Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс


Download 63 Kb.
bet3/7
Sana08.05.2023
Hajmi63 Kb.
#1444279
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шахс типлари

Tаъсирчан (қўзғалувчан) шахс. Жиззаки, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олмайдиган, қўпол, жанжалкаш ва тез ғазабланадиган кишилардир. Уларнинг хулқ-атворида инстинктив интилишлар устун туради. Улар бадқовоқ ва заҳарханда кишилар бўлиб, биров билан осонликча муросага боришмайди, доимо жанжалнинг ўртасида бўлишади, одамлар орасида келишмовчиликларнинг юзага келишида фаол иштирокчилардир, аксарият ҳолларда эса жанжалнинг муаллифи уларнинг ўзи бўлиб чиқишади. Жамоада узоқ ишлай олишмайди, тез-тез юзага келадиган келишмовчиликлар сабабли бир жойда ишлай олишмайди. Уларда вербал ва новербал реакциялар анча суст бўлади, шунинг учун ҳам одамлар билан бемалол тил топишиб кета олишмайди. У бирор бир ишга иштиёқ билан киришмайди, ишга ҳам зарурат учун боради, бирор бир соҳани ёки илмни ўзлаштиришга ҳам иштиёқ бўлмайди. Келажакка бефарқ, бугунги кун билан яшайди, кўнгли ўйин-кулги ва вақтичоғликни истайди. Ҳамма билан тил топишавермагач, ўзидан кучсизроқ одамлар билан мулоқот қилишга ва уларни ўзига бўйсундиришга интилади. Юқори даражада қўзғалувчан бу шахсларни бошқариш қийин бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракатлари атрофдагилар ва жамоа обрўси учун хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин.

  1. Гипертим шахс. Бу тоифага кирувчи одамлар юқори даражада ҳаракатчанлиги, сўзамонлиги, мимикаларга бой хатти-ҳаракатлари, дилкашлиги билан ажралиб туришади. Улар ҳар қандай одамлар билан тезда мулоқотга кириб кета олади, улфатчиликни хуш кўришади, шум ва шўх бўлишади. Суҳбат чоғида дастлабки мавзудан тезда четга чиқиб кетиши мумкин, буни ўзи ҳам сезмай қолади. Ўз тенгд ошлари орасида эътиборда бўлишни, иложи бўлса уларга йўлбошчи бўлишни ва шовқин-суронли ҳаётни хуш кўради. Деярли доимо яхши кайфиятда бўлишади, ўзларини яхши ҳис қилишади, юқори ҳаётий қувватга ва иштаҳага эга бўлишади, юзи-кўзи кулиб туради, ҳаётдан қувониб яшашади. Улар ўзига юқори баҳо беришади, чаққон ва енгилтак бўлишади, қувноқ ҳаётни ёқтиришади, ишбилармонлиги билан ажралиб туришади, юзаки ишларни зудлик билан бажариб ташлашади. Улар жуда ажойиб суҳбатдош бўлиб, атрофдагиларнинг кўнглини чоғ қилиб ўтиришни хуш кўришади, кўнгил ёзар ишларга йўлбошчилик қилишади, керак бўлса турли хурсандчиликларни ўзлари ўйлаб топишади ва бошқаларни бунга жалб қилишади. Бу ишларга керагидан ортиқча берилиш жанжалли вазиятларнинг келиб чиқишига туртки бўлади. Агар улар қилаётган ишларига очиқ тўсқинликни сезишса ёки бу ишларни амалга ошираётганда муваффақиятсизликка учраса, асабийлашиб кетишади, ғазаби қўзғайди. Баъзан ўз мажбуриятларига юзаки қарашади, қаттиқ тартиб-интизомга уларнинг тоқати йўқ. Ҳаёт тарзида бир хилликни ва ёлғизликни ёқтиришмайди, баъзан ахлоқсиз ишларга қўл уриб қўйишади.

  1. Дистимик шахс. Бу тоифага кирувчи одамлар ўзининг жиддийлиги билан ажралиб туришади, улар ўта босиқ бўлиб, кайфияти паст одамни эслатади. Уларнинг ҳаракатлари суст бўлиб, келажакка пессимистик руҳда қарашади, ўз имкониятларини ҳам паст баҳолашади. Улар бировлар билан кам мулоқотга киришади, давраларда суҳбатга аралашмай жим ўтиришни хуш кўришади. Бундай одамлар кўча-кўйларга чиқмай уйда ўтиришни афзал кўришади, ғала-ғовур ва шовқинли жойлардан четроқ юришади, ёлғизликни ёқти-ришади. Бундайларни ўтроқ ҳаёт кечирувчилар деб аташ мумкин, бироқ улар билан яқинлашишга интилганларни ҳурмат қилишади, уларга бўйсунишга ҳам тайёр туришади, ҳаққоний дўстликнинг қадрига етишади. Тўғрилик ва ҳақиқатгўйликка интилишади, бироқ ўз фикрини баён қилишда анча суст бўлишади.


  1. Download 63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling