♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet21/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

45


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
китобми, газетами ўқиб ўтирар ва трамвайга кадар кузатиб 
борарди. М ен хар куни шу хиёбон оша Карл М аркс (хозир 
Сайилгох) кўчасидан ўтиб, Л енин кўчасидаги техникум ол­
дида трамвайга тушардим. У ran ни узмай, хайрлашар экан, 
кўлимни с и кади ва эртаси тағин йўлимни тўсади:
— Хар кун учраяпман, ж ахлингиз чикмасин, — деди
У -
— Йўғе, ишим нима? Юргандирсиз-да, — дейман, гўё 
хеч нарса сезмагандек.
— Кеча сизни уч соат кутдим. Йўликамиз. деб умид 
кил га н дим — ўтмадингиз.
Билмадим, не жавоб килдим. Энди деярли хар куни 
бир-биримиз билан учрашамиз. Сўйлаша-сўйлаша трамвай­
га етамиз; кўлим унинг кўлида, кўйиб юборишни истамай- 
ди.
Бизнинг бирлигимиз шундан, кўлларимиз хароратининг 
бирлашувидан бошланган.
1925 йилнинг май ой и да Ойбек техникумни тугатди. 
Ғоят катта тўй ясадилар. Шахардаги кўпгина идора ва жа- 
миятлар ўн и кки талабани бошдан-оёк кийинтириб, уларга 
даста-даста китобларни хадя килдилар. Техникум ховлисида 
катта зиёфат берилди. Хоналарнинг бирида эса талабалар- 
нинг оналарини меҳмон килдик. М ен чой ташиб, ош та- 
шиб, югуриб ел дим. Ш у куни биринчи дафъа О йбекнинг 
она ва дадасини кўрдим.
Ш у кезларда недандир мудиримиз Ш оҳид Эсон ишдан 
олиниб, Акбар Аскарий техникумга мудир этиб тайинлан- 
ди.
* * *
1925 йилнинг ёзги таътил чоғларида бувим билан Тур­
кистонга борди м. Ўша сафар кезларида мойли бўёклар би­
лан Ахмад Яссавий макбарасининг олди, оркаси ва и кки
ён тарафини тасвирловчи расмлар чиздим. Шулардан бири, 
макбаранинг ён кўриниш и акс эттирилган раем хозир хам 
сакланиб ко л га н. У хозир Ойбек уй-музейида осиғлик ту- 
рибди.
Бу раем 30-йилларда рассом Волков бошчилигидаги таш- 
килий комитет томонидан кўргазма учун танлаб олинган ва 
намойиш этилган. Бу кўргазмани томоша килган бир не-
46


О йбе гим м е н и н г
мис сайёҳи уни сотиб олмоқни истаган, аммо дадам рухсат 
бермаган. (Раем кўргазма проспектида ҳам қайд этилган.)
М ен Т уркистоннинг И қо н кўчасида жойлашган кабрис- 
тондаги ки ч и к бир макбаранинг расмини хам чизган эдим. 
Тоғам Мирзараҳим: «Бу кабристонга онам дафн этилган
менга бер», деб олиб кетган. Бу кабристонда Мухаммад 
Тарағай У луғб екни нг кизи — Робия Султонбегимнинг хам 
кабри бор эди.
Туркистондан уч-тўрт раемни кўтариб, студи я га келга- 
нимда, талабалар атрофимни ўраб олдилар. Муаллим Ясса­
вий макбарасининг ён кўриниш и тасвир этилган раемни 
неча кун мобайнида ишлаганимни сўради. М ен уч кун 
давомида и кки соатдан вақт сарф этганимни айтдим. У 
кулиб, шу биргина раем устида камида ўн беш кун ишла- 
м ок лозимлигини айтди.
М ен шундай сабрсиз бўлганлигим сабабли мендан рас- 
сом чикмаган бўлса, ажаб эмас.
1925 йил кузида техникум муаллимлари менга «Писто- 
лоцци»ни бутунлай тарк этмокни ва техникум нинг 3-асос 
синфида ўқиш им ни маслаҳат бердилар. М ен, албатта, рози 
бўлдим. Ҳар куни дарсдан сўнг, ётокхона болалари билан 
овқатлангач, раем студиясига катнаб турдим.
* * *
... Дадам ширкатни йиғиш тириб кўйганига кўп вакт 
бўлди. У энди М.зрғилондан шойи тўқувчи и кки устани 
олиб келди ва ташкари ҳовлига и кки дўкон курдирди.
Ш у йилларда тош кентлик машхур жадидларидан бири 
М унаввар кори дадамнинг олди га тез-тез кириб турарди. У 
ки ч и кр о к бўйли, кенг ел кал и, о к юзли, калта кора сокол- 
ли, вазмин ва мулойим киш и эди. У ўзининг ховлисида 
жадид мактаби таш кил этган ва ўзи ҳам муаллимлик килар- 
ди. А клли, маорифпарвар бу сиймо ўзбек зиёлиларининг 
суюкли раҳбари булга ни учун ун и н г шарафига кўш иклар 
тўкилган ва куйланган.
Кунларнинг бирида шоир Чўлпон хам дадам ҳузурида 
меҳмон бўлди.
Биз, Туркистондан келиб, Тошкентда таҳсилда бўлган 
барча талабалар, суратга туш ган эдик. Бу сурат оркаси- 
г а — Шарифа бўлса керак — Чўлпоннинг «Гўзал Фарғона»

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling