Шахслараро муносабатлар ва уларнинг кечиши. Режа: кириш. Асосий қисм


II-BOB. ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ КЕСИШИ


Download 160 Kb.
bet5/11
Sana22.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1793842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
II-BOB. ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР ВА УЛАРНИНГ КЕСИШИ.

2.1. Шахслараро муносабатлар психологияси.

Ўсмирлик ва ёшлик даврида эмоция (хиссиёт) лар хулқ-атворни регуляция қилиш ва атроф оламда ориентация қилишнинг асосий омилидир. Шахслараро муносабатлар коррекциясининг мақсади авваламбор “эмоционал(хиссий) кечинмалар маданияти”ни тарбиялашдир. Чунки, жамият ривождининг замонавий босқичидада, бозор иқтисодиёти шароитида инсон фаолияти доимий вақт тансиқлигида ҳамда кескин тезликда ўтиши ўқувчиларда аффектив кечинмалар ва стресс холатлар пайдо бўлиш хавфини орттиради.


Ушбу масалаларни ечиш учун махсус машқлардан фойдаланилади:
Аввалига қатнашчилар мимика машқларини тайёрлов машқлари сифатида тренинг машғулотлардан олдин мослашув хосил қилиш учун ўтказиш таклиф қилинади.

  1. Қатнашчилар учтадан бқлиб гуруҳларга бўлинадилар.

Қатнашчилардан бири ўйинбошчи бўлиб сайланади, қолганлар навбат билан унинг қўлини сиқиб қўядилар. Сўнг ўйинбошчининг қўзи боғланади ва қўл сиқиш бошқатдан амалга оширилади. Ўйинбошчи қайси қўл кимники эканлигини топиши керак. Секинлик билан қўл сиқувчилар сони оширилади.

  1. Қўллама: “юзнинг мимика мускуллари учун бир қатор машқларни бажаринг”

а) Пешонани тириштиринг, қошларни қўтаринг(ажабланиш, ҳайрон қолиш). Ўзингизни бўш қўйинг, бир дақиқа мобайнида пешонангизни текис сақланг.
б) Қошларни бутунлай бўшаштиринг. Кўз қорачиқларни тепага қаратинг.( “ менга барибир”- бепарволик).
в) Кўзни чақчайтиринг, оғизни очинг, қўлларни муштга букинг, бутун баданни таранглаштиринг (қўрқув, даҳшат). Бўшишинг.
г) Қовоқларни бўшаштиринг(“дангасалик, ухлашни хохламоқ”).
д) Бурун тешикларини кенгайтиринг, бурунни буруштиринг (жиркананч, “сассиқ хидни сезяпман”). Бўшашинг.
е) Кулиб кўзингизни қисиб қўйинг.
ТОНИК МАШҚЛАР
Қуйидаги машқлар серияси конкрет вазиятда ўз танасини бошқара олишни онгли шакллантиришга йўналган.
Учрашув.
Жуфт-жуфт бўлиб бажарилади. Иккита қатнашчи бир-бирига яқинлаши ва дўстлар, душмашлар, ака-укалар, сингиллар, дугоналар, севишганлар, синфдошлар, бошлиқ ва унинг қўлида ишловчи орасидаги эмоционал (хиссий) учрашувни (овоз, мимика ва харакатлар билан биргаликда) тасвирлаб берадилар.
Вазиятни инсценировка қилиш.

  1. Иккита қатнашчи аудиторияда доскани латта билан артишяпти. Албатта, улар артишни имитация қилишяпти. Уларни юзи аудиторияга қаратилган, шу боис уларни ҳолатини қузатиш мумкин. Сигнал билан улар латтани бошқаларга беришади. Уларнинг ҳолати ва ишга муносабатига қайтадан баҳо берилади. Ўйин тугагач олинган таассуротлар билан алмашинилади.

  2. Аудитория олдида бир неча стул қўйилади. Ўқувчилардан бири бир стулдан иккинчисига ўтириб, пластика ва мимика ёрдамида қуйидагини ифода этади: “яхши стул экан, лекин бошқасида ўтириб кўраман. Бу стул олдингисидан яхшироқ… Бундан бошқасиғчи? О! Буниси энг яхши экан! ”. Хар бир ўқувчи ўзи билан ўзи шундай пантомимик сухбат ўтказади.

МЕВАЛАР ЙИҒИШ.
Ўқувчиларга қуйидаги қўллама берилади: “Мева боғидасизлар деб фараз қилинг. Олма ва нокларни узиб саватингизга солинг. Қўлингиздаги тўғри таранглашишни қидиринг. Ички нигоҳингиз билан хар бир узаётган олмангизни кўришга харакат қилинг. Иккити бир хили мавжуд эмас. Шунинг учун хар бир мева учун алоҳида кучланиш керак. Қандай олмани узяпсиз? Ингичка шохдами ёки йўғон шохдами? Каттами ёки кичикми? Олмани тишлашингизни фараз қилинг. Агар ширин бўлса ўртоғингиз билан бўлишинг ”.
Машқни бажариш пайтида қатнашчилар бадандаги кучланиш ва парнёрларни ўзаро таьсирини кузатиши мухим..

Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling