♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet32/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

67


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
армуғоним», деб ёзилган эди. М ен бу бағишловни ўқир 
эканман, қанчалик суюнмай ва фахрга тўлмай, қиёфамдаги 
бирор ифодани бузмасликка тиришдим. У эса мени тушу- 
нишга, шу ч ок не ўйлаганимни билишга тиришгандай, ку- 
затди. М ен сиполик билан «Ташаккур», дедим, холос.
* * *
Ойбек мени ГП У олдида кутади, баъзан уйга қадар 
кузатиб боради. Трамвайга тушмаймиз, пиёда кетамиз. 
И ўлнинг узоқлиги сезилмайди, албатта. Суҳбат узилмай- 
ди. Ш аҳар совети ортидаги ки ч и к хиёбонда, дарахтлар ора­
сидаги энг каттаси, энг азими остида тўхтаймиз. Сўзимиз 
битмайди, у кў п р о қ гапиради, албатта, мен факат жавоб 
бераман, оқшом қоронғилигининг қую қланиш ига назар таш­
лаб, кетишга шошиламан.
— Ҳеч айрилгим келмайди. Зарифа, тегасанми менга? 
Биламан, ўзингга муносиб кўрмайсан.
— Иўғ-е, туш унинг, жуда ёшман-ку. Энди мактабни 
битиряпман.
(Билмайдими, ўзимга муносиб кўрмасам, учрашарми­
дим, ундан бўлак қайси йигит қўлимни ушлашга журъат 
этади?!)
Техникумни тугатиш имиз муносабати ила битирув ма- 
росими бўлди. Бултур Ойбек ва ун и н г дўстлари «Тонг 
юлдузи» деворий газетамизни биринчи марта журнал шак- 
лида чоп этган эдилар. Биз хам шундай килди к ва журнал- 
нинг 2-сонини чикардик, («Тонг юлдузи»нинг бу хар и кки
сонида хам менинг ҳикоя ва маколаларим бор эди.)
Ҳовлида саҳна курилди. Теварак-атроф гиламлар билан 
ўраб безатилди. Электр чироклари ёкилди. М аж л и с очил- 
ди, шаҳодатномалар берилди, мусиқалар чалинди. Л екин 
ўтган йилги кўтаринки руҳ ва тантана бўлмади. Назарим­
да, хатто ўтган йилдагига нисбатан бир оз маъюсроқ ўтган- 
дек бўлди. Ўтган йили, битирув окшомига дадам хам кел­
ган эди. Бу йил эса у зиндонда ўтирибди. Ўтган йили 
хатто ойим билан Зулфия хам келган эдилар.
Шаҳодатномани олишим билан техникум мудири, муал- 
лимларим ва ўртокларим мени самимий табриклашди. Бого- 
славский ёнимга келди-да, чўғдай бир кирм изи атир гул ни 
менга тутказиб, русчалаб деди:
68


О йбе гим м е н и н г
— Пусть твоя жизнь будет такой же прекрасной, как 
эта роза!
— Таш аккур! — дедим гул ни сочимга қистириб.
Техникумни ўтган йили битирган болалар мени бирма-
бир кутлар эканлар, Ойбек ҳам каршимда пайдо бўлди ва 
ноиложгина «Табрик этаман», деди.
(...К унд алик дафтаримнинг кўп ги н а саҳифалари қир- 
қилганиданми, билмадим, ўртада уч ойда узилиш бор. Ш у
орада биз Ойбек билан оз учрашган бўлсак керак. У бир 
аразлаб, бир мени излаб келарди, ўша кезларда.)
Мажлисдан сўн г зиёфат бўлди, концерт ва аллакандай 
спектакль кўрсатилди.
Биз т ў ққ и з талаба эдик: Эш онжон Муҳаммадхонов, Ҳожи- 
мурод (фамилияси ёдимда йўқ, риёзиётдан аъло ўқирди, 
баъзан дарсдан сўн г менга хам ёрдам берарди), Назрулло 
Ибодов, Рустамов, яна бир бола (исм-шарифи ёдимда колма- 
ган), Йўлчи Тошпўлатов, Теша Зоҳидов, Зокир Ашуров. 
(С ўнгги уч талаба ўтган йили Қўқондан мактабни тугатиб 
келганлар. Л еки н , билмадим, не сабабдандир улар биз би­
лан бир йил таҳсилда бўлганлар.) Т ўққи зи нчи си — мен 
эдим.
«Тонг юлдузи» ж урналининг ҳисоби менда эди. Б ити­
рув оқш ом ининг эртаси уни биздан кейинги синфдаги та- 
лабалардан бирига топширдим. Энди техникумдан кетмок- 
чи бўлиб, даҳлизга чиққанимда, Эш онжон билан бир қизга 
дуч келди м. (М е н бу қизни танимасдим, у яқиндан бери 
техникумда кўрина бошлаган.) Кейинроқ эшитишимга кара- 
ганда, 1-асос синф талабаларидан бири унга уйланишга 
ваъда килиб, уни а л да га н ва ташлаб кетган эмиш.
М ен бу кизни учратганимда, Эш онжон уни ўз ётокхо- 
насига таклиф килиб турарди. «Ю ринг, кирайлик, нима 
гапи бор экан?» деб менга маҳкам ёпишди киз. М ен ишим 
борлиги ва шошиб турганимни айтдим. Ш у пайт Эш онжон 
хам менинг бир лахза ўтириб кетиш имни сўради. Хуллас, 
унинг хонасига кирдик. Хонада яна бир-икки синфдошлари- 
миз хам бор эди. Эш онжон кечаги зиёфатдан колган май 
бўлса керак, кичкина пиёлаларга куйиб, бизга узатди. М ен 
бир пиёла майни ичиб, ўрнимдан турдим. Теша хам бирор 
ёмонликни пайкаган бўлса керак, дархол эш икка ишора 
килди ва мени бир оз кузатиб кўйди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling