Тошполатов Шахзод Маьнавиятшунослик фанидан мустақил иши Мавзу: Жамиятнинг янгиланишида маьнавиятнинг ўрни - Режа:
- 1. “Маьнавиятшунослик” фанининг мақсади ва тарихи.
- 2. Маьнавият тушунчаси моҳияти, мазмуни, тузилмаси, номоён бўлиш шакллари.
- 3. Маданиятнинг вужудга келиши ва жамият ҳаётидаги ўрни.
- 4. Маьнавият ва иқтисодиёт.
Кириш қисми - “Маьнавият” кўп қиррали тушунча. Бирор бир жамият маьнавий имкониятларини, одамлар онгида маьнавий ва аҳлоқий қадриятларини ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз иқболини тасаввур эта олмайди. Халқнинг маданий қадриятлари, маьнавий меьроси минг йиллар мобайнида шарқ халқлари учун қудратли маьнавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан-авлодга ўтиб келган ўз тарихий ва маданий қадриятларни ҳамда ўзига хос аньаналарини сақлаб қолишга эришди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратилиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маьнавий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди.
Кириш қисми - . Биз маьнавий қадриятларни шакллантиришни миллий ўзликни англашнинг ўсишидан, халқнинг маьнавий сарчашмаларига, унинг илдизларига қайтишидан иборат узвий, табиий жараён деб хисоблаймиз. Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач ўз тақдирининг чинаккам эгаси, ўз тарихининг аждодлари, ўзига хос миллий маданиятнинг соҳибига айланди. Тарих хотираси, халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва хаққоний тарихини тиклаш миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида мухим ўрин тутади. Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюук аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантиради. Аҳлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда. Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маьнавий жасоратни, маданий дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзидага мужассам етган буюк арбоблар кўп бўлган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Хўжа Баҳовиддин Нақшбанд, Хўжа Ахмад Яссавий, Ал Хоразимий, Беруний, Ибн Сино Амир Темир, Миро Улуғбек, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ва бошқалар кўплаб буюк аждодларимиз миллий маданиятимизни ривожлантиришда улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолдилар. Уларнинг номлари, жаҳон сивилизатсияси тараққиётида қўшган буюк хиссалари бутун дунёда маьлум.
Do'stlaringiz bilan baham: |