Шахс хакида тушунчаси
Ҳар хил хотира турларининг ўзаро боғлиқлиги
Download 182.41 Kb.
|
психологиядан реферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хотира жараёнларининг умумий таърифи
Ҳар хил хотира турларининг ўзаро боғлиқлиги.
Бу ўринда хотирани турларга бўлиш учун асос қилиб олинган мезонлар инсон фаолиятининг унда тарқоқ ҳолда эмас, аксинча таркибан бирлигида намоён бўладиган турли хил жиҳатлари билан боғлиқдир. Хотиранинг тегишли турлари ҳам худди а на шундай бирликни ифодалайди. Жумладан, тушунча ҳақидаги» фикр хотираси сўз-мантиқ хотира бўлиш билан бирга ҳар бир алоҳида ҳолда, шунингдек, ё ихтиёрсиз, ёҳуд ихтиёрий хотира бўлиб ҳисобланади; айни чоғда у албатта ё қисқа муддатли ёҳуд узоқ муддатли хотира тарзида намоён бўлади. Бошқа жиҳатдан қараганда, хотиранинг айнан бир хилдаги мезонига кура ажратилган ҳар хил турлари ҳам ўзаро боғланган бўлади. Жумладан, ҳаракат, образли, сўз-мантиқ хотира шунинг учун ҳам бир-биридан алоҳида амал қила олмайди» негаки энг аввало ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг тегишли жиҳатлари ва бинобарин, уларнинг акс эттирилиши шакллари ҳам ўзаро боғлангандир. Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира ўртасида ҳам мураккаб изчил боғланиш мавжуд (бу боғланишларнинг моҳияти эсда олиб қолиш жараёнига таъриф берилаётганда баён этилади). Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира турига келганда шуни айтиш керакки, улар ўз моҳияти жиҳатидан битта жараённинг иккита босқичи ҳисобланади. Қисқа муддатли хотира — шундай бир ўтказувчидирки, бирон-бир нарса бу ўтказувчиии четлаб узоқ муддатли хотирага ўта олмайди. Унинг барча жараёнлари ҳамиша қисқа муддатли хотирадан бошланади. Хотира жараёнларининг умумий таърифиХотирани ҳар хил турларга ажратишда фаолиятда конкрет қайси бир функцияни — материални эсда олиб қолишними, эсда сақлашними, ёҳуд унга муҳимлик бағишлашними бажаришидан қатъи назар, фаолиятни белгилайдиган баъзи барқарор хусусиятлари ва жиҳатлари назарда тутилади. Масалан, хотирани ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантиқ турларга ажратишда унинг объектни ҳам эсда олиб қолиш, хам эсда сақлаш, ҳам уни яна қайта эсга тушириш амалга ошириладиган шакл каби (образ, сўз ва хоказо) жихати ҳам акс этгандир. Ленин хотиранинг турларидан ташқари унинг жараёнлари ҳам алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бунда хотиранинг ҳаётда ва фаолиятда бажарадиган айнан ўша турли хилдаги функциялари асос қилиб олинади. Материални эсда олиб қолиш (мустахкамлаш), яна қайта эсга тушириш (муҳимлик бағишлаш, қайта тиклаш), шунингдек, уни эсда сақлаб қолиш ва унутишни хотиря жараёнларига киритишади. Кўрсатиб ўтилган жараёнларда хотиранинг фаолият билан алоқаси, шунингдек, унинг ходисалари алоҳида мустақил (мнемик) ҳаракатлар тарзида кечиши айниқса яққол гавдаланади. Гарчанд хотира жараёнларини бир-бирига таққослаганда уларнинг бажарадиган вазифалэри йўналишида гўё зиддиятлар борлиги кўзга ташлангандай бўлса ҳам, бу жараёнларни яхлит бирликдан иборат деб ҳисоблаш керак. Бу бирлик уларнинг фақат ташқи боғланишида ва ўзаро бир-бирига борлиқлигида (материални яна қайта эсга тушириш таърифлари куп жиҳатдан, масалан, уни эсда олиб қолиш, шунингдек, эсда сақлаш ва унутиш хусусиятлари билан белгиланади) эмас, балки уларнинг ўзаро бир-бирига ўтишдаги ва бир жараённинг иккинчи жараёнга диалектик тарзда ўтишларидаги янада яқинроқ муносабатларга ўз таъсирини ўтказади. Модомики, материалнинг қайта эсга туширилиши унинг автоматик тарзда қайта ўқиб чиқилишидангина эмас, балки унинг онгли равишда лойиҳаланишидан ва ҳатто қайта лойихаланишидан иборзт экан, бу ҳолда қайта эсга туширишга қисқа муддатли эсда олиб қолиш ва эслаш жараёнлари ҳам албатта киритилади. Бунинг устига қайта эсга тушириш жараёнида доимо узоқ муддатли эсда олиб қолиш ҳам рўй беради. Материални такрорлаш деб аталмиш ҳодисанинг ўзи уни яна қайта эсга туширишдан бўлак нарса бўлмасдан, айни чоғда у, шунингдек, ёд олиш жараёни ҳамдир. Download 182.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling