина дўстларн ва ўрток.ларини улардан келадиган ҳидларга кура талиб олиши мумкнн эди. Кўпчилик одамларда кишини овозига қиёслаш одат бўлганн каби унда ўз танишлари ҳақндаги эсдаликлар ҳидни сезнш билан боғлангандир. Кишида айнан ўхшайдиган редептори бўлмаган қўзғатувчиларга нисбатан сезувчанликнинг пайдо бўлиши алоҳида қизиқиш турдиради. Масалан, кўрлардаги тўсиқларга нисбатан масофа сезгирлиги шундайдир. Сезги аъзолари сезувчашшгининг кучайиш ҳодисаси баъзи махсус касблар билан узоқ вақтдан буен шуғулланадиган шахсларда кузатилади. Пардозловчилар кузи одатдан ташкари уткир булиши маълум. Машк килиб юрмаган одамлар бор-йуги 0,1 миллиметрга кадар гадир-будурни кургани холда улар 0,0005 миллиметргача булган нотекисликни курадилар. Газмолларни буяш буйича мутахассислар кора рангнинг 40 тадан 60 тага кадар тусини фарк киладилар.Машк килмаган кузга улар мутлако бир хил булиб куринади. Тажрибали пулат эритувчилар эритилган пулат рангининг тусига караб туриб унинг хароратини ва ундаги аралашмалар микдорини етарлича аник айтиб беришга кодирлар. Чой, пишлок, вино, тамакининг сифатини аникловчиларда хид ва таъм билиш сезгилари юксак даржада мукаммаллашган булади. Дегустаторларвинонинг фақат қайси навга мансуб узумдан тайёрлаганини эмас, балки ўша узумнинг етиштирилган жойини ҳам аниқ айтиб бериши мумкин. Рассомлик санъати нарсаларни тасвирлашда шаклларни мутаносибликни ва ранглар нисбатини идрок этишга алоҳида талаблар қўяди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, рассомнинг кўзлари мутаяосибликларни баҳолашда ғоят сезувчан бўлади. У нарсалар ўлчамининг миқдорида юз берган ўзгаришларини фарклайди. Рангларни сезишнинг нафислиги хақида Римдаги кошинкорлик устахонасига қараб ҳам ҳукм чиқариш мумкин — у ерда асосий рангларшнг киши томонидан яратилган 20000 дан зиёд тусини кўрамиз. Эшитиш аъзосининг сезувчанлигини ошириш имкониятлари ҳам анча каттадир. Жумладан, скрипкада ижро этиш охангларнинг ингичка ё йўғонлигини сезиш алоҳида ривожланган бўлишини талаб қилади ва у скрипкачиларда пиониночиларга қараганда анча тараққий этган бўлэди. Тажрибали учувчилар двигателнинг товушига қулоқ солиб, унинг қанчалик куч билан ишлаётганини осонгина аниқлай олади. Улар минутига 1340 та оборотдан 1300 тасини бемалол фарқлай билишади. Машқ қилмаган одамлар фақат 1300 билан 1400 айланиш ўртасидаги фаркни сезадилар. Буларнинг ҳаммаси сезгиларимиз ҳаёт шароитлари ва амалий меҳнат фаолияти талаблари таъсири остида ривожланиишнинг далилидир. Бундай фактларнинг кўплигига қарамай, сезги аъзоларини машқ қилдириш муаммолари ҳали етарлича ўрганилмаган. Сезги аъзоларннинг машқ қилдирилиши негизи нималардан иборат? Ҳозирча бу саволга бирон-бир тўлик, жавоб бериб бўлмайди. Кўрларда туйиш сезгирлигининг ортиқлигини изоҳ-лаб беришга эришилди. Чунончи, тактил рецепторларни кўрларнинг бармоқлари терисидаги мавжуд пачиниев таначала-рини аниқлашга муваффақ бўлинди. Таққослаш учун худди шундай тадқиқот турли касбдаги соғлом кўзли одамларда ҳам ўтказилади. Кўрларда тактил рецепторлари сони ортикчалиги маълум бўлди. Жумладан, кўзи соғлом кишиларнинг биринчи бармоғида тирноқ олди терисида таначалар сони ўртача 186 тага етган бўлса, кур бўлиб туғилганларда улар 270 тани ташкил этди. Шундай қилиб, рецепторларнинг тузилиши ўзгармайдиган нарса эмас, у нафис харакат қилиб, доимо ўзгариб туради, муайян рецептор вазифасиии яхши бажаришга мослашиб боради. Рецепторлар билан биргаликда ва улардан ажралмаган ҳолда умуман анализаторлар тузилишининг ўзи ҳам янги шарт-шароитларга ва амалий фаолият талабларига мувофиқ тарзда ўзгариб боради. Техника тараққиёти кишининг ташқи муҳит билан алоқа қиладиган асосий йўллари — кўриш ва эшитиш аъзоларига бекиёс даражада куп ахборот юкланишига олиб келаётир. Бундай шароитларда кўриш ва эшитиш анализаторларининг юкини енгиллаштиркш зарурлигини муқаррар равишда бошқа алоқа системаларига, жумладан, тери системасига мурожаат этишни тақозо қилади. Хайвонларда тери тебранишига кура сезувчанлгк миллионлаб йиллардан буен ривожланиб келаётган бир пайтда сигналларни тери ярқали ўтказиш гоясининг ўзи одам учун ҳам янгилик бўлиб ҳисобланади. Бу борадаги имкониятлар эса жуда куп: киши танасининг ахборотни қабул қилиши мумкин бўлган сатҳи етарлича катта. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling