Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс
Download 63 Kb.
|
Шахс типлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айзенк
- 2. Интравертлар.
10. Циклотик шахс («циклотимия» - грекчадан кайфият, ҳис-туйғу дегани). Гипертимик (юқори кайфият) ва дистимик (бузуқ кайфият) ҳолатларнинг бир-бири билан алмашиб туриши билан кечади. Бундай шахсларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб туради ва улар ташқи таъсиротларга жуда боғлиқ бўлади. Баъзан ҳеч қандай сабабсиз кайфияти бузилиши мумкин, кайфиятни кўтарувчи воқеалар рўй берса, уларнинг фаоллиги ошиб жуда ишчан бўлиб қолишади, ташлаб қўйган ишларини завқланиб қайта бошлаб юборишади, ўзидаги бу фаолликни кўриб кўтаринки кайфиятда юради, сўзамон бўлиб қолади, миясига зўр ғоялар кела бошлайди. Бундай ҳолат гипертимия деб аталади. Агар тўсатдан ғамгин воқеалар юз бера бошласа, барча қилаётган ишларини тўхтатиб қўяди, кайфияти бузилади, фикри карахт ва камгап бўлиб қолади, иштаҳаси йўқолади, жанжал кўтаради, ғазабланиб юради. Бу ҳолат дистимия деб аталади. Шунинг учун ҳам уларга жиддий ишларни топшириб бўлмайди. Циклотимия маниакалдепрессив психозларда кўп кузатилади. Дистимияни депрессиядан ажратиш баъзан қийин кечади, шунинг учун уларни узоқ вақт кузатувга олиш зарур.
Айзенк шахсни ўрганиш бўйича ўз кузатувларига асосланиб, одамларни 2 тоифага ажратиб ўрганган, яъни экстравертлар ва интравертларга. 1. Экстравертлар. Улар жуда дилкаш, ҳис-туйғулари ташқарига йўналган, сир-саноатларини бошқаларга ёйиб юрадиган ва одамлар билан мулоқотда бўлишни хуш кўрадиган инсонлардир. Улар учун бировлар билан мулоқотда бўлиш жуда ёқимлидир, улар хушчақ-чақ, қувноқ, тез қўзғалувчан, сержаҳл ва жиззаки шахслардир. Улар келажакка оптимизм билан қарашади, ўта ишчан ва фа ол бўлишади, лекин сир сақлай олишмайди, ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олишмайди, жаҳли чиқса тажовузкор бўлиб қолишлари мумкин. Жиддий ишларга, айниқса, узоқ вақт давом этувчи ишларга уларни ш ерик қилишда эҳтиёткорлик керак. 2. Интравертлар. Ўта камгап, мулойим, уятчан, ҳис-туйғулари ичкарига йўналтирилган шахслар. Уларнинг сирларини билиб олиш жуда қийин, дарров мулоқотга боравермайди, қайси бир жамоада суҳбатларга аралашиб қолса кам сўзлайди ёки индамай ўтиришни хуш кўради. Ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб юради. Ҳаммага ҳам қўшилавермайди, дўстлари кам бўлади. Қилиниши керак бўлган ишларни яхшилаб ўйлаб олади, кейин режасини тузади, унинг бирор қарорга келиши қийин, ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олади, унинг жаҳлини чиқариш ҳам қийин. Ахлоқий нормаларга амал қилувчи бу шахсларда оптимизмга қараганда пессимизм устунлик қилади. Одамлар шахсини турли усуллар билан таҳлил қилиб психологлар психологик ёш ва биологик ёш деган атамаларни ҳам таклиф қилишган. Агар одамнинг хулқ-атворидаги хислатлари унинг биологик ёшидан анча устун келиб катта одамларнинг хулқ-атворини эслатса, демак унинг психологик ёши биологик ёшдан устун деб қабул қилинади. Масалан, 5 яшар боланинг гап-сўзлари, ўзини тутиши 10 яшар болани ёки 20 яшар талаба 30-35 яшар кишининг хулқ-атворини эслатса, демак психологик ёш биологик ёшдан анча илгарилаб кетган бўлади. Бундайларни одатда ақлли бола ёки ақлли инсон деб таърифлашади, уларни ҳамма ҳурмат қилади. Улар ўта маъсулиятли бўлишади, мустақил ҳаётга эрта қўл уришади, ота-онасининг энг яқин ёрдамчиси бўлишади, катталар билан бемалол мулоқотга киришиб кета олишади. Маъсулиятли ишларни доимо уларга топширишади, ёш бўлса-да катта лавозимларга таклиф қилишади. Агар одамнинг хулқ-атворидаги хислатлари унинг биологик ёшидан анча орқада қолиб кетган бўлса, ўзини тутиши болалар ёки ўсмирларнинг қилиқларини эслатса, бундай шахсларнинг психол огик ёши биологик ёшидан орқада қолган ҳисобланади. Айниқса, болани жуда эркалатиб тарбиялаш ёки 14-15 ёшга кириб қолган болага 4-5 яшар болага муносабат қилгандек муносабатда бўлиш психол огик ёшнинг орқада қолиб кетишига сабаб бўлади. Улар улғайганда масъулиятсиз бўлиб етишади, ўзлари бирон бир ишни мустақил эплай олишмайди, бировга қарам бўлиб ўсишади. Уларни мақтаса ёш боладек хурсанд бўлиб кулишади, ёшига мос бўлмаган қилиқлар қили-шади. Бундай ҳолатларда пуэрилизм ҳақида сўз кетади. Психологик ёш орқада қолган 10 яшар боланинг гап-сўзлари, ўзини тутиши 5 яшар болани ёки 25 яшар талабанинг ўзини тутиши мактаб ўқувчисининг қилиқларини эслатади. Улар ўзидан кичик ёшдагилар билан ўйнашни хуш кўришади, хатти-ҳаракатлари истерик беморларни эс-латади, енгилтак бўлишади, жиддий ишларга юзаки қарашади ёки қўл уришмайди, тенгдошлари уларга (айниқса, қиз бола бўлса) тегажоқлик қилиб юришни хуш кўришади. Download 63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling