Шахс хакида тушунчаси


Нарсалар шаклининг идрок килиниши


Download 182.41 Kb.
bet28/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Нарсалар шаклининг идрок килиниши
Нарсаларнинг шакли, одатда кўриш, терининг туюши ва кинестезик анализаторлар ёрдамида идрок қилинади. Баъзи ҳайвонларда маълум бир шаклдаги объектлар таъсирига жавобан тугма реакциялар, феъл-атворни қаракатлантирувчи туғма меканизмлар деб аталмиш механизмлар кузатилади. Бу туғма механизмлар қатъиян ихтисослашган бўлади. Товуқларнинг картон қоғоздан йиртқич қушнинг суратини эслатадиган қилиб қирқилган шаклни кўриб жўжаларини ҳимоя қилишга урина бошлашлари бунга мисол бўла олади.
Шакл билан танишиш чоғида алоҳида ажратиб кўрсатилиши лозим бўлган ва кўпрок даражада ахборот берадиган белги ташқи кўринишднр. Айнан ташқи кўриниш иккита реалликни, яъни шакл билан муҳитни бир-биридан ажратадиган чегара вазифасини бажаради. Қўз микроҳаракатлар орқали объектларнинг чегаралари (ташқи кўриниши ва майда-чуйда детзллари) ни фарқлай олиши мумкин. Кўриш системаси объект билан фон ўртасидаги чегарани фақат ажрата билишга эмас, балки шу чегара бўйлаб силжиш қобилиятига эга бўлиши керак. Бу кўзлар ҳаракати воситасида амалга оширилади. Кўзлар нарсанинг ташқи кўринишини бамисоли иккинчи бор фарқлайди ва унинг шакли образини ҳосил қилишнинг муқаррар шарти ҳисобланади.


Қуриш иллюзиялари
Идрок ҳамиша ҳам объектив оламдаги нарсаларнинг айнан ўзини акс эттирадими? Идрок этишдаги кўплаб хатоларга ва уларга йўл қўйилган шарт-шароитлар асосан кўриш иллюзияларига изохлар берилган.
1. Камой ўқининг иллюзияси. Бу бир-бирига тўғри келадиган ва бир-биридан фарқланувчи чизиқлар принципига асослангандир: гарчи иккала ўқ амалда баравар узунликда бўлса ҳам бир-биридан фарқланувчи учлар узунроқ бўлиб туюлади.
2. Темир йўл изларининг ҳаёлий кўриниши . Гарчи ҳар иккала из ҳам аслида баравар бўлса ҳам, бир-бирига тўгри келадиган иккала тўрри из оралиғидаги бўшлиқнинг анча тор қисмидаги чизиқлар узунроқ бўлиб туюлади.

4. Елпиғич иллюзиям. Параллель ўтадиган чизиқлар марказга яқинроқда муҳитнинг


таъсири остида қабариқ бўлиб, марказдан узоқроқда эса ичкарисига эгилгандек туюлади.
5. Кесишишнинг иллюзияси. Битта тўғри чизиқда эҳтимол ВХ чизиқлари эмас, балки АХ чизиқлари ўтади.

6. Умумий марказли доираларнинг иллюзияси. Расмда акс эттирилган умумий марказли доиралар тўғри чизиқларнинг қисқа бўлаклари (оқ рангда тасвирланган) ушбу доираларни уларнинг муҳит билан кесишган жойидан кесиб ўтгаилиги сабабли бурама чизиқ сингари идрок этилади.

Иллюзиялар хайвонларда хам кузатилади. Узини яширг кўришдаги хомҳаёлларнинг амалда қўлланилишига асосланг бўлиб, бу кўплаб йиртқич ҳайвонлар, балиқлар, паррандал ва ҳашаротлар учун муҳофаза мосламаси ҳисобланади. Узини яширишнинг самарали усулларидан бири мимикрия (ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг улар яшаётган муҳитдан фарқ қилмайдган тусга ёки шаклга кириши) бўлса, кккинчиси қиёфанинг бузилишидан, яъни хайвоннинг ташқи кўриниши шундай ўзгарадики уни сира ҳам билиб ва фарқ қилиб бўлмайди. Зебранинг ёрқин гарғил чизиқлари унинг кўриниши бузилишини кўрсатдиган мисол бўлиб, ана шу тарғиллик туфайли муайян масофадан туриб ҳайвоннинг ташқи кўринишини аниқ ажратиб олиш қийин бўлиб қолади.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling