Шахс хакида тушунчаси


Индивидуаллик билан шахснинг тузилиши ўртасидаги ўзаро богликлик


Download 182.41 Kb.
bet3/35
Sana13.12.2022
Hajmi182.41 Kb.
#1000554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
психологиядан реферат

Индивидуаллик билан шахснинг тузилиши ўртасидаги ўзаро богликлик
«Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари қанчалик даражада бирликдан иборат бўлганига қарамай, бир-бирига мос келмаслигининг ўзи уам шахснинг тузилишини кишининг индивидуал-психологик хислатлари ва фазилатларидан таркиб топадиган аллақандай шакл сифатида тасаввур қилиш имкониятини бермайди.«Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари (худди «индивид» ва «шахс» тушунчалари сингари) айнан бир-бирига ўхшайди, деб тан олинадиган ва шахсга табиатан ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида, индивиднинг системаси тарзидаги социал фазилат сифатида қараладиган Ғарб психология фанининг номарксистик йўналишларида шахс билан индивидуалликнинг структураси (яъни тузилиши, таш-кил топиши) бир-бирига тамомила мослиги тан олинади. Бундай психологик мактаблар ва йўналишларнинг вакиллари индивидуалликнинг тузилиши аник, таърифлаб берилса бас, бу кишининг шахсини тулалигича ўз ичига олади ва таърифлаб беради, деган нуқтаи назарни илгари суришади. Жумладан, психологлар махсус шахсий сўроқномаларни қўллашади (булар синалувчининг ўзига, узининг индивидуал-шахсий фазилатларига ўзи баҳо боришини таклиф этадиган саволлардан ташкил топтан ўзига хос анкеталардир)
Улардаги жавоблар мазмунини таҳлил қилган ва сўроқ натижаларини математик амаллар вкситасида қайта ишлаган ҳолда тадқиқотчи бирон бир ҳислатнинг (типнинг) ана шу хислатга мос келадиган даражасида намоён бўлишининг сонлар билан ифодаланадиган белгисига эга бўлади. Лекин бундай методлар ёрдамида нарк борса кишининг индивидуаллиги тавсифланишини тасаввур қи¬лиш мумкин. Бироқ киши жалб этилган ижтимоий муносабатларнинг «яхлит бирлигида» шахсни ҳар томонлама тавсифлаб бўлмайди.
Ҳақиқатда эса, агар шахс ҳамиша узининг конкрет социал муҳити билан «ҳақиқий муносабатлари» субъекти сифатида намоён бўлиши инобатга олинадиган бўлса, «шахснинг тузилишига конкрет социал гуруҳлар ва жамоалар фаолияти ва муносабатида таркиб топадиган ана шу «ҳақиқий муносабатлар» ва алоқалар муқаррар тарзда киритилиши шарт. Сўроқномалар эса кишининг ўзига ҳали шаклланиб бўлмаган социал муҳит шароитидаги, «умуман мавхум муҳитда»ги ҳолати бўйича берадиган баҳосига мўлжаллангандир. Шахснинг индивидлараро реал муносабатларидан иборат жиҳатини сўроқномаларда акс эттириб ва аниқлаб бўлмайди. Айтиб ўтилганидек, сўроқномалар шахснинг тузилишига умумий таъриф бериш ҳуқуқига даъвогарлик қилар экан, аслида индивидуалликни тавсифлашга, индивидуаллик ҳислатларининг унинг бир асосий белгилари (омиллари) атрофида ташкил бўлиш принципларини топишга уринишлар билан чекланади. Мажозий маънода айтганда, индивидуал-психологик ҳислатларнинг кенг «коллекцияси» ёрлиқлар тақиладиган («шизотимия — циклотимия», «интроверсия— экстроверсия», «ҳиссиётлилик — вазминлик» ва ҳоказо) бир канча «витриналарда» жойлаштирилади.
Жумладан, психологияда индивидуалликнинг кўпгина ҳис-латлари — мослашувчанлик, тажовузкорлик, майиллик даражаси, ташвишланиш ва шулар кабилар аниқлангандир. Булар жамланиб индивиднинг ўзига хослигини кўрсатади. Бу психологии ҳодисалар ўз моҳиятига кура ўзаро муносабатда бўлиб, ошкора ёки ошкора бўлмаган ҳолда аллақандай муҳитнинг мавжудлигини тақозо этади. Шахс айнан анашундаи муҳитга нисбатан мослашувчанлик, тажовузкорлик ташвишланиш ва ҳоказоларни намоён қилади. Бордию, агар одамлар-нинг индивидуал фазилатлари бу тадқиқотдарда изчил, ўзгарувчан, ранг-баранг мазмунли тарзда намоён бўлса, у ҳолда социал муҳит ўзгармайдиган, шаклланмаган (аморф), мазмунсиз, «умуман муҳит» сифатида тасаввур қилинади. Социал му-ҳитнинг «шахе — муҳит»дан иборат ўзаро муносабатига қиёсан анъана бўлиб қолган мехакистик тарзда талқин қилиниши муҳитни е фаол шахснинг ўз куч-ғайратларини ишга соладиган майдон сифатида, ёхуд гуруҳ тарзида шахсга тазйиқ. кўрсатувчи куч сифатида изоҳлайди. Шахснинг ва уни қуршаб турган социал муҳитнинг ўзаро биргаликдаги харакахт килинг фаол хусусияти тўғрисидаги тасаввур ғарб фанида на шахс психологиясининг назарий қисмлари тўқималарига ва на шахсни тадқиқ этишнинг психологик методларига киритилмагандир.
Лекин социал муҳитга нисбатан «умуман мухитга» бўлгани каби ёндашув шахс яшайдиган, харакат қиладиган ва ривожланадиган ҳамда социал жихатдан бир-бирига боғлиқ ўзаро муносабатлар системасига дахли бўлмаган умуман шахс ҳақидаги назарий тасаввурни келтириб чиқарди. Ғарбниыг анъанавий шахс психологияси қурол қилиб олган барча шахсий сўроқномалар ўша шаклланмагап (аморф) социал мухитга қараб тузилган бўлади.
Шу билан бирга конкрет соқиал гуруҳ шароитларида индивидуал-психологик фазилатлар шахснинг унга ҳамиша хам мос келавермайдиган феъл-атвори шаклида мавжуд бўлади. Кишининг индивидуаллиги биргаликдаги конкрет фаолият ва муносабатнинг гуруҳ ривожланишининг муайян даражаси учун характерли бўлган шароитлзрида жиддий равишда қаита узгаради. Бундай шароитларда индивидуал-психологик хусусият шахсий фазилат, шахслараро муносабатнинг жиҳати сифатида ўзгаради. Бу гипотеза хозирги пайтда текширилган ва қатор конкрет илмий ишларда тасдиқланган.



Download 182.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling