♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
59
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а — Бошқалар билан сира ишим йўқ! — Сен уларга тақлид қилмайсанми? — Асло, Ойбек ака. Қ ўй ин г, уйга кетай! У мени тинглашни ҳам истамайди. Билмадим, неларни сўзлади. М ен ниҳоятда паришон ҳолдаман, факат ундан кандай қутулиб кетиш ни ўйлайман, холос. У буни сезди, шекилли: — Ичингда мени қарғаб турибсан, — деди. — М ен қарғашни билмайман. Сизни ҳеч качон қарға- майман хам! — дедим ж он холатда. У энди и кки қўлимни ҳовучлари орасига олди. Студиядан чиққанимда, хийла ёруғ эди. Энди оқшом қоронғуси куюқлашди. Майдончадаги катта дарахтлар орасида бир кайрағоч бўлиб, Ойбек унинг тагида тўхтаб, гур унг қилиш ни севар- ди. (Бир куни кексайиб, сочларимизга о қ туш ганда: «Зари фа, эссиз, ўша дев қайроғочнинг расмини олдириб қўйсак бўлар экан», — деган.) Ўша қайрағочнинг шохлари ва қ у ю қ япроқлари ораси да н қуйилган ой шуълалари юзимда ўйнар экан, унинг юзимга бехос яқинлашганини сезмай қолдим: Ойбек лабла- ри секингина яноғимга тегди. Чўчиб кетдим. М ен унинг кучли қўллари бандида эдим. Қанчалик қутулиш га урин- май, у мени ўз бағрига тортди ва биринчи дафъа ўпди. М ен қалтираб кетдим. О р ти к юзимга якинлаштирмаслик учун бошимни пастга эгдим. У ,эса мени маҳкам кучоқлаган ҳолда: — Зарифа, кўйнимда бир чечаксан! — дейди шивир- лаб. «Агар Зарифа бир чечак бўлса, сизнинг кўйнингизда хам, бошка вактда хам чечак. Агар у тикон бўлса, сизнинг кўйнингизда хам тикон», — дедим мен товушсиз. (М ен ҳозир ўз хотираларимни эслаб ёзар эканман, ўша лаҳзадаги ҳиссиёт ҳозир ҳам кўнглимда тошиб кетади. Оҳ, кандай титраган эдим ўшанда...) — Айт, мен сенга муносиб эмасманми? (М ен нима ҳам дердим? Агар уни ўзимга муносиб кўрма- ган бўлсам, у билан учрашармидим, унга қучтирармидим, ўптирармидим?..) М ен индамадим. Севги мубталоси бўлганим аник. Қал- 60 О йбе гим м е н и н г бимда алланечук сирли, менга нотаниш ҳислар тўлқинини сезамам, холос. ... Ойбек хар куни ё кун ора йўлиқади менга. Кечаги- дан сўнг ундан қўрқам ан. Л е ки н у узокдан кўринар экан, беихтиёр суюнганимни сезамам. У шамолдай етиб келади, ёнимга. Бугун ёнимда кимдир бор эди. У кўришди-ю, ўтиб кет- ди. О буховский хиёбонидан ўтиб, энди Абдулла Тўқай кўчасига бурилиш олдида эса кимдир сочимни тортди. М ен айланиб ҳам карамадим, зеро, унинг кимлигини би- лардим. — М ен уйдан сенинг учун чи кка н эдим. «Зарифа би лан бир оз гаплашиб келай», деган эдим. — Нега энди мен учун чиқасиз?.. Нима гапингиз бор?.. Билмадим, у неларни сўзлади. У н и н г одати — қўлимни бўшатмайди. Оркага, хиёбонга олиб кетади. Ўзим изнинг «чодир дарахтимиз» остида тўхтаймиз. Қанчалик ялинмай, ранжимай ва к а т т г к гапирмай, у мени кўйиб юбормайди. Аксинча, қучоғига қа т т и к сиқиб олади... — Нима қилай? Севаман сени, Зарифа! Хаёлимдан кет- майсан, хатто тушларимда хам биргамен сен билан!.. М ени тушингда кўрасанми?.. — Ойбек ака, хали дорилфунунга хам кирганим йўқ. У ят-ку, ўтинаман., — ялинаман чирпиниб. Ойбек юзимдан енгил ўпич олади. Шунда чақм ок тег ди, дейман, менга. Энди ўйласам, накадар хаёли экан у. Нақадар ҳурмати зўр бўлган экан, менга! М ана, унинг лаэлари енгил бир эпкиндай тегади, яно- ғимга. Нега тутмайман, лабларимни? Й ўқ, йўқ, мен иффат- ни, назокатни мукаддас деб биламан! Кўнглим нинг софли- ги ва тиниклигига хатто чин ишқ-мухаббат хам кўлка сол- масин, дейман! — Тотлисан!.. — дейди у мехр тўла кўзларини жовди- ратиб. Тун кечагидан хам ойдин ва гўзал бўлса-да, менинг кўнглим қоронғи эди. Ш у н и н г учун хам жахлимни босол- май, урина-урина, кўлларимни бўшатдим. Йирокдан бир киш и кўринди. Ойдин бўлса-да, ким лигини танимадим. У бизга яқи н р оқ келиб, тўхтади. Ёнида ҳамроҳи хам бор эди. И кковим из хам қараб қолдик. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling