Шайх низомий ганжавий махзанул асрор (Сирлар хазинаси)
Download 0.7 Mb.
|
Махзанул асрор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сулаймон ва деҳқон ҳикояти
Учинчи мақолат
Дунё ҳодисалари хусусида Бир нафас, эй хўжайи доманкашон, Силта қўлингни, нари турсин жаҳон. Ранжа эмас, роҳати ранжур бўл, Муҳташам ўлмоқ ғамидин айру бўл. 1015 Ҳукм демак оқибатандешлигинг, Муҳташам ўлмак эса дарвешлигинг. Мулки Сулаймон сўрама, эй фалон, Мулк ҳамон, лек Сулаймон қаён? Ҳужра ўшал, саҳнида Узро эрур, Вомиқ ўшал базмаро ўлтирур. Ҳужраю базм бир-биридин айрилиб, Вомиқ эса шефтайи Узро бўлиб, Неча аср бошидин эврилмади, Қолди жаҳон, бир туки кам бўлмади. 1020 Ер ҳамон зулм ила абгор ўшал, Чарх ҳамон золиму ғаддор ўшал. Суҳбати дунёни тилар қайси қул? Кимга вафо қилдики, бизга қилур? Хон бўлур, юрса шу хок узра ким, Хок не билур бағрида не борлигин? Ҳар қаричи – чеҳрайи озодадир, Ҳар қадми – манглайи шаҳзодадир. Ёшлигимиз олди жаҳон – отамиз, Кекса деманг бизни, жаҳонзодамиз. 1025 Сомки, симурғи писаргир эди,66 Ёш эди, гар ўғли қари, пир эди. Гунбази гардунки мудом айланур, Айланиши заҳму зиёнигга ул. Гоҳи сени шоҳи жаҳон айлагай, Гоҳи кулол кўзасига жойлагай. Хоки замин узра магар ким эмиш, Ким эса-да, ғуссага маҳкум эмиш. Кимки ўшал дашт ила саҳродадир, Унга ҳавас кимсаки, дарёдадир. 1030 Кимсаки дарё тубидин дур олар, Наздида саҳрову биёбон гўзал. Одамий беташвишу беғам эмас, Ҳўлу қуруқ келса, мусаллам эмас. Фарз эрур бир йўла кўчмоқ сенга, Ҳар неки бор, бир йўла кечмоқ сенга. Ҳар киши шу ҳалқа аро қолгуси, Шаҳрию қишлоғидин ҳайдалгуси. Улки тушар йўлга, берилгай омон, Кўрсатилур унга адамдин нишон. 1035 Мулк ҳавасин қўй, у ғурур қўзғатур, Зулмату соя сенга бергайми нур? Умринг ўтар ул неча дарвозасидин, Гоҳи чиқарсен ҳама андозадин. Гардиши ул гумбази фируза, ҳай, Ўйна ўйин деб сенга, эврилмагай. Не эмиш ул огаҳу оқиллигинг, Бўйлаки хушдир сенга ғофиллигинг? Ақл кўзи қайга етар эрса то, Давлати шодликка етар интиҳо. 1040 Ғофил эсанг, йўқ сенга фарзоналик, Сен уни ғафлат дема, девоналик. Ғофил эсанг хатту китобатданам, Ёзмасангам, майли, тарашла қалам. Аҳли назар суҳбатини хушлагил, Аҳли сафолар камарин ушлагил. Хор у ҳамсуҳбат ила гул бўлур,67 Ғолияйи домани сунбул бўлур. Рўзи қиёматда бўлур хат сенга, Дашти азим ичра аросат сенга. 1045 Эй жигари хуну тили басталар, Қайғу-алам бирла дили хасталар, Эмди қумингизга ҳаёт қайдидар? Бодияга файзи Фирот қайдадир? Нола қилур қум: ютиб неча хун, Чекдим алам, қатрайи қон тўкмадим. Суфралар ошига қўшиб тузу тот, Неча жигарлар сари элтдим нажот. Токи ҳамоғуши ғаюрон бўлай, Маҳрами дастинайи ҳурон бўлай.68 1050 Ҳукмини то ҳукми сиришт айласин, Мутриби халхоли биҳишт айласин. Суҳбати фарзонани эт ихтиёр, Бир куни этгай сени ул бахтиёр. Суҳбати фарзона жаҳондин кетиб, Шаҳду шакар ўрнига оғу етиб. Боқ бу айёмга, нечук рангу тус, Одамий одамлигидин бурди юз. Кетди маърифат, билик қолмади, Ўртада инсон дегулик қолмади. 1055 Кетди шукуҳ, файзи Сулаймон бари, Одамий ул кўзга кўринмас пари. Ўлтириб ҳар кимса била бир замон, Тоқату тоб қолмади, қочдим ҳамон. Соясида фарри ҳумо йўқ эди, Суҳбатида бўйи вафо йўқ эди. Тухми адаб не? Экишлик вафо, Ҳаққи вафо не? Этишлик адо. Ерга экин экса экинчи агар, Экканидин бир куни топгай самар. Сулаймон ва деҳқон ҳикояти 1060 Бир куни кўнглига фароғе етиб, Боди Сулаймонга чароғе етиб, Дашту дало сорига ул сурди рахт, Тахтайи мино уза сўнг қурди тахт.69 Кўрдики, деҳқон эди, бир кекса чол, Ҳорғину меҳнатзада, бечораҳол, Ки уйидин халтада дон келтириб, Кафтига дон, меҳру карам тўлдириб, Ҳовуч-ҳовуч дона сочарди шу дам, Ҳосил унра деб ўша ҳар донадан... 1065 Кўрди Сулаймонки, бу аҳвол эди, Сўйлади, қуш мантиқи бирлан деди: “Кел, қаноатли бўл, эй пирамард, Шунча ҳам эккайми киши беадад? Дом йўқ экан, донани сарф айлама, Мен каби сен қуш тилида сўйлама. Пушта кўтармоққа қани белкурак? Сув йўқ эса, арпа экиш не керак? Сувли заминга биз экинлар экиб, Ҳар неча эканни олурмиз йиғиб. 1070 Ташнаву қоқ ерга сочарсен уруғ, Ҳай, не бўлур охири қолсанг қуруқ?” Чол дедики: “Ранжима, айтгум бироқ, Ер ила сув ташвиши мендин йироқ. Ҳулу қуруқ бирла менинг йўқ ишим, Мен эканман, парвариш айлар кишим.70 Тер тўкаман, сув тўла ирмоқ эрур, Белкурагим қўл ила бармоқ эрур. Не эмиш ул мулки вилоят менга, Донайи доним шу кифот менга. 1075 Менга башорат ила айтар ҳануз: Донасидин дона келур етти юз... Сочма уруғ ҳийлайи шайтон ила, Яхши ният айлаб хирмон тила. Яхши уруғ эксанг агар бошданоқ, Яхши униб-ўсгаю тортгай бошоқ. Боқса киши, кўнглига шодлик етиб, Тўн тикилур танга муносиб этиб. Мосми Масиҳо юкига ҳар эшак? Маҳрами давлатми бўлур ҳар кесак? 1080 Шохи-ла филни йиқитур каркидон, Мўр малах пойини судрар ҳамон.71 Баҳр неча дарёни ютиб, барқарор, Биргина сел бирла ариқ беқарор. Кўкка ҳусн у ложувардлик ила, Мард кишининг шуҳрати мардлик ила. Соҳиби давлат аталурми, аё, Озгина заҳмат юзидин чекса оҳ? Ҳар нафасе ҳавсалайи ноз эмас, Ҳар шикаме ҳомилайи роз эмас. 1085 Ҳар нечаким шиквайи хомий эрур,72 Нозни кўтаргувчи Низомий эрур... Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling