Шахс хакида тушунчаси
ХОТИРА ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
ХОТИРА ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАПсихиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таъсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги хатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба орта бориши ҳисобига хулқ-атвор секин-аста мураккаблашди. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари беиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолур эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамланиб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади. Хотиранинг таърифи Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Хотирада эсда олиб қолиш, эсда саклаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу жараёпларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади. Муайян бир материални эсда олиб колиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажриба орттирилишига боғлиқдир. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик бўладиган фаолиятда қўлланиш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унутилишига олиб келади. Материални эсда сацлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг хулқ-атвзри унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади. Шундай қилиб, хотира шахс психик ҳаётининг энг муҳим, белгиловчи хусусияти ҳисобланади. Хотиранинг роли «ўтмишда юз берган» нарсани акс эттириш билангина чекланиб қолиши мумкин эмас. (Психологияда ўтмиш образлари тасаввурлар деб юритилади. Бирон-бир фаол таъсир хотира жараёнида ташқарида бўлиши мумкин эмас. Негаки, ҳар қандай, ҳатто энг содда психик ҳодиса ҳам ўзининг ҳар бир қисми кейингилари билан «богланиши» учун сақлаб қолинишини муқаррар тақозо этади. Бу хилдаги «богланиш» учун лаёқат бўлмаса, ривожланиш бўлиши мумкин эмас: киши «мангу чақалоклик ҳолатида» қолиб кетган бўлур эди (И. М. Сеченов). Хотира барча психик жараёнларнинг энг мухим характеристикаси бўлиш билан бирга инсон шахсининг бирлиги ва яхлитлигнни таъминлайди. Хотира психологиянинг энг куп ўрганилган бўлимларидан бири ҳисобланарди. Лекин ҳозирги пайтда хотиранинг қонуниятлари янада ўрганилиши уни фаннинг тағин ҳам муҳимроқ муаммосига айлантириб қўйди. Жуда ҳам ранг-баранг, шу жумладан, психологиядан ғоят йироқ туюлган билимлар соҳаси (биринчи галда техника)нинг тараққиёти куп жиҳатдан хотира муаммоларининг ўрганилишига боглиқдир. Хотирани тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ҳозирги илмий ишларда унинг механизмларини аниқлаш масаласи марказий ўринда туради. Эсда олиб қолиш механизмлари ҳақидаги у ёки бу хилдаги тасаввурлар хотиранинг турли хилдаги назариялари негизини ташкил этади. Ҳозирги пайтда фанда хотиранинг ягона ва тугалланган назарияси мавжуд эмас. Гипотетик тарздаги концепциялар ва моделларнинг беқиёс даражада ранг-баранглиги ҳар хил фанларнинг вакиллари томонидан айниқса кейинги йилларда олиб борилаётган изланишларнинг фаоллашиб қолаётганлиги билан боғлиқдир. Хотиранинг механизмлари ва қонуниятларини ўрганишнинг иккита эски даражаси — психологик ва нейрофизиологик даражасига эндиликда учинчиси — биохимик даражаси ҳам қўшилди. Хотирани ўрганишга, шунингдек кибернетик жихатидан ёндашув ҳам таркиб топмоқда. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling