Шахс хакида тушунчаси


Download 182.41 Kb.
bet32/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Хотиранинг турлари


Хотира киши ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларида иштирок этиши сабабли унинг намоён бўлиши шакллари ҳам бенихоя ранг-барангдир, Хотиранинг турларга бўлиниши, энгъ аввало, эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари урин олган фаолиятнинг айнан ўзига хос хусусиятлар билан боғлик бўлиши керак. Бу хотиранинг у ёки бу тури (масалан, кўриш ёки эшитиш хотираси) кишида унинг психик тузилишига хос хусусият сифатида гавдаланган ҳоллар учун ҳам тўғридир. Муайян психик хусусият фаолиятда гавдаланмасидан олдин унда шаклланадику, ахир.
Хотира таърифларининг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқлиги хотиранинг ҳар хил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Бунда хотиранинг айрим турлари учта асосий мезонга мувофиқ тарзда бўлинади: 1) фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб хотира ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз матнли турларга бўлинади; 2) фаолиятнинг мақсадлари (хусусиятига кура ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига бўлинади; 3) материални қайси вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кура (унинг фаолиятдаги роли ва тутган ўрнига боғлиқ равишда) киска муддатли, узок муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.
Ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз- мантиқий хотира турлари
Фаолиятнинг ҳар хил турларида психик фаолликнинг турли хил кўринишлари: ҳаракат, эмоционал, сенсор, ақлий кўринишлари устунлик қилиши мумкин.Фаолликнинг ушбу кўринишларидан ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулида: иш ҳаракатларида, туйғуларда, образларда, ўй-фикрларда ўз ифодасини топади. Хотиранинг уларга хизмат қилувчи ўзига хос турларига психологияда тегишли номлар: ҳаракат, эмоционал образли ва сўз-мантиқли хотира номлари берилгандир.
Ҳаракат хотираси — турли хилдаги иш ҳаракатлари ва уларнинг системасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишдан иборатдир.Хотиранинг бошқа турла¬рига қараганда унинг бу тури устунлиги аниқ намоён бўладиган одамлар учраб туради. Психологлардан бири мусикий асарни хотирасида мутлако қайта тиклай олмаслигига, яқиндагина эшитган операни эса бор-йўғи пантомима тарзидагина қайта тиклай олишига иқрор бўлган эди. Бошқа одамлар эса, аксинча, ўзларида ҳаракат хотираси борлигини умуман пайқа-майдилар. Хотиранинг бу тури бениҳоя катта аҳамиятга эга эканлигининг боиси шундаки, у худди юриш, ёзиш ва шу каби малакалар билан баб-баравар тарзда турли хил амалий ва меҳнат малакалари шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳаракатлар хотирада сақланиб қолмаган тақдирда биз ҳар гал дастлаб тегишли ҳаракатларни бажаришни ўрганишга мажбур бўлардик. Кишининг жисмоний жиҳатдан абжирлиги меҳнатдаги маҳорати, «олтин қўллиги» одатда унинг яхши ҳа¬ракат хотирасига эга эканлигининг аломати ҳисобланади.
Эмоционал хотира— ҳис-туйгуга хос хотирадир. Ҳис-туйғулар ҳамиша бизга эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётгани, бизнинг теварак-атрофдаги оламга муносабатимиз қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар бериб туради. Шунинг учун ҳам ҳиссий хотира ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳис этилган ва хотирада сақлаб қолинган туйғулар ёҳуд ҳаракатга чорловчи, ёки ўтмишда салбий кечинмаларга сабаб бўлган ҳаракатлардан тийилишга ундовчи сигналлар тарзида амал қилади. Бошқа бир кишига ҳамдард бўлиш, китоб қаҳрамони кечинмалари билан яшай билиш қобилияти ҳиссий хотирага асосланади. «Агар сиз бошингиздан кечирганларингиз бир лаҳза эсга келганда рангингиз оқариб, ё қизариб кетиш қобилиятига эга бўлсангиз, агар сиз бир вақтлар бошингизга тушган мусибат ҳақида ўйлашдан қўрқсангиз у ҳолда сизда ҳис-туйғуни хотиралаш ёхуд хиссий хотира мавжуддир».
Хиссий хотира маълум бир маънода хотиранинг бошқа турларига қараганда кучлироқ бўлиши мумкин. Қачонлардир бўлиб ўтган ва батамом эсдан чиқиб кетган воқеалардан, ўкилган китоблардан, кўрилган кинофильмлардан баъзан таассурот, ҳис-туйғугина қолишини ҳар ним ўз тажрибасидан билади. Лекин бу хилдаги туйғу ҳам қуп-қуруқ нарса эмас. Айпан шунинг учун хам у богланишлар занжирини кенгайтиришдаги илк тугун сифатида хизмат қилиши мумкин.
Образ хотираси тасаввурларни, табиат ва ҳаёт манзараларини, шунингдек, товушларни, хидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира ҳисобланади.У кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишга оид хотирадир. Агар соғлом ривожланган барча одамларнинг ҳаётда мўлжал олишида кўриш ва эшитиш хотираси одатда яхши ривожланган ва етакчи роль ўйнайдиган бўлса, у ҳолда тери туйиши, ҳид билиш ва таъм билишга оид хотираларни маълум бир маънода профессионал хотира турлари деб аташ мумкин: хотиранинг бу турлари худди тегишли сезгилар каби фаолиятнинг ўзига хос шарт-шароитлари билан боглиқ ҳолда алохида тарзда ривожланади. Улар хотиранинг етишмайдиган турлари ўрнини босиши ёки унинг вазифасини бажариши тўғри келган шароитларда, масалан, кўзи ожизлар, карлар ва шу каби ногирон одамларда хайрон қолар-ли даражада ривожланган бўлиши мумкин.

Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling