♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet12/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

27


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
И қонликларнинг нони юпқа, юмшоқ, жуда катта бўла- 
ди. Тандирлари ер тандир бўлиб, устига қозон ўрнатилади, 
о в кат пишиб бўлгандан сўнг козонни кўтариб, четга қўяди- 
лар-да, нон ёпаверадилар. Айниқса, патирлари сариғ мойга 
қорилган, қатламадай варақ-варақ, юмшоқ, жуда хушбўй 
ва ейишли бўлади.
И кон ўзининг буғдойи билан машҳур. У буғдой киш- 
лоғи. Шаҳарда ун и н г буғдойига, айникса, харидор кўп.
Бувимнинг бизлар М ахм уд тоға дейдиган иниси бор 
эди. У бувимга ўхшаш думалок, семиз, жуда самимий, 
кулиб турган о чи к киш и эди. Қишда М ахм уд тоғам ов 
билан машғул бўлар эди. Бувим айтиб берган эди: Бир 
куни бувимнинг ёшлик вактида, тунда молхонада отлар 
ваҳимали кишнай бошлаганлар. «Не бўлди экан?» деб то- 
ғаларимдан биттаси хабар олгали чикса, молхона эшиги 
кия очик, ичкарида бир арслон ҳадеб отларга ҳамла килар- 
миш, улар эса кишнаб депсинар эмишлар. Тоғам дархол 
эш икни ёпган-да, кўш ниларни йиғиб, молхона томини оч- 
ган, сўнг улар ёрдамида арслонни ўлдирган.
Уйда кў й сўйилганда, бувим корин ва пўкан ичакни 
тозалаб, ювиб, тузлаб, пуфлаб кўяди. Кейин пўканни куз- 
ги оппок сариёғ билан тўлатади ва казидай боғлаб, осиб 
қўяди. Қиш кунлари эрталаб уни дастурхонга япроклаб 
тўғрайди. Қоринларга ҳам сариёғни эритиб жойлайди ва 
шундай усул билан тайёрланган Корин яхши сакланади.
Бизда ҳамиша иккита сигир бўларди. Кўпинча бувим 
яхши кўрган бузоғини ўстириб, сигир килиб етиштиради. 
Уйда доимо сут, ка т и к бўлади, ёғ пиширилади, айрон узил- 
майди. Айникса, ёз саратонида муздай айрон ичишли бўла- 
ди: уни сув ўрнида симириб кетаверамиз.
Ҳар куни ёғ пиширмаслик учун ўлчак килар эдик. Бу, 
ажойиб нарса. Учта-тўртта кўш ни гаплашиб-келишиб ола- 
ди. Бир куни бари сигирларнинг сутини бир оилага бера- 
дилар, эртаси и кки н чи хонадонга, индинига учинчисига. 
Ярим метрча келадиган бир таёқча бўлади. У ҳам ўлчак деб 
аталади. М ен кўш ниникига бир челак сут олиб чикаман ва 
шу ўлчак билан ўлчаб бераман. Унда ки ч и к айри, катта 
айри ва кизил ип, к ў к ип деган белгилар бўлади. Ш у 
оиладан эртаси бизникига сут киритганларида, улар ҳам 
ўша ўлчакда сутни шу белгиларга караб куйиб берадилар;
28


О йбе гим м е н и н г
ортганини тағин ўлчаб, бизни карз килиб чиқиб кетади- 
лар. Аёллар иши шундай йўл билан хийла енгиллашади. 
Кунига эмас, уч-тўрт кунда бир марта сут кайнатилиб уви- 
тилади, ёғ пиширилади.
Ошхонада катор тахмонлар бор. Бувим биттасига мах­
сус ёғоч сандиқ ўрнатган. Нонга ишлатилиши мумкин бўлма- 
ган жизза, козон тагида кол га н ёғ ва шунга ўхшаш овкатга 
яроксиз мойларни шу сандикка ташлайверамиз. Кейин бу­
вим уларни киздириб эритади, сузади. Саксовул кулини 
кайнатиб, ишкор тайёрлайди. Ҳалиги ёғга ишкор солиб, 
совун пиширади. У н га оҳак ҳам кўшарди, шекилли. Энди 
шуларни эслаб, ачинаман: нега билиб олмаганман? Қозон 
бошидан кетмасдим-ку-я, лекин бола эканман-да, бувим ёнбо­
шига ўтириб олиб, факат томоша килар эканман-да! Булар 
бари мен учун ўйин экан-да!..
Совун пишиб бўлгач, бувим уни катта шоҳкосаларга 
таксимлаб куярди. О ппок, катти к совун тайёр бўлади. Ҳар 
кандай ишга шундай эпчил, шундай уста эди, бувим. У 
совунни кичкина, ўртача косаларга куймас эди, сони ошса, 
ишлатилганда, олкиндиси-да кўпаяр эмиш. Л еки н бувим 
бизларга совунни пиёлаларга куйиб берар ва «Дастрўмол 
ювасизлар», дер эди кулиб. Бу хам бизга бир ўйин эди.
* * *
М ен мактабда аввал уялиброк, тортиниброк ўтирардим. 
У ки ш н и тез ўрганиб олган бўлсам ҳам халфа китоб ўкитиб: 
«Қани, энди сўйлаб бер», деганда, ўрнимдан тураман-да, 
лабларимни овозсиз кимирлатиб, сўзлаган бўламан. 
A
m m o
тезда мактаб ҳаётига ўрганиб, киришиб кетдим. Халфа 
кўлимга китоб тутказиб, ўртага чикаради: «Ўки, шогирдлар 
ёзсин», дейди.
Танаффусда ташкари ҳовлини тўлдириб, ўйинга кири- 
шамиз. Тоғдай калашган той-той пахталар орасида яшин- 
мачок ўйнаймиз. Ўрта бармокларимизни сикиш иб, дўстла- 
шамиз, аммо бир лаҳза ўтмасдан, тескари караб юз ўгира- 
миз, чинатойимизни узатиб, ўртоқликдан чикамиз.
Танаффус тугаганда, домла ҳовлига чикади: «Кирув! Ки- 
рув! Кирув!!!» деб кичкиради. Яна даре давом этади...
Да дам М аскав, Тош кент, Қ ўко н га кўп катнаб туради. У 
йигирма бир ёшида оғаларидан ажралиб чикиб, ичкари

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling