Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Замондошларнинг беадаблиги баёнида
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Булбул ва лочин ҳикояти
- Китоб хотимаси
Йигирманчи мақолат
Замондошларнинг беадаблиги баёнида Бизки ювиб бир йўла ўздин илик, Шу сари хок узра турибмиз нечук? Суҳбати тупроқ сени хор айлади, Бўйла ҳунарни неча бор айлади. 2180 Ўтди умр, кечди у давронимиз, Орқада қолди кўчу карвонимиз. Икки фаришта биз ила банд эрур, Дев эса бадномлигимиз истаюр. Гоҳида бир зумда оловдек ёниб, Гоҳида бир лаҳзада кулдек совиб. Нури дилу равшани гавҳар қани? Роҳати осойиши аввал қани? Субҳи қиёматки, у берди нишон, Субҳи равон байроғи кўздин ниҳон. 2185 Лабда кибр кулгуси топди шикаст, Жонда умр орзуси топди шикаст. Сенки шу тупроққа асир, чорасин Топки, у жонингни халос айласин. Қоч бу тузоқданки, у хунхорадир, Зийрагу хушёрлик анга чорадир. Бўрида тиш ўткиру тилгувчидир, Тулки тутилмас анга, билгувчидир. Жаҳд қил, аҳдингга вафо айлагил, Ўзни дема, хайри Худо айлагил. 2190 Хокдиле бўлки вафо ундадир, Ул гули инсофу гиё ундадир. Ҳар ҳунареки, жону дилдин адо, Ёйдир ўшал, риштаси сидқу вафо. Ҳар ҳунареки, тани мардум эрур, Топмаса қадрин, у гуҳар гум эрур. Қадрини топганда турар ярқираб, Чашмадир андоқки, оқар шарқираб. Яхши ҳунар кўрса магар яхшилар, Унга ҳамон жону кўнгил бахшилар. 2195 Баски ҳунар бирла замин пок эмиш, Бўйла ҳунар ерда бугун йўқ эмиш. Чиқса магар ўртага янги ҳунар, Панжа урар унга ҳамон беҳунар. Аҳли ҳунар кўнглини қон айлашар, Унга басе заҳму зиён айлашар. Ранжу риёзатни тамошо қилиб, Нисбати андишани савдо қилиб, Меҳру мурувватни дегайлар зиён, Сидқу садоқатни атаб ройгон, 2200 Хайру саховатни этурлар мазах, Сўзу сухан ҳам дағи кулгу, мазах. Нақши вафо музга чизурлар шитоб, Ой ила офтобга уриб лофу қоф. Гар нафасе малҳами роҳат ўлур, Ўйлаки, ул қавмга жароҳат ўлур. Шарбати лабдин тотиниб бўйлаки, Сўнгра урарлар юзига тарсаки. Кўрсалар ҳар ерда бир аҳли улум, Сирка сотарлар сиқибон хом узум.124 2205 Аҳли ҳунарга боқишар терс мудом, Ишлари айб излашу заҳму зиён. Ҳосили дарё ҳама гавҳар эмас, Кир кишида битта ҳунар бўлса, бас. Кўр кишига Дажла эрур қатра ёш, Мўр чигиртка оёғи бирла хуш. Айб қидиргувчи бир-икки нафар Аҳли ҳунарларга нуқул тош отар. Тийраданам тийра эрур гиллари, Аччиқ эрур ғуссайи кўнгиллари. 2210 Дуд бўлишар улки димоққа етиб, Ел бўлишар баски чироққа етиб. Боқ шу жаҳон ҳолига, сардори ким? Оламаро машҳуру номдори ким? Ул неча бадному дағо, кўр ани, Ҳозир эрурлар мени синдиргани. Кўкдаги ойдирмен ўшал, синмагум, Синсам агар, бунданам ортар нурим. Ранжу жафоким этишар ул қадар, Сўнгра уни кўкка нечук элтишар? 2215 Сўз десам, чун чамани боғи руҳ, Мункир улар, ўйлаки азҳоби Нуҳ. Эй олами Хизр, ғазо айлагил, Эй нафаси Нуҳ, дуо айлагил! Дил, чекарсен неча бедодини, Айла фаромуш ўшалар ёдини. Гарчи улар макри беандозадир, Жим туришимнинг ўзи овозадир. Ҳуққада бир дур эса, солгай нидо, Дур ила лиқ тўлса, чиқармас садо. 2220 Кўзи ярим эрса, ҳамон дод солур, Тўлса, сукут ичра тамом жим қолур. Илминг эса зўр, сукут айлагил, Сўзу сухан таркини эт, тинглагил... Булбул ва лочин ҳикояти Боғи чаман ичра чирой очди гул, Боғ аро булбул деди лочинга ул: “Сен ҳама қушлар ичида хомуши, Айт, сенга бегонами кўнгил хуши? Лабни юмиш бўлди нуқул одатинг, Лаб очибон, кимсага сўз қотмадинг. 2225 Манзилинг ул панжайи султон эмиш, Ҳар куни тоғ каклиги сенга емиш... Мен эса ғайб пардасидин ҳар замон Юз гуҳару дур чиқарармен равон. Луқма менга қурти хазондир нечун? Уй менга боғ ичра тикондир нечун?” Лочин анга деди: “Етар, тинглагил, Мен каби бўл, сен-да сукут айлагил. Мен чу бўлиб коршунос бир қадар, Юзни этиб, бирни демам ҳеч маҳал. 2230 Сен эса, эй шефтайи рўзгор, Бирни ҳам этмай, ани дерсан ҳазор. Менки ҳама маъни эрурмен, манго Этди насиб каклик ила дасти шоҳ. Сенга у сайроқи тилингдин, демак, Бўйла тикон узра яшаб, қурт емак...” Хутба ўқилганда Фаридунга, ҳай, Гумбури ноғорани ким тинглагай? Тонг хўроз бонгидин отсайди ул, Кулгу бўлур эрди шу дунё нуқул. 2235 Чархки ул саҳнайи фарёд эмас, Чанбаридин бир киши озод эмас. Айлама овозайи назминг баланд, Бўлма Низомий каби ул шаҳрбанд.125 Китоб хотимаси Субҳкаллаҳ сабоҳ, эй дабир,126 Чун қаламим тушди, сен олгувчи бўл. Гар наматим ошса фалакдин фузун, Бу қаламим этсин уни лолагун. Бул ҳама олмосни эритдим, кейин Кичкина ханжар ясадим шоҳ учун. 2240 Гар у тошларда темир бор эди, Шайлаганим кўра-ўчоқ тор эди. Давлат агар бўлса эди ҳамдамим, Бошқача бўлгайди шиорим маним. Кўнглима келгайки, гуноҳ айладим, Неча варақларни қаро айладим. Хаймада ул нозли келин барчаси, Неча саҳаргоҳ нурининг жилваси... Чўз қўлинг кўзи кабобим сара, Айниган эрса, аяма, от нари. 2245 Олғаю оҳиста юриш пеша қил, Сен ўша андишани андиша қил. Сўзу сухан эрса адабдин йироқ, Кечгил ўшандин, сенга солгай фироқ. Илмдан эрмасса, кўтарса алам, Гар мен эсам-да ўша ҳарф, чиз қалам. Бермаса эрдим чу сухан додини, Совға этардимми жаҳонга уни? Бул тарафимда сўз агар беҳуда, Жумлайи атрофим унинг ҳукмида. 2250 Дейди замон менга: эмассен замин, Ер каби ўлтирма, жадал айлагин. Бикри маонимки, унинг мисли йўқ,127 Эгнидаарзирли тўни, асли йўқ. Кийгани ул тиззага етгай, ажаб, Тиз чўкиб ўлтиргусидир ул сабаб. Қаддига мос жомайи зебо керак, Токи оёқда тура билсин малак... Ёшу қари наздида ул ҳар нафас Йиққаним овоза фақат, бошқамас. 2255 Бор неча савдою, самар – мутлақо, Заҳмати бозору, бўлак ҳеч вақо. Ганжа бўғиб олди яқомдин маним, Йўқса, Ироқ олтини эрди маним. Бонг уриб дейди жаҳон: “Эй ғулом, Қайда ўшал ганж, Низомий қаён?” Шукрки, бу номага унвон етиб, Умрдин олтин анга поён етиб, Этди Низомий зар ила зеварин, Сарфлади унга неча бир гавҳарин. 2260 Эй муборак шу гуҳар сочгани Шоҳгаким, айлади эҳсон ани. Қуш эди илкимда қалам, ул эса Ёзди қанот саҳфайи қоғоз уза. Бошин эгиб, лабларидин тўкди дур, “Махзанул асрор” тугади, деди ул. Этсам агар ой санасин ошкор, Кун йигирма тўрту аввал баҳор. Йил эса ҳижратдин ўтиб ул замон, Беш юзу етмиш ики эрди ҳамон128... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling