- Тарихий тажриба аньаналарининг мерос бўлиб ўтиши биларнинг барчаси янгидан янги авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга ажралиб қомоғи лозим. Бизнинг маданиятимиз бутун инсониятни ўзига ром этиб келаётган марказ бўлиб қолганлиги тасодифий эмас. Самарқанд, Бухоро, Хива фақат олимлар ва саньат ихлосмандлари учунгина эмас, балки тарих ва тарихий қадриятлар билан қизиқувчи барча кишилар учун зиёротгоҳга айланган. Халқимизнинг етник маданий ва диний сабр бардоши маьнавий уйғонишнинг яна бир битмас туганмас манбаидир. Ижтимоий ҳаётимизни ислоҳ қилиш ва янгилаш бош маьнаий маданиятнинг қудратли қатламлари бошланди.Ўзбек мадариятининг умуминсоний моҳияти, маьнавий-руҳий қадриятларнинг ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши бу бирликнинг негизини ташкил етди.
“Маьнавиятшунослик” фанининг мақсади ва тарихи. - Маьнавиятшунослик атамаси инглизчада Culturology, Kulturologie деб юритилади.Ғарб олимларининг таькидлашича, немис олими В.Оствальд 1913 йилда биринчи бор шу сўзни қўллаган. Америкалик антроплог Лести Уайт 1949 йилдаги мақолаларида ушбу терминни илмий ва методологик жиҳатларидан асослаб берган. Аммо фақат ХХ асрнинг охирги чорагига келиб бу илм соҳаси алоҳида фан сифатида шаклланди, ўз структураси ва функцияларига эга бўлди.
- Ўзбекистонда 90-йиллардан кейин жадал ривожлана бошлади, таьлим тизимига киритилди, адабиётлар, ўқув-методик материаллар билан бойитилди. Лекин бу соҳада ҳали “очилмаган қўриқлар”, ечилмаган муаммолар, кашф этилмаган қонуниятлар бир талай. Айниқса ўзбек халқи яратган маданиятни, эзгулик, инсонийликка тўла менталитетини жаҳонда кенг тарғиб қилиш, дунё халқларига етказиш энг шарафли ишлардандир. Инсоният жамияти доимий ривожида бўлиб, у ўзгариб такомиллашиб боради. Турли тарихий даврларда ва хилма-хил маданиятларда одамлар дунёни ўзгача англайдилар ва қабул қиладилар, ўзларига хос равишда тасаввурлари ва билимларини ҳосил қиладилар.
“Маьнавият” тушунчаси моҳияти, мазмуни, тузилмаси, номоён бўлиш шакллари. - “Маьнавият” тушунчасига илмий, фалсафий, адабий, ахлоқий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таьрифларни келтириш мумкин. Шу нуктаи назардан қаралганда, олимларимиз томонидан тайёрланган илмий мақолалар, рисолалар, ўқув қўлланмалар луғатларда “маьнавият” тушунчаси ва унинг тамойилларига ўзига хос изоҳ ва таьрифлар бериб келинмоқда. Бунга сабаб “Маьнавий” тушунчаси кенг маьнода жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маьрифий, маданий, диний ва аҳлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этган. Аслида маьнавият-инсонни жамики бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган енг бақувват маьнавий-руҳий омил ҳисобланади. Инсон-табиатнинг, барча мавжудотнинг гултожи дейилганда унинг ушбу хислати, яьни юксак маьнавият эгаси бўла олиш имконияти назарда тутилади. Бу имконни бошқа жонзодларга кўрмаймиз. Моддий нарсалар одамга жисмоний озиқ ва қувват берса, маьнавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Фақат моддий жиҳатдан таьминланиш билан кифояланиш-онгсиз ва руҳсиз маҳлуқотларга хос. Маьнавиятга интилиш эса руҳ ва онг эгаси бўлмиш одамзотдагига хос фазилатдир.маьнавият одамнинг ақлий ва руҳий олами мажмуи каби мураккаб ижтимоий ҳодисадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |