Маданиятнинг вужудга келиши ва жамият ҳаётидаги ўрни. - Ҳар қандай жаьмият маьнавий маданиятнинг таркибий қисми, бор билим олами бўлиб, и инсонни қаерда яшашини белгилашга ёрдам беради. Маданий қадриятлар инсон учун ўта шахсий моҳият ва мазмун касб этиб, инсон у орқали бошқа кишилар билан бутун жамият билан муносабатга ўтади. Қадриятлар жамиятга манзур бўлувчи аҳлоқ ва шаклларни яратишда ва англашда инсонга ёрдам беради. Инсон ижтимоий муносабатлар йиғиндиси сифатида муайян ҳуқуқ ва бурчларга эгадир. Бу унинг шахс эканлигини ифодалайди. Маданият ижтимоий тизим тузилма сифатида илмий билимларни, тафаккурни, ахлоқий-эстетик қадриятларни, ахлоқий-ҳуқуқий низомларини, урф-одат ва аньаналарини қамраб олади. Шахс маданиятининг шаклланишида жамият маданиятининг қуйидаги тизимлари аҳамиятлидир: сиёсий маданият кишиларнинг сиёсий онгини манфаатлари, эьтиқодлари, мақсадларини ифодаловчи сиёсий-ҳуқуқий ғоялар мажмуи бўлиб, маьнавий қадриятларнинг маҳсус тизимини ташкил қилади.
Маьнавият ва иқтисодиёт. - Албатта маьнавиятли жамиятда иытисодиёт тез тараққий етади. Жамият аьзоларининг барчаси учун иқтисодий шароит яратилиб, уларнинг тинч яшаши учун имконият яратилади ҳамда уларнинг ҳар томонлари эҳтиёжи қондирилади. Лекин маьнавияти тубан, ўғрилик, порахўрлик, зўравонлик, қонунчилик авж олган жамиятда фақат бир ҳовуш кимсалар учун иқтисодий имконият яратилади ҳамда уларнинг турмуш даражаси юқори бўлади ва жамиятнинг қолган аьзолари қашшоқликка маҳкум этилади, ҳамда охир оқибатда жамиятда тартибсизлик келиб чиқади. Аҳоли турмуш даражаси фақат унинг дароматларини ошиши, сифатли истеьмол товарлари билан етарли таьминланиши асосида ўлчаниб қолмайди. Балки маьнавият ва маьрифат, маданий эҳтиёж, турли шаклларда сифатли хизмат кўрсатиш бўш вақтдан мазмунли фойдаланиш, жисмоний ва ақлий етуклик каби кўпгина сифат кўрсатгичларини ўз ичига олади, зеро уларсиз юксак турмуш фаровонлигига эришиб бўлмайди. Ўрта асрларда илмлар таснифи билан шуғулланган Абу Абдуллоҳ Ал-Хоразимий халқ иқтисодиётни хўжалик юритиш соҳасидаги амалий фалсафий фан доирасига киритади.А.Авлонийнинг “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида “Иқтисод деб пул ва мол каби ньематларнинг қадрини билмакни айтилур”. Мол мол қадрини билувчин кишилар ўринсиз сўмни аямас салоҳиятнинг жиддий бахиллик бўлгани иқтисоднинг жиддий исрифдир. Аллоҳ бундай кишиларни суймайди. Иқтисодга риоя қилган кишилар ҳамма вақт тинч ва роҳатда яшайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |