Шахслараро муносабатлар ва уларнинг кечиши. Режа: кириш. Асосий қисм


Download 160 Kb.
bet6/11
Sana22.11.2023
Hajmi160 Kb.
#1793842
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
РЕЛАКСАЦИОН МАШҚЛАР.
Стулда ўтириб бир вақтнинг ўзида ҳамма мускуллани таранглаштиринг, бу таранглашишни 10 сония ичида сақланг. Бу вақтда қўлингиздан келганча қаттиқ кучланинг. Сўнг таранглашишни асталик билан кўйиб юбориб, баданингиз стулда бўшашишини кутинг. Бўшашиш қандай ҳислар билан бирга ўтаётганини, нафас олиш қанчалик секин ва чуқур амалга ошаётганини, кучланишдан озод бўлиш қандай кечаётганини кузатинг. Энди стулда ўтиришни давом эттирган холда бўшашиш ҳолатини чуқурлаштиришга харакат қилинг, тананингизни хар бир қисмини хаёлан кузатиб, унга қўпроқ бўшашишига йўл қўйинг.
СТРЕССГА ҚАРШИ МАШҚЛАР.
Стрессга қарши курашишни асосий шартлари муаммога адекват муносабатда бўлиш, ижобий фикрлаш ва ички мувозанатдир. Қуйида ушбу йўналишларда кўникмалар хосил қилиш машқлари берилган.


“Ички нур” машқи.
Қулай курсига ўтириб, кўзингизни юминг. Бошингизни тепа қисмида ёрқин нур пайдо бўлди, у аста-секин тепадан пастга харакат қилиб илиқ, текис ва бўшаштирувчи ёруғлик билан юз, бўйин ва елкаларингизни ёритяпти деб фараз қилинг. Нурнинг харакати билан қош ва лаблардаги буришишлар (ажинлар) текисланади, юз мускуллари бўшашишади, энса кисмидаги таранглашув йўқолади, елкалар кучланишдан озод қилинади. Ички нур сизнинг янги ташқи кўринишингизни- хотиржам, ўзига ишонган ҳамда ўзи ва ўз ҳаёти билан мамнун инсон кўринишини шакллантиради. Машқни : “Мен янги одам бўлдим! Мен ёш ва соғломман! Хотиржам ва дадилман! ” сўзлари билан тугатинг.
“ Ёмонроқ бўлиши мумкин эди” машқи.
Тоза қоғоз олиб ўзингиз учун кичик иншо ёзинг. Сизнингча ечими йўқ муаммоингизни кисқача таьрифланг. Сўнг бу муаммоли вазиятнинг кейинги ривожининг сиз учун энг қўрқинчли ва муқаррар бўлган оқибатларини қўз олдига келтиринг. Бу оқибатларни ўзингиз учун ёзиб олинг. Хозир қандайсиз? Ўқияпсиз. Муваффақиятли. Сиз ўзингизни яхши ҳис қиляпсиз. Дарҳақиқат, ҳаммаси шунчалик қўрқинчли эмас экан. Энди муаммоингизга сиқилган пайтда доимо бунданда ёмонроқ оқибатлар бўлиши мумкинлигини эсланг. Сўнг реал ҳаётингизга қайтиб, муаммога оптимизм ва қувонч нуқтаи назаридан қаранг.



Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling