Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Дунё ташвишларидан қутилиш баёнида


Download 0.7 Mb.
bet17/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Тўққизинчи мақолат
Дунё ташвишларидан қутилиш баёнида

Эйки, висол шомидин авло, азиз,


Сояси субҳ байроғидин ҳам нафис,

Соядек ўлтирма чекиб дарду ғам,


Тургилу байроқни кўтаргил баланд.

Шоҳлар агар базми сафар айлагай,


Ўзидин олдин юкини йўллагай.

Шоҳ эсанг, юрмагинг оғоз қил,


Йўлга сафар жабдуғини соз қил.

1425 Жамлаганинг ўзингдин олдин жўнат,


Эртаги озуқани ҳозир жўнат.

Боларини кўр, нечук ҳоли бор,


Эртаги кунга асали, боли бор.

Кўр чумолини, ташир дону дун,


Эртаги куннинг ғамини ер бугун.

Ғофил эмас эрса киши, кўр ҳам,


Кам эмас ул ари, чумолиданам.

Кимки жаҳон истаса, жон ҳам жагар,


Қиш ғамини ёзда егай ҳар маҳал.

1430 Ҳар кишиким эрса шу тоатда ул,


Гавҳару дурдонага сарроф эрур.
Одамий ул оқибатандеш эмас,
Бир қадам олдинни у кўргуси, бас.

Манзилимиз авжи фалакдир азал,


Манзилати оқибатандеш ўшал.

Бизданам олдинни кўрувчи, буюк,


Оқибатандешни ҳали кўрмадик.

Гарчи ҳаёт нашъаси жондин ширин,


Оқибатандешлигинг ондин ширин.

1435 Гарчи шу тупроқдин эрур аслимиз,


Лутфи азалдин дили гавҳарлимиз.

Етганидин бизга-да етгай асар,


Бўлгусидин биз яна соҳиб хабар.

Мактаби тўққизда биз абжад ўқиб,


Жон ила андишани олдик уқиб.

Кўксида доғ сен эдингу мен эдим,


Навбари боғ сен эдингу мен эдим.90

Хоки танингники у кун қордилар,


Маъжуни ул кўнгил учун қордилар.

1440 Қўшдилар унга неча кўз ёши, ранги,


Лек ўша кўнгилни этиб кони ганж.

Қадрини билмак уни вожиб эрур,


Эт уни шукронасини, ношукур!

Манзилу маъвойинг аро сенга йўл,


Қайдану қайларга олиб боргай ул?

Келганинг эрди не таманно ила,


Кетмагинг охирда не маъно ила?

Бошда бу мулк сенга эмасди ғараз,


Бу кўйи вайрона мақоминг эмас.

1445 Фарри ҳумойи малакийди сенинг,


Авжи ҳавойи фалакий-масканинг.

Ишқинг аро авж бағоят эди,


Роҳи абад ҳам бениҳоят эди.

Чарчадингу заминга қўйдинг қадам.


Соя солиб шу суву тупроққа ҳам.

Сенга бу жой тор, кетиш қасди қил,


Домани хуршидни оёқ ости қил.

Бўлди муқаррар сенга юз бурмагинг,


Мушкил эрур бунда муқим турмагинг.

1450 Ишу тараддудки андоқ сенга,


Лаҳзайи орому қарор йўқ сенга.

Муфлису бахшанда ўзинг, гоҳ сахий,


Эски тану тоза вужудсен гаҳий.

Онаки фарзандкуш, уни қўй, унут,


Не демиш отанг, уни ёдингда тут.

Тут ўша отанг йўлини, эй ўғил,


Айла ўшал ишники, этмишди ул.

Йўлига сен кўз тикиб ўлтирма, ҳай,


Роҳатинг илкингга ўзи келмагай.

1455 Гар нафасе табънавоз келганинг,


Ўйин этиб умрни, боз келганинг.

Ўйла, ўшал қайдин эди сенга гил,


Ким била шод бўлди дилинг, ўйлагил.

Борми фалак остида бир шодмон,


Бўлса, на менман у, на сенсан, инон!

Биз ғаму кулфат дея келмиш эдик,


Шунчаки бир суҳбат учун келмадик.
Ўйлаки, бозор шу жаҳон сарбасар,
Заррача ростликдин анга йўқ асар.

1460 Ҳой, нега келганда рангинг май эди,


Кош ўшал май каби тургай эди.

Токайу токайгача бу рўзгор,


Келмак кетмак сенга беихтиёр?

Шубҳа-гумон йўқки, адам ҳеч эрур,


Шак вужуд узра, у ҳам ҳеч эрур.

Учма шитоб, жангга кечикдинг пича,


Кетма шитоб, ишга кечикдинг неча.

Вақт келурки, ҳама кетгай у дам,


Бизга атаб сикка урарлар, дирам.

1465 Тоза этарлар гили афкандани,


Боз йиғарлар шу парокандани.

Эй шу кунингдин уятинг йўқ магар,


Келгуси ул сўнгги кунингдин уял!

Бу ҳама меҳнатки, тўло теграмиз,


Бул эса кўза – дили озурдамиз.

Бу чўлу саҳрода улов дин фақат,


Чорайи тадбирга гаров дин фақат.

Йўл йироқ, бўлма сира сустқадам,


Эй жони қаттиқсан ўзинг ҳаммадан!

1470 Ойинайи жаҳдни олдингда тут,


Боқ тикилиб, этма юзингни шувут.

Тавба қилиб, кут Худодин қабул,


Ҳар неки амр этса қазо, рози бўл.


Тавбабузар зоҳид ҳикояти
Зоҳид эди, соҳиби сидқу имон,
Айнади, майхонани тутди макон.

Йиғлади ҳар гал симириб бодани:


Эй мани бечорага чора қани?

Нафси ҳаво тутди дилимда мақом,


Донайи тасбиҳни менга этди дом.

1475 Каъба чу бегона бўлиб, ёт менга,


Хонайи аслим шу харобот менга.

Толеи паст, балки бадахтар ўзим,


Номзади кўйи қаландар ўзим.

Чашми адаб устига чекдим ниқоб,


Кўйи хароботни-да этдим хароб.

Жоиз ўлур танг жаҳон тор бўлиб,


Гарди ғамим ётса мудом соврилиб.

Амри қазо! Йўқса, ману лот қаён?


Масжид ила кўйи харобот қаён?

1480 Бор эди ҳимматли, гувоҳ эрди ул,


Парда аро эрди, садо берди ул:

“Тўнкама айбингни қазога, уял,


Сен кабилар қайдаю қайда қадар?

Тавба қилиб, айбу гуноҳингни юв,


Сўнгра қазо амрини эт гуфтугў.

Айла тазарру, қабул айлашар,


Йўқса, келиб, банду асир айлашар.

Сабза ўсар, жойи шу тупроқ эрур,


Найшакаринг сабзайи афлок эрур.

1485 Келмаса уйқунг, қўй, ўша келмасин,


Тот мазасин баҳри адам қатрасин.

Хуш эмас ул дийдада бўлса сиришк,91


Уйқуда бирдек, у ўликми, тирик.

Дин сени кўрганда эдинг масти хоб,


Чеҳрасига чекди кўринмас ниқоб”.

Тур, Низомийки, ўтирмиш шаҳинг,


Кеча яримда бу не ўлтирмагинг!



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling