♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet27/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

57


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
чўчир эдим. Берилган масалаларни ҳал этди м. Ижтимоиёт- 
дан капитализм ҳақида бир-икки саволга ёзма жавоб бер­
дим. Билмадим, жуда ҳам ёмон ёзмагандирман. Не булса-да 
кайфиятим ёмон эмас эди. Айникса, риёзиётдан берилган 
масалаларни тўғри ҳал қилолганимдан хурсанд эдим. М у ­
аллимимиз — дорилфунун талабаси, мулойим, камтар йи­
гит. Биз уни яхши кўрардик, ҳурмат қилардик; у ҳам биз 
билан дўстона муомалада бўларди.
Ўша куни студиядан қайтишимда қаршимдан Ойбек ч и к ­
ди:
— Ҳа, Зарифа, қалайсан? Кеча уйимга борган экансан
й ў қ эканман — жуда ачиндим.
— Таржимани М ахм уд акага ташлаб кетувдим. Ўқидин- 
гизми?
— Ўша туни ёқ ўқидим.
— Тузатдингизми?
— Нимасини тузатаман? Ў зи туппа-тузук!.. Уйимни 
кўрдингми?
— Й ў қ, кирмадим. Ҳовлида М ахм уд ака юрган экан, 
унга колдириб кетдим.
Ойбек, ҳар сафаргидай, қўлимни маҳкам ушлаб олган.
— Зарифа, мени тушингда кўрасанми? — сўради у 
кулиб.
«Йўқ», деган дай бошимни чайқайман.
— Қизлар тушларида йигитларни кўрмайдиларми?
— Бошқа қизларни билмадим. Аммо мен тушимда ҳами- 
ша тоғлар ва денгизлар устида учиб юраман. Бу менга 
роҳат ва ором беради!
— М ен хар куни тушимда сен билан бирга бўламан. Бу 
хам менга рохат ва ором беради!
— Кеч бўлди, қўйворинг, — ялинаман мен.
Хиёбондан оҳиста ўтар эканмиз, Ойбек кўлимни яна
ҳам ка тти қр о қ сиқиб олади:
— Ёшман, ёшман дейсан! Йиллар да во ми да кутяпм ан,—
дейди у. С ўнг шеър ўқийди:
Л абларим оташи ёқса ёноеинг,
Умидим

сенда-да иш қ уйеот аман...
Бу сатрларни эшитар эканман, қўрққанимдан титраб 
кетаман. У сезади шекилли:
58


О йбе гим м е н и н г
— С овуқ един'ми? — деб сўрайди.
— Жуда чиройли шеър лекин.., — жавоб бера бошлай- 
ман мен.
— Нима... лекин?
— Ш у тобда сизнинг оғзингиздан эшитиш...
— Сен шеърнинг гўзаллиги ёки бемаънилиги ва заиф- 
лигини ўйлайсан. Аммо шеър менинг ўртанган қалбимнинг 
бир ноласи эканлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисан?
Ойбек бояги сатрларни яна бир дафъа такрорлар экан, 
бирорта сатр, бирорта сўз ҳам ёдимдан чикмасин, деган 
ниятда мен ҳам кўнглимда бу шеърни такрорлаб бораман.
У чоқлар тез-тез бўлиб турадиган учрашувларимизда 
ун и н г шоирона сўзлари, нозик иш қий ҳислари, тош қин 
гўзал суҳбати ҳозирги Б ую к Турон кўчасидан Шайхонто- 
ҳурга қадар чўзилган узун йўлимизни безаб келар эди. Яна 
биз соатлаб тўхтаб, сўзлашар эдик.
(Аф суски, мен кундалик тутиб келган бўлсам хам бу 
суҳбатнинг гавҳар доналарини дафтар варақларига яши- 
ришни ўйламаган эдим. М ана, энди кундалик дафтарим- 
ни варақласам, ҳамма нарса узуқ-ю л ук ва қисқа ёзилган. 
Яна дадам ҳақидаги ёзувларни 30-йиллар одоғида қайчи- 
лаб ташлаган эмасманми, кўпгина керакли саҳифалар но- 
буд бўлган.)
...Кунларнинг бирида дадам билан боғлиқ ташвишлар 
юкидан эзилиб, нохуш бир кайфиятда кетар эканман, Ой­
бекнинг қаршимда пай до бўлиши хам, мени истироҳат бо­
гини айланишга таклиф қилиши ҳам малоллик қилди. «Ўзим 
Янги шаҳардан келяпман, томошани кўнглим кўтармайди»,—
дедим. Ҳа, шу пайт Ойбек кўнглим нинг конга ва ғамга 
тўлганини билса эди, дейман ўз-ўзимга.
— Бир оз томоша хам, сайл хам керак. Эртадан-кечга 
кадар ишлайверсанг, бутун куч-куввати н г сарф бўлади, 
ўсмай коласан! — дейди у.
— М айли ўсмасам ҳам, — базўр жавоб бераман.
Кўнглимдаги дадамнинг такдири билан боғлик дардим-
ни босишдан хам, яширмокдан хам ожиз эдим, шу тобда.
— Ю р, Зарифа кўп эмас, озгина айланиб кайтамиз.
— Й ў к, Ойбек ака, кистаманг.
— Жуда ёмонсан-да! Бошка кизларга «юр», десант, ке- 
таверади. Сен қачонгача кочасан, мендан?

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling