♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
43
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а ила расмлар чиздим: ки ч и к новда устида қуш қўнган, сай- раяпти; икки н чи саҳифада — гул га учиб келаётган куш , узокдан эса устида бир парча о к булут сузган тоғ чўкки си . Уз завкимга мувофик нозик ки ч и к расмлар ила дафтар сахифаларини безашга уриндим. М актабга кетганимда, дафтар иш с тол им да кол га н экан, дадам уни вараклабди. — Кимники? — сўради у мендан. М ен жавоб килдим, албатта. — Бармоғини тишлаб, хаёл билан ерга караб юрадиган бир болани кўрардим, техникум ҳовлисида. Ўша Ойбек- м и ? — сўради тағин у. — Ҳа, — деди м. Билмадим, неларни ўйлади, дадам. Бу дафтар хозир Ойбек архивида йўк. Жуда ачинаман. Ойбек 1927 йилда Ленинградга таҳсил олиш учун кетган- да, уни саклаш учун синглисига топширган; синглиси Ша- фоатни эса 1928 йили эрга берганлар. У ўзининг сандикча- сида шу дафтарни хам олиб кетган ва йўкотган. Ниҳоятда ачинаман. О йбекнинг аксар болалик чоғи шеърлари ҳеч бир ер да босилмаган эди. Бизнинг кўчада яшовчи Т ож ихон исмли ки з техникум нинг 1-асос синфида жуда оз вакт ўқиди. У паранжида юрарди. Кўп ўтмасдан, билмадим, не сабабдан, техникум- ни тарк этди. Бир куни ўкиш дан кайтар эканман, у билан учрашиб колди м. У эртаси, жума куни бир-икки ўртоклари уйига келажагини айтиб, мени хам таклиф этди. Мен Тожи опаникида дорилмуаллимот — кизлар билим ю ртининг талабалари ва унча-мунча саводли ёш хонимлар мажлиси устидан чикдим. М ен кирганимда, мажлис очил ган ва давом этаётгани сабабли ун и н г иштирокчилари би лан мажлис тугагандан кейингина танишдим. М аж л и с бир хонимнинг раислиги, иккинчисининг котиблиги остида ўтди. Келажак жумаларда бўладиган мажлисларнинг кун тартиб- лари тузилди ва тасдик этилди. Адабиёт, ижтимоиёт, кўнгил очув, овкат бўлимлари белгиланди. М аж л и с ўтказиш учун соат 12 дан 5 га кадар бўлган вакт тайин этилди. Истаги бўлган хар бир хотин-кизни тўдамиз кабул этиш, турли ижтимоий мавзуларда лекциялар ўкиш , газета ва журнал материаллари билан танишиб бориш хаки да, умуман, бу 44 О йбе гим м е н и н г тўдамиз хотин-кизларга йўлбошчилик қилсин, деган қарор- ларни кабул этди к ва унга «Ёш куч» исмини бердик. «Ёш куч» тўдасига Зулфия икковимиз хам аъзо бўлдик. 30 га якин кизлар ва ёш жувонлар тўгаракка аъзо бўлиб кирди- лар. Бу ж ум а бизнинг ховлимизда йиғилдик. Раисликни кўпинча Хосият Тиллахонова адо этар эди. Ўрта бўйли, комати жуда келишган, корачадан келган, ғоят гўзал аёл эди у. Хосият опа биринчи бўлиб паранжисини ташлади. М ен унинг байрам минбарларида кизғин нутклар сўзлаганини хам эшитганман. Аф суски, жуда ёш вафот этиб кетган. Ш оир Элбекнинг хотини М уборакхон хам баланд бўйли, сочини ел ка дан кесган, пианинода чиройли чаладиган гўзал хотин эди. М улойим табиатли Элбек уни севарди; улар и н ок ва яхши яшардилар. Ойдин эса паранжида юрарди, у бувиси кўлида яшарди. Бувиси ғоят диндор, мутаассиб кампир эди. Дастуримизда «Янги йўл» газетасида иштирок этиш ма- саласи хам бор эди. Ойдин «Ёш куч»дан умидимиз зўр» деган шеърлар ёзди; мен хам «Янги йўл»га бағишлаб узун дан-узун бир шеър ёзган эдим. Босилиб чикканидан сўнг бемазалигини билдим. Ш у ку н н и н г эртаси пешинга якин мактабдан кайтар эканман, Ойбек ор кам дан кувиб етди: — Сизни биринчи кўрганимда, кўзларингизга караб, «Бу ки з — шоира», деган эдим, адашмабман, — деди у. М ен уялиб кетдим. О йбек шеърнинг, агар шундай де- йиш мумкин бўлса, бир-икки бандини ёддан ўкиб берди. У шеърни ўкир экан, ер ёрилмади, мен унга кирмадим; шу кадар ғариб сатрлар эди... * * * Бизнинг техникум им изни янги шаҳарга, Л енин кўчаси (хозир Б ую к Турон кўчаси)га, собик Пионерлар саройи каршисидаги бинога кўчирдилар. М ен техникумдан чикиб, раем студи ясида бир неча соат машғул бўламан, сўнг «Пис толоцци» га бораман. О йбек баъзан «Пистолоцци» эшиги олдида мени кутиб турар, баъзан Инкилоб хиёбони (хозир Амир Темур хиёбони — м у ҳ а р р и р )л а гн бирор скамейкада Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling