Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Нўширавон ва унинг вазири ҳикояти
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
Нўширавон ва унинг вазири ҳикояти
965 Бир куни ов қасдида Нўширавон, Кетди йироқ, қолдириб аҳли аъён. Муниси хусрав эди вазири, бас, Вазиру хусрав эди, йўқ бошқа кас. Шоҳ ўша ноҳияда кўрди шу тоб, Қишлоқ эди, чун дили душман хароб. Унда қўниб, сайрар эди икки қуш, Келмади сайрашлари подшога хуш. Сўрди: бу қушлар нима деб сайрашар, Мунчаки шовқину сурон айлашар? 970 Вазири дедики, аё шаҳриёр, Айтсам, ўлур сирри ажаб ошкор. Сайраш эмас, баҳсу талашдир бари, Боиси – бир тўйу никоҳ жанжали. Бул бириси қизини бермиш анга, Эртага, дер, сут пулини бер менга. Шу неча вайронани олгум ҳамон, Бошқасини менга берурсан қачон? Ул бириси дерки, сира ғам ема, Шоҳки шу эрса, бисот кам дема. 975 Зулмидин озурда бўлиб рўзгор, Мен сенга вайрона берай юз ҳазори... Шоҳки бу сўзни ҳамон тинглади, Чекди алам, оҳу фиғон айлади. Бошига мушт урдию ёш тўкди ул, Зулму ситам охири кўз ёшидир. Тишлади бармоғини, деди: ситам, Мунчаки, етмиш ўша қушларга ҳам!.. Жабрни кўргилки, жабр айлабон, Ўлкани бойқушга этибман макон. 980 Эй мани ғофил, дуну дунёпараст, Баски урай энди шу бошимга даст. Олдим улус молини зўрлик ила, Ўйламадим охиратимни сира. Токай, ахир, бўлгуси бу зўрлигим, Бошима етмавсми магар кўрлигим? Бўйлаки мулк берди менга Биру Бор, Мен эса этдим бу жафо, кирдикор. Гарчи мисим бўлди чу тилло эваз, Айладим ул ишники, жоиз эмас. 985 Менки ўшал исми қаро ҳар куни, Зулм қилиб, этдим ўзимга уни! Афзал эмасми ўту озар менга, Эйки, Худо, шарму ҳаё бер менга! Бўлди бугун зулм – тамошолигим, Вой, ўшал эртага расволигим! Ёнгусидир шу тани беҳосилим, Бўйла ғаму ғуссада куйгай дилим. Бу тиғи бедодни чекишлик неча? Зулм қилиб, қон тўкишлик неча? 990 Рўзи қиёматда мени беадоқ, Баски, сўроқ узра қилурлар сўроқ. Мунча хижилманки, қародир юзим, Тошкўнгилманки, чу тангдил ўзим. Борди ишим бўйла маломатгача, Шарму хижил энди қиёматгача. Юк ҳама бўйнимдаю оворалик, Чора бўлур менга шу бечоралик. Ганжи гуҳардин ўша қабригача, Сом не қадар элтди? Фаридун неча? 995 Менга йиғиб, борини бергай элим, Оқибат-ул-кор не кўргай қўлим?.. Шоҳ ёниб, куйди чунонам дили, Ўт-дамидин юмшади отнинг наъли. Лашкарига етди кейин бу хабар, Бўйи навозиш у – вилоят қадар. Адлу адолат ила иш кўрди ул, Зулму ситам бошига тиғ урди ул. Адлу адолат йўлини сайлади, Умр бўйи унга амал айлади. 1000 Адли бўлиб умрининг андозаси, Кетди жаҳонга унинг овозаси. Бўлди муаззам эли соҳибдили, Номи – ҳама шоҳи жаҳон одили. Етди азизликда саранжом анга, Кимки адолатли – азиз ном анга. Хуш яша, дилларга севинч бер, уфор, Хушнуд ўлур сенданам ул Биру Бор. Сояйи хуршидсаворларни сўр, Улфатур ёрингга фароғат, ҳузур. 1005 Дард олиб, ўрнига дармонни бер, Сўнгра дегайлар: қани, фармони бер! Меҳрд иссиқ, қаҳраро сард бўл,65 Ою қуёшдек жавонмард бўл. Кимки амал яхшилик оғоз этар, Яхшилик алқар уни, эъзоз этар. Гунбази гардунни қара, эт қиёс, Яхши-ёмонга ўзидир ҳақшунос. Тоат этиб, тий гуноҳдин ўзинг, Узру хижолатда қизармас юзинг. 1010 Ҳосили дунё сенга соат эрур, Ҳаммаданам афзали тоат эрур. Узрни қўй, жаҳду жадал айлагил, Ҳақ сўзига сидқу амал айлагил. Гар сўз ила ишни битирса киши, Кўкка етар эрди Низомий иши. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling