Шайхул машойих Аҳмад Яссавий томонидан Ҳаким Сулаймон "Бутун мурид" дея таъриф ва тавсиф берилган ривоят мазмуни қуйидагича
Download 21.64 Kb.
|
Ембергенов
Иброҳим Ҳаққул таъкидлаганидек, “Сулаймон Боқирғонийнинг орифлик шахси ва маслаги, ҳоли ва камолини ҳикматнавислик фаолиятини ҳам улуғ муршидидан, заррача бўлсин ажратиш мумкин эмасдир. Биринчидан, сулук одоби ва тасаввуфий талқинларда бўлганидек, шеъриятда ҳам Боқирғоний улуғ пирига тўла-тўкис издошлик қилган. Иккинчидан “яссавийликнинг хусусий одоби” четга чиқилмаган”1. Бу ҳақда турк олими Ф. Кўпрулу ёзади: “Ҳаким Сулаймон ота бу анъанани илк дафъа таъсис этмоғи нуқтаи назаридан, Яссавий издошлари орасида энг муҳим мавқега эришишга ҳақли”2 Шайхул машойих Аҳмад Яссавий томонидан Ҳаким Сулаймон “Бутун мурид” дея таъриф ва тавсиф берилган ривоят мазмуни қуйидагича: “Андин сўнг Хожа Аҳмад Яссавий раҳматуллоҳ Ҳаким Хожага: “Эмди сенинг ишинг тамом бўлубтурур. Тонг бирла эшигингда бир тева чўкар. Ул тевани мингил. Бошин бўш қўйгил. Бориб ул тева қайда чўкса, сенинг манзил-маконинг ул ер бўлур”, - деб рухсат бердилар. Ҳаким ота видо қайтди манзилига. Тонгласа ул тевага минди. Бошин бўш қўйди эрса, ул тева Туркистондин кун ботар тарафга юруди. Ва тақи Хоразм шаҳрининг қуёш эниши сари Бенавор арқаси деган ерда бориб чўкти., турмади. Тилак қилдилар, яна тева турмади. Ва охири тева боқирди. Ул ерга Боқирғон оти андин қолди”3 Хожа Баҳоуддин ҳазратлари дебдурларки, бидоят ҳолда бир кеча Ҳаким ота р. ники, турк машойихининг киборидиндур, воқеъада кўрдумки, бизни бир дарвешга сипориш қиладур. Уйғонғондин сўнгра ул дарвешнинг сурати хотирда эрди ва бизга жаддани эрди, солиҳа отамиз онаси, ул воқеъани аларға айттуқ. Дедилар: эй фарзанд, сенга турк машойихидин насибе бўлғусидур ва мен доим ул дарвешга толиб эрдим.4 Ҳижрий 1281, милодий 1846 йилда мавлавий Ғулом Сарвар Соҳиб Лоҳурийнинг форс тилида ёзилган “Хазинат ул-асфиё” асарида Ҳаким ота ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган: “Хожа Ҳаким ота қуддиса сирруҳу. Соҳиби ишқ ва муҳаббат ва шавқу завқ. Жомеъи улуми суварий ва маънавий. Аз аъозими хулафойи Аҳмад Яссавий аст. Мавлид ва маскани вай вилояти Хоразм аст. Ва дар мавзеъи, ки онро Оққўрғон номанд, сукунат дошт. Чун Шайх Аҳмад Яссавий вафот ёфт, бар маснади иршод биншаст. То бист сол бар маснади иршод қоим буда, ба иршоди толибони Ҳақ пардохт. Вафоти вай дар соли понсаду ҳаштоду дў(ҳижрий 582, милодий 1186) аст. Ва мазори пуранвори у дар мавзеъи Оққўрғон аст”. Аз муаллиф: Чу пайваст боАҳкам ул-ҳокимийн, Ҳакими жаҳон, аҳли ҳикмат ҳаким. Басолаш бихон офтоби замон- Дигар ҳам бидон аҳли ҳикмат ҳаким. (Мазмуни: Хожа Ҳаким ота қуддиса сирруҳу.Ишқу муҳаббат ва шавқу завқ соҳибларидан эди. Маънавий(ботиний) ва суварий(зоҳирий) илмларни ўзида жамлаган эди. Аҳмад Яссавийнинг улуғ халифаларидандир. Унинг таваллуд ва маскан қилган жойи Хоразмдир. Ва Оққўрғон деб номланган мавзеъда сокин эди(яшарди). Аҳмад Яссавий вафот топганларидан сўнг иршод қилиш маснадига ўтирдилар. Йигирма йил шу маснадда ўтириб, Ҳақ толибларини иршод қилиш билан машғул бўлдилар. Унинг вафоти беш юз саксон икки(ҳижрий)да содир бўлди. Нурга тўла мақбараси Оққўрғон мавзеъсидадир). Шеър мазмуни: (Аҳкам ул ҳокимийн бўлган зот-Аллоҳ билан боғланди. Жаҳон ҳакими ва ҳикмат аҳлининг ҳаким(улуғи) эди. Йилини топишни истасанг, “Офтоби замон”(Замон офтоби)дан қидир. Яна ҳам “Аҳли ҳикмат ҳаким”дан деб билгин.)5 Мутасаввифнинг фалсафий маъно ва мазмунга тўла бўлган ҳикматлари бугунги кунда туркий тасаввуф ихлосмандлари томонидан севиб ўқилади. Сулаймон Боқирғонийнинг ҳикматлари исломий амр ва ҳукмлар, ҳақиқатлар билан жилолантирилган, оят ва ҳадисларнинг мазмуни билан суғорилган ҳамда сўзланган, тасаввуфнинг сир-асрорларидан баҳс юритилган улкан бир маънавий маъдандир яъни бойликдир. Сулаймон Боқирғонийнинг авлодлари ҳам илму маърифатга ҳисса қўшган мўътабар сиймолардан саналади. Масалан, шажаралардаги маълумотларга асосланадиган бўлсак, машҳур фақиҳ Абулайс Самарқандий ҳам у кишининг амакиваччадаридан биридир. Шунингдек, Самарқандда яшаб ўтган Жўш ота ҳазратлари ҳам Ҳаким отанинг ўғли Маҳмудхожанинг ўғлидир. Яъни, Ҳаким отанинг невараси, қачон туғилгани маълум эмас. Қабри Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги Жўш қишлоғида жойлашган. Жўш отанинг қабри машҳур зиёратгоҳлардан. Унга ёндош жойлашган масжид ўз замонасининг нодир обидаларидан бўлиб ҳисобланади. Жўш отадан кейин у кишидаги сулук ва илму ирфонни авлодларидан: Ҳожи Шайх, Султон Шайх, Дўстмуҳаммад Шайх, Хушмуҳаммад Шайх, Муҳаммад Шайх, Дарвеш Муҳаммад Шайх ва Муҳаммад Муқим Шайхлар давом эттиргани манбалардан маълумдир. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Сулаймон Боқирғонийнинг авлодларининг Мовароуннаҳр ва ундан ташқаридаги илмий-амалий фаолиятларини ўрганиш келажакда кўп нарсага аниқлик киритади.6 Субҳи содиқ тонг отди, мунча ётиб нанг битди, Ҳақнинг фармони етди, қўпмак керак, дўстларим. Субҳи содиқ отқонда, онда ғофил ётқонда, Асиғ қилмас ўтгонда, қўпмак керак, дўстларим. Субҳи содиқ саодат,ошиқ қулларға роҳат, Дуоларға ижобат, қўпмак керак дўстларим. Ўлум сувин ичмайин, қаро ерни қучмайин, Томирларнинг сочмайин, қўпмак керак дўстларим. Танда жонинг бор экан, ақлинг санга ёр экан, Мунча ҳолинг бор экан, қўпмак керак дўстларим. Ҳаким хожа бандавор, эронлар изи қувор, Асиғ қилмас мол-тавор, қўпмак керак дўстларим. Кўринглар бу замона зоҳидларин, Динни қўюб, дунёсини сўрорлар-о, Тоатини халқлар аро кўргузибон, Мол учун халққа қўлин берарлар-о. Хосман деб масжидга тунлар келмаз, Омулардан ортуқча тоат қилмаз, Ўзининг айби ўкуш-кўзи кўрмас, Ўзганинг айбини ул кўрарлар-о. Золимлар қабуғиға кўб келурлар, Ҳаром ишни ҳалол дебон мол олурлар, Мол учун бойлар бирла дўст бўлурлар, Дарвеш бирла дўст бўлур чоқ озурлар-о. Сўфилиқ нетак бўлур ҳаргиз сонмаз, Бу йўлға кирдим тебон тавба қилмаз, Ўзгадин таъма тутуб, ўзи бермаз, Ҳалолини ҳаромға қарарлар-о. Беш кунлик дунёға ғарра бўлманг, Охират озуқидин маҳрум қолманг, Адоғи Қул Сулаймон тама тутманг, Тамасизин ер-кўк халқи севарлар-о Маърифат бирла бўлинур жон иззати, Маърифат бўлмаса жон жонми бўлур? Маърифат тўнин жонға кийдуримай, Ул жонға жонлар аро сонми бўлур. 1 Ембергенов У, Шомуродов Ж. Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота). –Тошкент.: “Ўзбекистон”. 2015. –Б.11. 2 Шу жойда. 3 Ҳидоятов Г.А. Менинг жонажон тарихим. – Тошкент, 1995.-Б. 115-116. 4 Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 5 Ембергенов У, Шомуродов Ж. Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота). –Тошкент.: “Ўзбекистон”. 2015. –Б.11. 6 Ембергенов У, Шомуродов Ж. Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота). –Тошкент.: “Ўзбекистон”. 2015. –Б.15. Download 21.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling