♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet10/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

23


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ларнинг лапарларини, эртакларини, мақолларини тинглаш ­
ни севаман.
Оқшом қоронғиси қуюклашганда, бир-биридан гўзал юл- 
дузлар бирин-кетин чақнай бошлайдилар. Дала кенг... Ғ уж - 
ғу ж юлдузларга тўла осмон эса ундан-да кенг... Ўзим ҳам 
юлдузлар изида юргандай, Сомон йўли, Етти қароқчи, Ол­
тин қо зи қ, Чўлпон юлдузи, Олтин охир, Бўз от... — ҳам- 
масига эргашаман. Бу улуғвор, сирли бир олам. Осмондан 
кўзларимни узолмайман, ун и н г гўзаллиги кўнглим ни тўлди- 
ради. (М ана, шунча йиллар ўтса ҳам, мен сўлим кечалар 
сафосини, латофатини ҳануз, ҳаргез туяман.) Салкин, хуш 
ха вода тот л и туйғулар ила уйкуга кетар эканман, тушларим 
ҳам тотли, сафо ва нашъаларга тўла бўлади. Куш лар каби 
канот ёйиб, далалар, дарёлар, тоғлар устида мағрур сузиб 
юраман. С ўнг ғоят енгиллашган руҳ ила уйғонаман.
Нега ҳозир ш ундоқ тушларни кўрмайман? Эҳтимол улар 
узок ўтмишда колган болаликкагина хосдир?! Балки хозир 
бошим ҳаётнинг икир-чикир ташвишлари билан лим тўла- 
дир?!
Т ариқ пишиб йиғиштирилгандан сўн г бувим шаҳарда, 
ошхона айвонидаги катта-кичик қатор ўчокларга жойлаш- 
тирилган энг катта козоннинг тўрига чордона куриб ўти- 
риб олади-да, тарикни кайната бошлайди.
Билмадим, бир копми, и кки коп ми тарикни пишириб 
олаверади, ёрдамга чақирилган бир неча ко зо к хотинлар 
козондан кетма-кет сузилган тарикни ховли юзига, бўз 
дастурхонларга ёзиб турадилар. Қуригандан кейин бир неча 
ўғурларни катор қўйиб янчадилар; пўсти ажралгач, кеп- 
чикларда елпиб тозалайдилар. Буни ж угм ан деймиз. А й ­
никса, ёз кунлари уйда ж угм ан гўж а узилмайди. Бувим 
ёвғон гўж ани пишириб, бир-икки тоғорага куяди, катик- 
лаб, хуж рага, муздай жойга кўйиб кўяди. И ссик кунда ким 
сувсаса, коса-коса ичиб кетаверади.
Баъзан озрок киймали гўж ани хам пиширишар эди. 
Буни сақламасдан, иссик пайтида ичардик. М ен буғдой 
гўж ани жуда ёктирар эдим. У н и н г совуғини, катикланга- 
нини ичиш лаззатли бўлади; хам таш наликни кондиради, 
ҳам тўйдиради.
Ж угм аннинг бир кисм ини ковуриб, сўк килардик. Кич- 
кинагина кўл тегирмонимиз бор эди. (Ҳозир тўнғич ўғлим
24


О й б е ги м м е н и н г
Омонбекда.) Сўкдан эса талқон қилардик. Талқонни са- 
риёғ ва шакар билан аралаштириб ё сутга қориб ер эдик. 
М ен кишда ҳар кун и бир катта пиёла қа ти ққа сўкни бўкти- 
риб қўярдим; ётишдан олдин эса еб олардик. Бувим эрта­
лаб, биз уйғонмасдан аввал, бир бурдадан патирга сариёғ 
суркаб, уни ёстиғимиз четига қўйиб қўярди: у зо к тун пай­
тида корнимиз очнкиб колармиш. Биз ҳам кўзимизни очга- 
нимиз ҳамона уни ер эдик.
Бувим буғдойнинг навларини жуда яхши биларди. Энг 
яхши уруғликни танлаб эктирса ҳам кўнгли тўлмас, И ко н ­
дан йигирма коп г а якин буғдой олдирар эди. О ппок, йи­
рик, тўла пишган кабарик буғдой... Кечки овкатдан ва 
чойдан сўн г ўртага катта дастурхон ёйиб, бувим буғдойни 
тўкади: «Қани, ўйнаб-кулиб, сўйлашиб ўтириб, тозалай бе­
ринглар», — дейди. Ўзи яхши, тоза буғдой, лекин битта- 
яримта керам ик учраб колади, ана шундан тозалаш керак. 
Кейин бувим тозаланган буғдойни аравага орттириб, тегир- 
монга юборар экан, уктиради: «Тегирмон тошларини шош- 
масдан, секин айлантиринглар! Майда тортилсин!» У нов- 
дан тегирмонга қуйиладиган сувни кандай идора килишни 
тушунтиради.
Ҳ уж рам изнинг ярмидан кўп кисмида бир газ баланд­
ликда тахта билан саҳн килинган. У н и н г олди юпка девор 
килиниб, и кки газча кўтарилган. Одам кирадиган ж ой кол­
дирилган. Буни хомбо дер эдик. У н и н г тагига (пастга) 
икир-чикир ортикча нарсалар кўйиларди. Бувим бирорта 
йигитчанинг оёклгрини совунлатиб, тоза ювдиради, кейин 
хомбога унни тўкдириб, яхшилаб тепкилатади. «Шунда ун 
зич жойланади. Зич жойланганда, ун ачимайди, мита туш- 
майди», дер эди бувим. Ҳар кун и ун керак бўлганида, 
ғиштдай зичланган унни темир куракча билан ўйиб олар 
эдик.
Бувим саратон тушмасидан аввал кўйларнинг ж унини 
кирктиради. С ўнг ўзи ювиб, қуритиб кўяди. Кузда ко зо к 
хотинларни чакиради, титтириб, ховлида намат ясатади. 
Баъзан бир кисмини бўятиб, гул бостиради. «Қалингина 
бўлсин», деб калинлигини, катта-кичиклигини ўзи кузатиб, 
кўрсатиб ўтиради. Баъзан ўзига ки ч и к о к жойнамоз хам 
килиб олади.
М ен ҳамма иш нинг боши-кошида, ҳаммасига томоша-
25



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling