Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пир ва мурид ҳикояти
Ўн еттинчи мақолат
Ибодату тажриб баёнида Эй бехабар Тангридану ўзданам, Қайғуси жон дардию ташвиши тан. Қўй ўша манманлигу даъвони, кеч, Токи тириксан дема бу сўзни ҳеч. Кўк каби дунёни ўзинг қамрама, Мулкинг эмас нарсани мулким дема. 1955 Қудрати ортиқ шу жаҳоннинг неча, Тошу тарозуси етар кўккача. Қуввати тоғ қайда, ғубор қайдадир, Қайда ўчоқ ўти, шарор қайдадир?113 Улки ризолик камарин бойлагай, Сабру қаноатга ўзин чоғлагай. Ҳирс – ҳаромхўрлигу маҳрумлик ул, Тожи ризо – зийнати маҳкумлик ул. Киссавуру ўғри мудом қайғуда, Киссаси бўм-бўшлар эса осуда. 1960 Бой эсанг, бўл машаққат шиор, Ёқмаса ул, ташла, гадоликка бор. Икки киши кўчада жанжал қилур, Бир-бирининг соқолига чанг солур. Кўса кўриб, дедики, тинчман бу дам, Бўйла соқол юлмагу соқолданам... Аҳли тамиз маслаҳатин тингла, боқ, Бўл ўша юк бирла эшакдин йироқ. Токи Масиҳо каби сен дилга ет, Юксизу эшшаксиз у манзилга ет. 1965 Мўмин эсанг, габр каби ўйлама, Тўну либосингни қалин айлама. Мавж ҳалокатли, ўзинг шайлагил, Юкни қўйиб, жонни халос айлагил. Яхши, эсанг суфрада урвоқ каби, Бўлсанг ўшал сув уза япроқ каби. Оз емак, оз уйқудин эрмиш қадр, Ганжи азизлар у харобликдадир. Қузғун эмассен, юҳо, сертамаҳ, Қарға бўлу қонга юзинг булғама. 1970 Бўлсанг агар бут каби қонсиз ўшал, Мурда ейишликдин этарсен ҳазар. Хуни жигардир у шароб билганинг, Оташи шарм эрди гулоб билганинг. Бир қадаре қуввати қон қолмасин, Тот у темир узра темир зарбасин. Бир йўласи еб-ялаб қўймагил, Кам ейишликни шиор айлагил. Шер у кам ейдики, саркаш эрур, Ёппа ейиш одати оташ эрур. 1975 Кун ўша бир нон ила хурсанд мудом,114 Нурга тўлиб, кўзлари равшан удом. Тун сабуҳийга ўзин шайлади, Қонини андоқки қаро айлади. Кўп ейишлик-ла ақл кам бўлур, Кўксида райҳон намидек ғам бўлур. Ақл магар жон эса, жисми ўзинг, Жон у ганждирки, тилисми ўзинг. Ганж сенга бергайму ёруғлик ва ранг, То ўша тилсим эшигин бузмасанг. 1980 Хок ишончсизлигини этди фош, Бўлма ишончсиз ила сен даврадош. Ғам ичида кечса-да умринг ҳама, Ғам емас ул, сен-да анга ғам ема. Дедилар: “Эй занжий, куларсен нечун? Йиғласанг арзийди қаролик учун”. Деди: “Бу дунёга умид менга йўқ, Юз қаро бўлдию тиш эрса оқ”. Кулгу қаро юзда ажабмас магар, Гоҳи қаро кўкда чақинлар чақар. 1985 Этма кўнгилни дуну дунёга банд, Мисли чақин кул шу жаҳон устидан. Тўти кулиб, берди шакарга шикаст, Каклик уриб қаҳқаҳа, юксалтди сас. Кулгу агар ечмаса дилдан тугун, Йиғламоқ афзал сенга, эй бағри хун. Куймагу куймак яна чақмоқ мисол, Умри жаҳонингга зиёндир, завол. Шам безавқ кулишинг от йироқ, Баски, анга йиғлаганинг яхшироқ. 1990 Кулма тишинг оқини кўз-кўз қилиб, Ташла лабингни, гаҳи ичдан кулиб. Ҳар куни кўз ёши тўкиб юрма, бас, Ҳаддидин ортиқ кулишам яхшимас. Кўҳнаназарсанми ва ё тоза гул, Яхши-ёмондир сенга андоза ул. Ғам емагил, хуш туру хурсанд ўтир, Яхши-ёмон барчаси ўтгусидир. Шод эса дил, нолайи дилсўзи бор, Тун-кечанинг гавҳари афрузи бор. 1995 Борми бировким, сира алданмамиш, Макру фириб шарбатига қонмамиш? Молу бисот борки, бор овозаси, Шаҳду шакар узра хира пашшаси. Дояйи донойинг эрур шул замон, Яхши-ёмонингни анга эт аён. Сирка берар бўлса, уни бол дегил, Яхшилик истар сенга, қайғурмагил. Йўл ўша йўлдирки, у собит, муқим, Унда Хизр ҳамдами Мусо, Калим. 2000 Ноз этар эрса буюклар, чида, Токи буюклик дағи етсин сенга. Ёри мусоиддир ўшал чорасиз,115 Дом-тузоқдин сени айлар халос. Пир ва мурид ҳикояти Бир куни пирлар пири этди садаф, Неча муридлар анга эргашдилар. Чўлда муридларга атаб дафъатан, Совға, деди ел чиқариб ортидан. Ранжиди пирдан муридлар басе, Кетди ҳама, қолди фақат биттаси. 2005 Пир деди: “Не эрдики, сен этмадинг, Баски ҳама кетдию сен кетмадинг?” Деди мурид: “Эй пири сиймойи нур, Хоки пайинг боши уза тож эрур. Ел ила мен келмадим аввал нафас, Ел ила сўнг кетсаму бўлсам абас. Дил ила келган кетадир дил ила. Зуд келиб, кетгуси чангу ғубор, Баски бирор жойда тополмас қарор. 2010 Тоғ эса оҳиста юриб олди жой, Бўлди шу боисданам ул дерпой.116” Пардани йиртишлик у даврон иши, Юкни кўтаргувчи у собир киши. Зуд кўтар сен ўша матлаб юкин, Эшшак эмассан, ташима табъ юкин. Гар хати зуҳдинг эса ул қалбаки, Қалбаки кўз ёшдир ўшал кендаки. Зуҳдки ул саркаши султон эрур, Қиссайи занбили Сулаймон эрур. 2015 Шамки тунларда нурафшон ўшал, Тўн ёпиниб, зоҳиди пинҳон ўшал. Зуҳд ғарибдир ҳама майхонада, Ганж азиздир ҳама вайронада. Зуҳди Низомий каби зуҳд борми, ҳой, Ки амали дилкашу заррин чирой. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling