♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
51
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а хатларни жойлаб чиқаради. Биз хам шу йўсинда жавоб қайтарамиз. Кундан-кунга тажрибамиз ортади. Дадамнинг ёзган хонаси кўча юзида, ертўлада; дераза- сининг ярми орқали у бизни кўра олади. Биз фақат дадам нинг товушини эшитамиз, холос. Қоровул кўлида м илтик тутгани ҳолда нари бери юриб туради. Биз пойлаб туриб, у орқага қайрилганда, дераза олдига ўтиб оламиз ва бир-икки оғиз сўзлашувга улгурамиз. Дадам билан бир хонада Ш аҳобиддин эшон хам ётган. У нинг отаси машҳур эшонлардан бўлган. Ш ахобиддин эшон ўрта яшар, баланд бўйли, ниҳоят келишган қоматли, чи- ройли, соқол-мўйлови қоп-қора киш и эди. У О йбекнинг синфдоши М иркарим Осимни ўзи билан бирга Туркияга олиб кетмоқчи бўлган. Кавказда уларни чегарадан ўтка- зишга ваъда қилган одам ёрдамида қўлга туширганлар. (М и р карим шу пайтда бошқа бир хонада ўтирган бўлса керак.) М ен баъзан дераза олдидан ўтар эканман, эшон «Зари- фахон», дея чақирар, ертўладан ун и н г ёкимли овози жа- ранглаб эшитилар эди. Эшон бир йил чамаси ётдими-йўқми, кейин озод қилинди. Аммо дадам узок ётиб қолди. Мен Шахобиддин эшоннинг уйини суриштириб топиб бордим. У Эски шаҳардаги катта боғ ҳовлида яшар экан. Шунда мен уни биринчи дафъа кўрдим. Таш қари-ичкари эшонни қутлаш ва зиёрат қилиш учун келган одамлар билан тўла; тўй-хурсандчилик авжида эди — жуда ҳавасим келди. У мени хушчеҳра, хушмуомала ила карши олиб, хийла тасал- ли берди. Кейин у мактабларда муаллимлик килиб юрди. (Жуғрофиядан даре берарди, шекилли.) У кимгадир: «Кўр хассасини бир марта йўкотади», — деган. Бу гапни эшит- ганимда, унга о рти қ эътибор бермаганман, кейин англа- дим. У ўз юртидан қочиш ниятини тарк этмаган экан. Ахийри, бир амаллаб кочди. У ни Қашкарда яшаяпти, деб эшитдим. * * * Бизнинг техникумдаги тўрт-беш нафар кизларнинг бари ўқиш ни тугатмасдан таркалиб кетишди. Шарифа рус мак- табига ўтди. М ен сўнгги 3-асос синфда — битириш олди- даман. Ойбек гарчанд Ўрта Осиё давлат дорилфунунининг икти- 52 О йбе гим м е н и н г сод факультетида таҳсил кўра бошлаган бўлса ҳам техни кум ётоғида истиқомат қилди. У шу даврда бизнинг синф- га, аниқроғи, менинг олдимга кўп кириб турар эди. Синф- дошларим О йбекнинг менга бўлган муносабатидан хабар- дор эканлар. Ш у ғ и н г учун ҳам у танаффус чоғида синфга кириб қолгудек бўлса, улар дарҳол чиқиб кетар, сўн г эшик тирқишидан, қулф тешигидан мўралар эканлар. Ойбек партамга ўтириб олиб, менга тикилганича сўзлар, менинг на чиқиб, на қочиб кетишимга имкон бермас, қўлла- римни ушлаганча сиқиб ўтирар эди. М ен жуда уялар, «Сту- дияга кечикяпман», деб базўр кутулар эдим, ундан. Бир куни синфда й ў қ эканман, партамнинг тахтасини кўтариб, тагига: «Чиндан севаман, юракдан севаман», деб йирик ҳарфлар билан ёзиб кетибди. Бошқа бир купи эса синфдан чиқиш учун эш ик томон и кки қадам ташлаганимда, ун и н г шамолдай кириб келгани- ни сезмай хам қолдим. У елкаларимни қучиб, бағрига бо- саркан, қўр қи б кегдим. — У ят-ку, ахир! Нима қиляпсиз ўзи? Кўчадагилар кўрса, мени ёмон қиз, деб ўйламайдиларми? — хафаландим мен, деразага ишора қилиб, сўн г ўтина бошладим. — Ўтинаман, тегманг менга. Ҳар куни мактабдан сўн г дадамнинг деразаси олдидан бир дафъа ўтаман Баъзан ёнимда Ойбек ҳам бўлади. «Да- дамдан уяламан, мен билан ёнма-ён юрманг», — десам, «Майли, даданг ҳам кўрсин», — дейди. Ойбек: «Севаман сени, ҳар дақиқа хаёлимда фақат сен яшайсан! Нега мен- дан қочасан?» — деб таъна қилади. М ен бўлсам: «Ҳали ёшман, бундай гапларга тушунмайман», — дейман уялиб. У хафа бўлади; «Хиёбонларда озгина айланайлик», — дей ди. М ен кўнмайман. У яна хафа бўлади. «Юр, суратга тушайлик», — дейди суратхона ёнидан ўтар экан. М ен: «Уят бўлади-я, қўйинг», — дейман, холос. У яна ва яна хафа бўлади. Кунларнинг биэида муаллимимиз Иброҳим афанди бир кимса билан кўчада гаплашиб турар эди. Ў тки н чи одамлар ҳам оз эмас. Ш у пайт Ойбек пайдо бўлиб, кутилмаганда мени ўз бағрига олди. — Қўйиб юборинг! Уят бўлади! — мен типирчилаб, у н и н г қучоғидан қутуламан. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling