♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet11/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
бин, ҳаммасига аралашаман; хаммасини билишим керак. 
Ш у н и н г учун хам бувимга эргашиб юраман.
Бувим ҳар йили эрта баҳорда, албатта, ипак қур ти бо- 
қади. Б унинг учун катта ҳужрам изни махсус бўшатиб, де- 
ворнинг икни томонига энлик тахта токчалар ясатади ва 
қур т очтиради. «Қуртлар овқатга тўйса, пилла йирик бўла- 
ди», дейди бувим ва бизларни барг йиғишга юборади. Тез- 
тез тозалаб, қуртларни бўйрадан-бўйрага кўчириб, озода 
тутади. «Қуртлар даҳага кирди», деб деразага парда тутади, 
ҳужрани коронғи қилади ва «кўз тегмасин», деб хеч кимни 
киритмайди. «Кичик даҳа», «катта даҳа», деб бувим бизлар- 
га тушунтиради. Пилла ўрашдан илгари катта даҳага кира- 
ди, қуртлар. Шунда бувим баргларни мўл бериб, уларни 
яхши тўйдиради.
М ен ҳужрага киришдан қўркаман, лекин шунга кара- 
май, кўриш га қизиқаман. Катта-катта бармокдай йирик, 
оппок қуртлар бошларини илондай кўтариб, баргларни арра 
қирққандай вишиллаб, қи р қиб ошалайдилар. Ҳужрада уз- 
луксиз шувуллаган бир овоз туради. Ҳам ваҳима, хам кизик. 
Қараб турсам, лаҳзада барглардан фақат чўпларгина қола- 
ди...
Бувимнинг ки з неваралари кўп. Бизларнинг ўзимиз ол- 
титамиз. Заҳро аммам, Қурсия аммамларда ҳам қизлар се- 
роб. Бувим навбат билан ипакни ҳар йили бирор қизга 
ҳадя қилади, ўшанга атаб бокади. Пиллаларни айвондаги 
каттароқ қозонга солиб пиширади ва чордона қуриб олиб, 
козондан ипакларнинг учини чиқариб, калава қилади; оқлай- 
ди, кейин буёқчиларга юбориб, турли рангларда бўятади.
Бувим далага ғўза ҳам эктиради. Ҳайронман: завод тўла 
пахта бўлса-ю, яна ғўза экиб, пахта олсак... Кейин билсам, 
сабаби бор экан. Бувим кўрпа учун М иср пахта — малла 
пахта олиши керак экан. У М иср пахтасининг афзаллиги- 
ни, кўрпаси иссиқ бўлишини бизларга тушунтиради. Қиш - 
нинг узун тунларида ўзи пахтани чивикдан ўтказади. «За­
вод пахта толаларини кесиб юборади, ярамайди», дейди у. 
М ен чиғириқни жуда яхши кўраман. Бувимнинг ёнбошига 
тиқилиб, аралашиб ўтираман, ҳориганимча, зерикканимча 
чиғириқни айлантираман. Ч и ғи р и қ ўклари пахтани ямлаб 
бориши чигитларнинг қуйилиб тўкилиш ини кузатиш завқ- 
ли кўринади, менга.
26


О йбе гим м е н и н г
Бувим малла пахтани ўзи чархда йигириб, ип ясайди ва 
Оташ тоға (бувим нинг оғаси)га, И қонга олиб бориб, бўз 
тўқиттиради. Бўздан катта-катта жойнамоз тикиб, «савоб 
бўлади», деб мачитга ч и ка ради ва «Ўлганимда, кафан усти- 
дан ўрангиз, кейин мачитга берингиз», деб сандиғига со­
либ, саранжом қилиб қўяди, бир бўлагини.
Бувимнинг барча қариндошлари Иқонда яшайдилар. Улар 
шаҳарга гоҳ иш билан, гоҳ меҳмон бўлиб тез-тез келиб 
турадилар. Бувим хам бориб туради. М ен кўпинча бувимга 
эргашаман. У н и н г ўзи хам мени илаштириб юришни яхши 
кўради.
Иқон билан шаҳар ораси якин. Бир неча чақиримгина, 
холос. А йникса бахор чоғларида кў м -кў к далалар узра ги- 
лам-гилам кизил, сарик лолалар ғу ж -ғу ж бўлиб очилган 
пайтда И кон сафари сафоли бўлади. Лолалар жуда калин 
бўлиб очилган жойдан ўтиб кетолмаймиз, аравани тўхтата- 
миз. «Бу ер да кўп экан, йирик экан! Вой, ана, сариклари 
бор экан!» деб узокларга югура-югура кетиб коламан. Бу­
вим аравада кулимсираб ўтиради; мендан хам кў п р о к сую- 
нади, кў п р о қ завкланади.
Биз тўғри Оташ тоғамникига бориб тушамиз. У нинг 
уйлик-ж ойл ик бир ўғли бор, кизи Опажон эса менинг ўрто- 
ғим. Оташ тоғам оппоқ, калин со кол и кўксига тушган чол 
бўлса-да, битта хам тиши тушмаган: карсиллатиб данак, 
ёнғок чакиб ўтирарди. М ен ҳайрон бўлардим.
Бир уйда ун и н г бўз тўкийдиган дастгоҳи бор. У бўз 
тўкиганда, олдидан силжимасдан томоша қиламан. Ҳали 
оёк тепиш ини, хал и моки отишини кузатаман. Булар менга 
жуда ки з и к кўриьади. Оташ тоғам соколини серкиллатиб 
кулиб кўяди. У жуда бакувват чол: бизникига И кон дан 
пиёда келиб, пиёда кетаверади. Тоғам биринчи хотини ўлган- 
дан кейин ёшгина, чиройлик соков хотин олган. У нинг 
имлаб фикрини туш унтириш ига жуда таажжубланаман. У 
Оташ тоғамни, ўғлини, келинини, хар кайсини турли кўл 
ҳаракатлари билан тасвир этиб англатади. У ҳам гоҳо биз­
никига келиб, бир неча кун меҳмон бўларди ва баримизни 
кулдириб ўлтирар эди.
Бир борганимизда, Икондаги барча кариндошларникида 
меҳмон бўлиб чиқамиз. Аммам келди, дея бари хурсанд 
бўлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling