Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Ҳасадгўйларга маломат ёғдириш
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш шаҳзода ва унинг кекса душманлари ҳикояти
Ўн бешинчи мақолат
Ҳасадгўйларга маломат ёғдириш Ҳар нафас ул пардайи чобук рақиб,110 Жилва қилур турфа ўйин кўрсатиб. Сози жаранглайдию раққоси йўқ, Баҳри тўла гавҳару ғаввоси йўқ. Ул дираму давлату ул тожу тиғ, Барчаси илкингда сенинг, эй дариғ! Бошинг уза ҳозир эса Жабраил, Қайда қазо мумсику қудрат бахил? 1835 Гарчи бировларга эди ул бисот, Кам бўлур харжингу нафъинг зиёд. Йўлга қадам қўйгилу рафторни кўр, Қоқ бу эшикни, сиру асрорни кўр. Тошлари ёқуту гиёҳ – кимиё, Билмасанг, эрмасми надомат санга? Бунда қалам шарҳига етгай шикаст, Ки ҳама ганжина шу масканда, бас. Боғки, андин чу етишгай самар, Яхшиданам яхшиси ул ҳар маҳал. 1840 Риштайи дилларки дуру гавҳар ул, Шодаю маржонлари зебо эрур. Йўлчилари саф чекишиб изма-из, Бир-биридин зийрагу доно, нафис. Ақл шараф бергусидир ҳар қачон, Фарқламас ул кексами ё навқирон. Тош эшитдимки, қариб, қартайиб, Лаъл бўлармиш у, ишонмоқ қийин. Кўҳнадам кўҳна у тоғлар аро, Тошнинг ўшал билгани бонгу садо. 1845 Улки ўсиб эрди сутингни эмиб, Энди уни оғу дегай камситиб. Кексада даъвою ғараз кам бўлур, Ёш-ялангларга ҳавас кам бўлур. Гулки тароватли, у роҳатлидир, Кекса тикан захму жароҳатлидир. Янги узумдин қилинур тўтиё, Кексайиб ингичка илон – аждаҳо. Ақлки бош косасида эрди, бас, Ундаги эски мияни хушламас. 1850 Илкига кўк жадвалин олган киши, Эскича тақвим ила бўлмас иши. Мисли арслон кабидир кекса ит, Бўри мисол оҳуга солгай човут. Сен мени Юсуф дегилу этма таън, Қўрқаман овлоқда қари бўридан. Кексалик ташвиши менга хуш эрур, Қўй, у йигитлик суви оташ эрур. Гарчи йигитлик ҳама фарзоналик, Бир сифати бор яна, девоналик. 1855 Баски яшилликни тилар ёсуман, Ҳинду дегай ўзни кумуш, оқ бадан. Менки чаман саҳнида яшноқ ҳали, Кексалик даъвосин этармен вале. Эски ҳунарники у худбин қилур, Қилмишини ўзгага ҳақ деб билур. Улки фалак буржида эрди ҳилол, Бадр бўлур номи, топаркан камол. Кеча ниҳол эрди, гулосо ўшал, Энди қўлинг чўз анга, хурмо ўшал. 1860 Дона униб-ўсса очиб кўркини, Дона эмас, балки бошоқ бил уни. Ҳавзаки лим тўлди зилол сувга ул, Сен уни аввалги ҳовуз билмагил. Етса саҳар палласи, кўз юмса тун, Ўзгача кўз бирла боқар унга кун. Дўстки нодон эса, кеч ҳозироқ, Душмани доно сен учун яхшироқ. Ҳар не гиёҳни демагил найшакар, Кўр аниким, унда не миқдор шакар. 1865 Ҳаммадин авлоси ҳунардир сенга, Қайда ҳунар эрса, кўнгил бер анга. Сувни садаф ичра фаровон эрур, Дўр эса бир қатрайи найсон эрур. Сенга магар заҳмати жон етгуси, Сўнг гуҳари тожнишон етгуси. Ҳар неча байроқ сенга бермиш қазо, Ҳифзу ҳимоят анга сендин сазо. Йўқ, ҳали вайрона эмас бул работ, Йўқ, ҳали ордона эмас бул бисот. 1870 Ўзни сира муҳтасаби сунъ дема, Сўнг ўша иблис каби калтак ема. Ҳар кишиким ҳукмига иқрор эмас, Чарх унинг жонига бергай шикаст. Ёш шаҳзода ва унинг кекса душманлари ҳикояти Қисса эшитдимки, макон Марв эди, Бор эди шаҳзода, бўйи сарв эди. Аркону аъёни эмас унга хуш, Ташвиши давлатда эди ақлу хуш. Эски амалдорки, бари ҳийлагар, Баски кутар эрди улардин хатар. 1875 Бир кечаким уйқуга ул юмди кўз, Пири кириб уйқусига, қотди сўз. Дедики: кес эски ҳама буржни ул, Эски бутоқларга омон бермагил. Токи сенга мулк муқаррар бўлур, Айшу тараб сўнгра муяссар бўлур... Уйқудин уйғонди ҳамон, ул куни Сурди ародин неча бир эскини. Эскилар устига қалам чизди у, Давлатига берди тароватли руҳ. 1880 Улки бузар элни, бузилсин ўшал, Бошига ур, боши узилсин ўшал. Янги бутоқ яшнамагай, ўсмагай, Токи биров эскисини кесмагай. Келмаса гар остига сув бор-бор, Панжа очиб, баргини ёймас чинор. Айламасанг чашма йўлин тоза, пок, Оби зилолин сенга бергайми хок? Атри тароватни думоғингга ол, Яхши насиҳатни қулоғингга ол. 1885 Чек ақл тиғини сен дамба-дам, Қинида тутгайсен уни мунча ҳам! Гар нафасинг ул нафаси хос эмас, Баски ўшал ҳамнафаси пок эмас. Лутфу карам расмини қил барчага, Лутфу карам бирла танил барчага. Бой-бадавлат киши этса карам, Етгусидир давлати боқийга ҳам. Тухми сахо эк, саломат сенга, Бўлгуси ул ризқи қиёмат сенга. 1890 Ё Раб, ўшал ганжи сахойинг эрур, Нақди Низомийни ўшандин айур... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling