Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Download 0.7 Mb.
bet9/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Иккинчи мақолат
Инсоф, адолат ҳимоясида шоҳга панду насиҳат

Эйки маликлар ҳама ройинг сенинг,


Гавҳару дур садқайи пойинг сенинг!

Шоҳ эсанг, хонайи шоҳий сўра,


Гавҳар эсанг, тожи илоҳий сўра.

Ул нари ёқдин бу тараф роҳ йўқ,


Бир мену сендин бўлак огоҳ йўқ.

Ул азалий нургаки йўғрилдилар,


Ҳаммаданам сенга назар қилдилар.

925 Шоҳи жаҳонсенки, жаҳон шаҳринг ул,


Мулки жаҳон борича нақдинг эрур.

Мулк сенинг, кори киёлик сенинг,


Қалб сенинг, сийнакушолик сенинг.

Қадринг этиб давру замонда зуҳур,


Икки жаҳон қодридин ортиқ эрур.

Ойинадор бўлди кўзингдин саҳар,


Токи кўзингдин анга тушди назар.

Тебранадир бешиги дкнё чунон,


Сени ширин уйқу элитсин дебон.

930 Мурғи дили Исийи малҳам ўзинг,


Сен каби кас бўлса, ўшал ҳам ўзинг.

Сийнайи офтоб тўла оташ эрур,


Кўрса юзинг, кўнгли яна хуш эрур.

Ой камайиб, бўлса у мўйинг қадар,


Ханда урар кўрса юзингни магар.

Хуш яшагил, сенга сафо кам эмас,


Баски ўзинг бандайи олам эмас.

Хоки заминдек ҳамага паст бўл,


Ел каби қашшоғу тиҳидаст бўл.60

935 Сокину қоқ ётса замин яхшидир,


Қўзғалар эрса, у ҳамон соврилур.

Ҳаққа кўнгил берки, бу хурсандлигинг,


Бу яна шоҳлигу худовандлигинг.

Айт, хабари дину диёнат қаён,


Биз, масалан, қайда, омонат қаён?

Дин асари дилда эса кимсанинг,


Икки жаҳондин хабари бор унинг.

Чорайи дин қил, бу умр мазмуни,


Сўнгра у дунёга этарсен уни.

Сот дали дунёнию ол динни, ҳай,


Токи у шайтони лаин билмагай.

Диннинг ўшал жавҳар эрур, қаҳрабо,


Заррасига тенг неча манн кимиё.61

Тош бериб, эт анга гавҳар талаб,


Хоки замин бергилу эт зар талаб.

Улки сенга тўшайи йўл бергуси,62


Бирни олиб, ўрнига ўн бергуси.

Яхшироқ андин-да замон йўқ сенга,


Фойдасини олки, зиён йўқ сенга.

945 Дин ғамини сенга бадал қилдилар,


Аҳли адл бўйла амал қилдилар.

Адл иши маслаҳат, андишадир,


Ожизу бечорага ул пешадир.

Шаҳру сипоҳга гар эсанг хайрхоҳ,


Хайр тилар санга-да шаҳру сипоҳ.

Юртни талаш – зулму ситамкорлик ул,


Давлати боқий – камозорлик ул.

Оқибати бошинг уза келмайин,


Ҳар неки айларсен, уни ўйлагин.

950 Халққа фароғат тила, озор нечун?


Баски надомат ила топгай якун.

Ақл магар маст эса, уйқуга ғарқ,


Кетмайи тадбир у замон сувга ғарқ.

Зору заифларга жафо айласанг,


Моли етимларни яна ямласанг.

Рўзи қиёматда бераркан ҳисоб,


Қайси узр бирла этарсан жавоб?

Динга юзинг бурки, қавий пуштлик ул,63


Танлама офтобники, зардуштлик ул.

955 Улки сариқ тўп, бўлиб мафтуни,


Севма бир ойбоши хотиндек уни.

Ҳар неки тутмиш шу жаҳонда макон,


Лўъбати зарнихга ўйиндир ҳамон.64

Мисли Масеҳ покла нафасдин димоғ,


Мойини тўк, бир йўла сўнсин чироғ.

Олдида пар тўкди не парвоналар,


Гар анга ҳар неча сипар тутдилар.

Парчала шу пардани, кўздин йўқот,


То сенга Исо каби битсин қанот.

960 Кимки шу жон томирига урди қўл,


Мисли Исо мулки жаҳон топди ул.

Зулм ила ҳеч кимса жаҳон топмагай,


Ол уни инсоф ила, зулм айламай.

Ҳар не адолатдин эмас, дард сенга,


Ҳар неки инсоф эмас, офат сенга.

Адлу хирад бирла кўнгил шод қил,


Мамлакатинг маъмуру обод қил.

Мамлакат ул адл ила пойдор,


Иш адолат ила топгай қарор.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling