Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)


Download 0.7 Mb.
bet22/29
Sana24.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1059839
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
Махзанул асрор

Ўн тўртинчи мақолат
Ғафлатга маломат ёғдириш

Эй сенга шу боиси хушнудлигинг,


Эшшагу мол сингари ўтхўрлигинг.

Фориғ ўзинг кундузи офтобданам,


Ғофил ўзинг тунлари маҳтобданам.

Боисини воқифу огоҳ билур,


Аҳли хабарсизга не ташвиш эрур?

Ишга кириш, уйқу не ҳожат сенга?


Ишни чунон айлаки, роҳат сенга.

1765 Ухлама, йўл устида пойлоқчилар,


Ишбилар этгайму бу янглиғ амал?

Кўзни очиб, кўз кеча-кундузлигинг,


Кўргил ўшал ноқису ожизлигинг.
Кексадир ақлингки, унутгай сени,
Ёдинг этар, ёдига солсанг ани.

Бўлмаса ул ақли шарифинг магар,


Ким сени эсларди, кимам ёд этар?

Ақл – Масиҳо, юзинг бурмагил,


Бўлма эшак, лой кечиб юрмагил.

1770 Ёки ақл йўлини тут, нурга ет,


Ёки кетиб эшигидин таркин эт.

Айлама маст ақли адабсозни,


Айлама чумчуққа емиш бозни.102

Майки ҳалол эрди ўшал ҳар мақом,


Ақлга душманлиги этди ҳаром.

Май ўшал, шарбати жомингдир ул,


Ақл ўшал, чашмайи номингдир ул.

Гарчи май андуҳу жаҳонинг олар,


Ичма уни, иззати жонинг олар.

1775 Май жигарингга тўкилур мисли туз,


Ичсин уни, майли, неча бетамиз.

Ичма, сенга касрини этгум хабар,


Ул сени жонингдин этар бехабар.

Бехабар ул, кимки уни тотгуси,


Бир йўла ғафлатга кейин ботгуси.

Чашми хаёлотга тиғинг ур бу дам,


Пойи харобот кўйидин уз қадам.

Эйки, ўзинг ўзингга ошиқ, алиф,


Нафсинг ўшал – нафси балодир, рақиб.

1780 Эрсанг “алиф”, парри қумошингни бер,103


Йўқса, у “бе” сингари бошингни бер.

Мисли алиф зийнати мажлис ўзинг,


Мисли алиф йўқ сира муфлислигинг.

Мисли алиф авжгаро бўлмагил,104


Гул каби бўл бесарупо, яшнагил.

Ёш боладек этма ўйинни ҳавас,


Умр эмас, этма узунни ҳавас.

Қош қорайиб, кўкда шафақ товланур,


Соя чўзилди, камайиб қолди нур.

1785 Кун тугаши бўлди аён-ошкор,


Соя узангай бир эмас, икки бор.

Сояпарастлик сенга не мисли боғ?


Сояни синдиргучи нур бўл, чироқ.

Сояни ҳайдар эсанг ўздин агар,


Соядек айбинг-да кўринмас бўлар.

Соянишинлик эмас ҳар кимга бахт,


Соянишин чашмайи ҳайвон фақат.

Эй забару зери сару пойинг ул,


Зеру забар – пойу сари ройинг ул.

1790 Субҳ тутар сенга атаб тоси зар,


Қўлни юварсен деб ўзингдин магар.

Ювсанг ўшал тосда тўнингни ҳалол,


Сувни у сарчашмайи офтобдин ол.

Куррайи хуршид чу собун сенга,


Тоза бўлур жомайи пурхун анга.

Сочди табиат сенга оташни, ҳув,


Қолмади ул умри ҳаётингда сув.

Бўлмаса пок кибру ғараздин танинг,


Бўзча ҳам эрмас ўша заррин тўнинг.

1795 Сўз ила дилларга сафо хирса, нур,


Меъдайи дўзахга емиш қайда ул?

Зўр дема оташни, не имкон анга,


Эр кишининг ростлигит қалқон анга.

Эгрилик ул асли – каму кост эсанг,


Дарду ғаминг қолмас агар рост эсанг.

Гар тарозидек эсанг росткор,


Айла кўнгил ростлигига эътибор.

Зарра қадар ҳаққа зиён этганинг,


Тошу тарозингни ёмон этганинг.

1800 Ҳар неки этдинг, у кўпу кам бўлур,


Рўзи қиёматда сенга жам бўлур.

Кўрсатилур яхши-ёмон қилганинг,


Кам берибон, ўрнига кўп олганинг.

Тиғи тарозини сен андиша қил,


Кўп беришу кам олишинг пеша қил.

Кажлигидин гулда тикан битди гар,


Ростлигидин топди шакар найшакар.

Қайдаки ростликка тикилгай алам,


Ҳақ ўша байроқни кўтаргай баланд...


Золим подшо ва ростгўй киши ҳикояти

1805 Бор эди подшоҳи раиятшикан,105


Бўйлаки, ҳажжожга берар эди панд.
Кечаю кундузда неча сир эди,
Тонгда унинг олдида ҳозир эди.

Хуфияси бор эди кўп ҳийлагар,


Еткизар эрди анга махфий хабар.

Борди малик олдига бир субҳидам,


Рост ила ёлғон эди илкида жам.

Деди: “Фалон кекса сени без деди,


Хиракушу золиму хунрез деди”.

1810 Шоҳ эшитиб бўлди чунон ҳашмнок,


Дедики: “Бас, мен уни этгум ҳалок”.

Суфра ёзиб, унга тўкар эрди қум,


Золиму девона эди бўйлаким...

Ел каби учди эшитиб бир йигит,


Билганини кексага етказди зуд.

Чол вузў қилдию олди кафан,106


Борди малик олдига ул дафъатан.

Бошлади сўз шунда шаҳи тезрой,


Қаҳру ғазабларга миниб, деди: “Ҳой!

1815 Бас, эшитдим ўша сен айтганинг,


Телбаю золим дея айбситганинг!

Мулки Сулаймон эгаси мен бугун,


Деви ситамкор дея айтдинг нечун?”

Чол дедики: “Йўқ, буни мен айтмадим,


Бунданам баттар эди ул айтганим.

Кексаю ёш зулминг ила қадди ёй,


Шаҳру қасиб бузғуну бойқушсарой.

Тингла мени, айбшуморинг ўзим,107


Яхши-ёмон ойинадоринг ўзим.

1820 Ойинада акс этурсен, аё,


Ойина синдирмоқ азалдин хато.

Рост дедим сўзни, қабул айла бот,


Хушламасанг, ол мени, дорингга торт!”

Чол сўзида ростлик эди ошкор,


Ростлиги подшо дилига этди кор.

Шоҳ унинг кўрди чунон ростлигин,


Ҳам ўзининг қинғиру норостлигин.

Деди: “Ҳануту кафанини ечинг,


Ғолия суртиб, тўнимиз кийдиринг”.108

1825 Зулму ситамлар йўлидин қайтди шоҳ,


Бўлди адолатли, раиятпаноҳ.

Ростлигини кимса ниҳон этмади,


Ростлиги ҳеч кимга зиён этмади.

Айла фақат ростлигу ростлик шиор,


Сенга зафар бергуси Парвардигор.

Рост эса сўзу суханинг – жумладур,


Аччиғу аччиқ у ал-ҳаққу мур.109

Рост сухан бирла амал айла, ҳой,


Пушту паноҳ сенга қодир Худой.

1830 Табъи Низомийки, камарбастадир,


Ишлари ростлик ила орастадир.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling