Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс


Download 63 Kb.
bet5/7
Sana08.05.2023
Hajmi63 Kb.
#1444279
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шахс типлари

Хушчақчақ шахс. Бу тоифага кирувчи одамларнинг хулқ-атворида яққол кўзга ташланиб турадиган хислатлар - булар ўта бахтиёрлик, завқланиш, хушчақчақлик, шодланиш, ҳузурланиш ҳиссидир. Бошқаларга шодланиш, завқланиш ҳиссини юзага келтира олмайдиган вазиятлар уларда шундай ҳис-туйғуларни юзага келтира олади. Озгина бўлсада, қувончли воқеалар дарров уларнинг эътиборини тортади ва кайфиятини кўтаради, худди шундай ғамгин воқеалар эса уларнинг кайфиятини туширади. Улар мулоқотга тез киришиб кетиши, сўзамонлиги ва ёқимлилиги билан бошқалардан ажралиб туришади, улар кулишса яйраб кулишади. Шунинг учун ҳам улар кўпчиликка ёқади. Улар баҳслашишни хуш кўришади, бироқ баҳсни жанжалгача етказишмайди. Турли хил келишмовчиликлар орасига тушиб қолишса, вазиятга қараб ё фаол ё пассив иштирокчига айланишади. Улар дўстларига ва яқинларига жуда боғланиб яшашади, ачиниш ва раҳмдиллик ҳисси яхши ривожланган бўлади, ўз ҳис-туйғуларини ҳеч яширмай яққол намоён қила олишади. Агар суҳбат чоғида уларни яқинроқ билишга бироз ҳаракат қилинса, бемалол бунинг уддасидан чиқиш мумкин, яъни улар ўз дардини ёйиб ташлашлари мумкин. Аксарият ҳ олларда ваҳимачи бўлишади, арзимаган вақт ичида кайфияти тез ўзгариб қолиши ва бирдан «портлаб кетиши» мумкин. Улар беқарор руҳият эгаси ҳисобланишади.

  • Эмоционал шахс. Бу тоифага кирувчиларнинг хулқ-атворидаги хислатлар бир қараганда хушчақчақ тоифага кирувчиларга ўхшаб кетади, бироқ эмоционал шахслар ўзларининг ҳис-туйғуларини яққол намоён қилишавермайди, яъни улар бироз ниқобланган ҳолатда бўлади. Улар учун ҳиссиётга берилувчанлик, таъсирчанлик, ваҳима, қўрқоқлик, хавотир ва кўп сўзлаш хосдир. Уларнинг хулқ-атворида яққол намоён бўлувчи хислатлар инсонпарварлик, одамлар ва ҳайвонларга нисбатан меҳр-шафқатлилик, меҳриб онликдир. Улар бошқа бировларнинг муваффақиятидан қувонишади. Улар ташқи таъсиротларга тез берилишади, ҳаётда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар уларга тез таъсир қилади, йиғлаб ҳам олишади. Кинофильмлардаги зўравонликлар уларни қаттиқ ларзага солади. Бу фильмлардан сўнг кайфияти узоқ вақт бузилиб юради, ёмон тушлар кўра бошлайди. У жанжалли воқеаларга кам қўшилади, хафа бўлса ичига ютади. Уларда бурчга садоқат кучли ифодаланган бўлади, топшириқларни бажариш-да доимо илғор бўлишади. Улар табиатни яхши кўришади, ўсимликлар ўстиришни, ҳайвонларни боқишни хуш кўришади.


    Download 63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling